Ўзаро жангни тўхтатинг

464
0

01-11Ироқ ва Шомда бир-бири билан жанг қилаётган ташкилотлар ва уруғ-қабилаларга йўлланган нидо: ўзаро жангни тўхтатинглар, зеро Америка бундан юртингизга ҳарбий аралашиш учун фойдаланмоқда

Ироқ ва Шомда ҳодисалар тезлашди, улар билан бир вақтда 2014 йил 18 августда Обаманинг баёнотлари ҳам қизғин тус олди, унинг мудофаа вазири Хэйгел ва бош штаб бошлиғи Демпси 2014 йил 22 августда ўтказилган матбуот конференциясида Обаманинг бу минтақада ҳарбий аралашувга оид узоққа мўлжалланган стратегияси ҳақида… Америка ҳарбий аралашувини қўллайдиган бир халқаро коалиция тузиш йўлини тутиш ҳақида сўз юритишди… Буларнинг барчаси минтақанинг баъзи аҳолиси, сиёсатчилар ва ҳарбийлар томонидан Американинг қутқазиш учун аралашувини очиқ талаб қилишлар пайдо бўлганидан кейин бўлди! Амалда ҳам Америка Ироққа ҳаво орқали аралашувни бошлади… Сурия коалицияси 2014 йил 16 августда Америкадан Ироқдаги аралашувига ўхшаб Сурияга ҳам аралашувини қаттиқ талаб қилди. Бу коалиция «нега Америка икки хил стандартлар билан иш тутади, чунки Ироққа аралаша туриб нега Сурияга аралашмаяпти» деб қоралаб ёки ялиниб Америкага мурожаат қилди!

Афғонистон ва Ироқда Американинг ваҳшиёна босқинчилигидан, Покистон ва Яманда учувчисиз самолётлар ҳужумларидан азиятлар чеккан мусулмонлар ва минтақа аҳли туфлаб ташлаган Америкадан бугун яхшилик умид қилинадиган бўлиб қолди, балки унинг ҳарбий аралашувини розилик ва ихтиёр билан қаттиқ талаб қилинадиган бўлиб қолди! Ҳолбуки бу унинг зўравонлик ва мажбурлаш билан бўладиган аралашувидан ҳам ёмонроқ бўлган муқаррар ёмонликдир. Чунки сенга агар заҳарли илон ҳужум қилса унга қаршилик кўрсатишинг ўз қўлинг билан бу илонни уйингга олиб киришинг, натижада у сени, фарзандларингни ва ҳовлидаги барчани ўлдиришидан кўра минг марта яхшироқдир! Америка олови билан исинмоқчи бўлаётган анави кимсаларнинг кўзларини парда босган, қулоқлари кар ва кўзлари кўр шекилли!

Лекин замон ва маконни бундай ёмон ҳодисаларга нима тайёрлади ўзи? Америка ҳаракат қилган ва режалаштирган фитналарга, у истаган аралашувга нима қулай шароит яратди ўзи? Буларнинг барчасини минтақанинг баъзи аҳолиси ҳеч уялмай ва хижолат бўлмай талаб қилаётган ишга нима айлантирди ўзи? Буни яхшилаб атрофлича ўйлаб кўрган киши Американинг Сурия ва Ироқдаги қўзғолончи ҳаракатларнинг бир-бири билан жанг қилаётганидан фойдаланганини кўради… Чунки бу ҳаракатлар олдин тоғутлар бошқарувини йўқ қилиш учун майдонга чиққан эди. Энди эса бу ҳаракатлар – Роббим раҳм қилган ҳаракатларни мустасно қилганда – бир-бири билан жанг қилишга ўтди. Аламлиси, бу жанг улар билан мустамлакачи кофир ўртасидаги жанг эмас ёки улар билан ўзгартириш учун ўзлари майдонга чиққан режим ўртасидаги жанг эмас! Шунга қарамай бу тарафлардан ҳеч қайсиси бир тўхталиб бир-бирига ушбу саволларни бермаяпти: буларнинг барчаси нега юз беряпти? Юз бераётган бу нарсалар қаердаю бу ҳаракатлар амалга ошириш учун чиққан, эълон қилинган мақсад қаерда? Улардан ҳеч қайсиси бир тўхталиб бир-бирига қуйидаги саволларни ҳам бермаяпти: нега бу тарафлар: Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) ташкилоти ва бошқа ҳаракатлар ўзаро низолашяпти? Нега улар режим қўлидаги бошқа минтақаларни озод қилиш учун курашиш ўрнига бир-бирларининг қўлидаги, режимдан озод қилинган минтақаларни талашиб ўзаро низолашишмоқда?!

Эй мусулмонлар: биз Ҳизб ут-Таҳрирдаги мавқеимиздан туриб ИШИД, қуролли ҳаракатлар ва уруғ-қабилалардаги мусулмонларга нидо қилмоқдамиз. Улар бир-бирлари билан жанг қилишни тўхтатсинлар, ўрталарини ўнглаб ислоҳ қилиш йўлига ўтсинлар ва золимларга суянмасинлар. Акс ҳолда уларга дўзах олови етади… Биз уларга мусулмонлар манфаатларига ҳарис бўлиш бобидан келиб чиқиб хитоб қилмоқдамиз, ИШИД ва бошқа ҳаракатларнинг бир-бири билан жанг қила туриб, ҳар бири бошқасини бўғиб ташлашга ҳарис бўла туриб барчаси баланд овоз билан такбир айтишаётганини кўрар эканмиз алам ва қайғу қалбларимизни тилка-пора қилмоқда! Алам, оғриқ бизни эзиб ташлаётган мана шу лаҳзада биз умид ва илинжда уларнинг ҳаммасига хитоб қилиб ушбу нидони йўлламоқдамиз:

Аввало: ИШИДга, бу ташкилот қилаётган ишлари борасида Аллоҳдан қўрқсин, мусулмонларни ўлдиришни тўхтатсин. Чунки мусулмон қонининг қадр-қиймати Аллоҳ наздида буюкдир. Бу ташкилот ўзи ноҳақ эълон қилган сохта халифаликдан қайтсин. Чунки Халифаликка йўл номаълум эмас, маълумдир. Зеро уни Росулуллоҳ A ўзининг сийратида аниқ-тиниқ, ёрқин баён қилиб берганлар. У давлат тикланиши омиллари мавжуд бирон юртдаги қувват аҳлидан нусрат талаб қилиш билан, сўнгра ана шу юрт аҳлининг розилик ва ихтиёр ила байъат бериши билан бўлади… Лекин ИШИД шариат вожиб қилган нарсани дастурул амал қилиб олмади. Шариат амри бўлмаган ҳар қандай иш эса ўзаро низога ва фитнага олиб боради. Шундай ҳам бўлди. Чунки ИШИД билан бошқа ҳаракатлар ўртасида ўзаро жанг аланга олди, уларнинг ўртасидаги алоқа қонли тус олди, ИШИД кириб борадиган ҳар бир юрт аҳолиси бу ташкилот қаноти остида омонлик топиш ўрнига ундан қочадиган бўлди… Шунинг учун бу ташкилот ана шу хатолардан қайтсин. Зеро хатодан қайтиш ҳам бир фазилатдир.

Иккинчидан: Америка, Ғарб, малайлар ва тобелардан ёрдам сўраётган бошқа жангари ҳаракатларга… сизларнинг мустамлакачи кофирлардан ёрдам сўрашингиз бир улкан хатодир, у кўз ва басиратни йўқотиб қўйганликни ҳам кўрсатади. Ахир, сизлар йўқ қилмоқчи бўлаётган малайларни Америка ва Ғарбнинг ўзи ўрнатиб қўйган бўлса бу малайларни йўқ қилишингиз учун Америка ва Ғарб сизларга қандай ёрдам бериши мумкин, ахир?! Фақат агар Америка сизларни ана шу эски малайлар ўрнига янги малайларга айлантиришни истаса ўшанда ёрдам бериши мумкин?! Ҳар бир оқил одам бунинг ёмғирдан қочиб дўлга тутилишдек эканини яхши билади. Наҳотки орангизда биронта рашид киши бўлмаса?!

Учинчидан: уруғ-қабилаларга… эр кишиларнинг мардлигига, қайноқ исломий туйғуларга, одамларнинг сизларни юксак тақдирлашига ва эҳтиром қилишига асосланиб хитоб қиламиз. Бир-бири билан урушаётган бу тарафлардан ҳеч қайсисини қўллаб-қувватламанг. Чунки улар мустамлакачи кофирларга қарши жанг қилишмаяпти. Ҳолбуки улар ўзларининг тоғут режимларга уларни ўзгартириш учун чиқишганини эълон қилишган эди, лекин улар ана шу режимларга қарши биргаликда курашиш учун бирлашишмаяпти, аксинча улар бир-бирлари билан урушиш учун бор макру ҳийлаларини ишга солишмоқда… Шунинг учун уларни темир қўл билан ушлаб тийиб қўйинг, уларни ҳидоят устида бирлаштиринг. Зеро ўшанда уларнинг йўналишлари битта исломий йўналиш, рошид Халифалик бўлади, одамлар Халифалик соясида қўрқмай, омонда бўладилар… Шунинг учун улар бўлинишни, минтақалар ва иқлимларни бўлиб олишни тарк қилиб, улоқтириб ташлашсин…

Тўртинчидан:

«Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина мустасно»                                                                 [Ҳуд 119]

бўлган кишиларга, Аллоҳга берган аҳдларида содиқ турганларга ва рошид Халифаликни қуриш учун Аллоҳга ва Росулига ёрдам беришга аҳд берганларга… ҳамда бошқа исломий ҳаракатлар билан жанг қилишдан ўзларини йироқ тутган ва ўзлари кўзлаб чиққан мақсадни амалга ошириш учун ҳаракатни давом эттирган ана шу ҳаракатларга хитоб қиламиз… Ўзингиз асосланган ҳақ устида собит туринг. Сизларни мусулмонлар қонига чўмилаётган анави ҳаракатлардан сони оз деб билаётган анави кимсаларнинг гап-сўзлари сизларга зарар қилолмайди. Чунки ҳақ йўлини тутган содиқ озчилик Аллоҳ мезонида ботил йўлини тутган кўпчиликдан оғирдир. Зеро гўзал оқибат муттақийлар учундир.

«Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»                                       [Қасос 5]

Эй мусулмонлар: Ҳизб ут-Таҳрир олтмиш йиллик даврни ўзи даъват қилаётган ҳақ устида собит туриб ўтказди, Росулуллоҳ Aнинг ер юзида Ислом ҳукмини ўрнатиш учун нусрат талаб қилишдаги тариқатини маҳкам тутди, бу тариқатдан қилча ҳам чиқмади, нусрат талаб қилиш узоқ йўлдир, кучни ишга солиб одамларга бошқарувни жорий қилиш эса энг қисқа ва энг яқин йўлдир, деган гап-сўзларга, миш-мишларга қарамай бу тариқатдан қилча ҳам чиқмади. Ана шу кимсалар масала қандай бўлмасин ҳокимиятга эришиш эмаслигини, ҳар қандай йўлни тутиш эмаслигини, аксинча масала Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик эканини, тариқат эса Росулуллоҳ A чизиб берган, Росулуллоҳ A Азиз Ҳаким Зот томонидан келган ваҳий билан ёритиб мунаввар қилиб берган тариқат эканини тушуниб етишмади… Ундан бошқа ҳар қандай тариқат қисқароқ вақт ичида ҳокимиятга олиб келиши мумкин, лекин у носоғлом, аламли ҳокимият бўлади, Аллоҳ, Росули ва мўминлар рози бўлмайдиган ҳокимият бўлади… Чунки Халифалик бир мазмунсиз қуруқ ном эмас… Аксинча у соясидан одамлар тинчлик, омонлик истаб ҳижрат қилиб боришадиган осудалик, хотиржамлик ҳукм сурадиган Халифаликдир. Ундан одамлар қўрқувга тушиб, зўравонлик бўлишидан қўрқиб қочишмайди… У одамларнинг жонлари, ор-номуслари, мол-мулклари ва диёрлари омонда бўладиган Халифаликдир. Унда қонлар тўкилмайди, ор-номуслар поймол қилинмайди, уйлар вайрон қилинмайди, мол-мулкларга тажовуз қилинмайди… У яхшиликни  мусулмонлар юртларигагина ёйиб қолмасдан, балки яхшиликни ўз ҳазорати билан бутун оламга етказадиган Халифаликдир. У мусулмон ҳам, ғайримусулмон ҳам омонда бўладиган, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқига адолат ва осудалик соясида эга бўладиган Халифаликдир…

Ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир бу нидода сизларнинг вакилингиздир ва сизлар билан биргадир… У барча қалб ва фикр соҳибларига, гувоҳ бўлган ҳолда ҳаққа қулоқ тутадиган барча инсонларга шундай деб нидо қилади: ҳар бир ақл ва қалб соҳиби бор кучини сарфласин, кучи яримта сўзни айтишга етса ҳам уни сарфласин, ИШИД, бошқа қўзғолончи ҳаракатлар ва уруғ-қабилалардан иборат мусулмонлар ўртасидаги жангни тўхтатишга ҳаракат қилсин. Шояд қолган вақтда шундай бўлиб мусулмонлар ўзаро жангларини тўхтатишса ва Америка режалаштираётган ва бошчилик қиладиган ҳарбий аралашув коалициясига қарши битта саф бўлиб сафарбар бўлсалар. Ўшанда бу сафарбарлик ана шу коалициянинг жон жойига ҳалокатли зарба беради ва унинг ёмонлиги авж олмасидан олдин унинг ёмонлигини тийиб қўяди… Бу нидо Аллоҳ изни ила сидқидилдан ихлос билан қилинган нидодир. Биз бу нидо билан қалби бор ёки ўзи гувоҳ бўлган ҳолда ҳаққа қулоқ тутадиган ҳар бир кишига хитоб қилмоқдамиз. Чунки ўшанда бу нидонинг Ислом ва мусулмонларга ёрдам беришда ва мустамлакачи кофирларнинг ҳийлайи найрангини ўзларини бўғзига қайтариб уришда кучли, таъсирли роли бўлади… Аммо ҳаққа қулоқ солмайдиган ва ҳақни кўрмайдиган анави кимсаларга келсак, кучли, Азиз Зот уларнинг иши ҳақида бизга бундай деб хабар берди:

«Албатта, кар ва соқов бўлиб олган ақлсиз кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир»[Анфол 22]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                                                           28 шаввол 1435ҳ

                                                                                                                                                        24 август 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here