Ақсо тўфони ва Қосим Сулаймоний учун қасос

2504
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсо тўфони ва Қосим Сулаймоний

учун қасос

Қудсул Арабий 2023 йил 27 декабрда Эрон инқилоби қўриқчилари матбуот котиби Рамазон Шарифнинг «Ақсо тўфони операцияси 2020 йил бошида Америка ҳужумида ўлдирилган Қосим Сулаймоний учун қасос олиш операцияларидан бири бўлди ва бундай қасослар давом этади», деб берган баёнотини келтирди. Рамазон Шарифнинг баёнотларига жавобан Ҳамас ҳаракати берган баёнотда «Исломий қаршилик ҳаракати «Ҳамас» Ислом инқилоби қўриқчилари матбуот котиби генерал Рамазон Шариф Ақсо тўфони операцияси ва унинг сабаблари ҳақида айтган гапларнинг тўғрилигини рад этади», деб келади. Баёнотда «Биз Ақсо тўфони операциясининг мотив ва сабабларини ҳамда бу сабабларнинг асосийси Ақсо масжидига таҳдид солаётган хавф-хатарлар эканини бир неча бор таъкидлаганмиз», дея қўшимча қилинади. Баёнот якунида: «Биз Фаластин қаршилик ҳаракатининг барча ишлари босқинчига ҳамда унинг халқимиз ва муқаддас жойларимизга қарши давом этиб келаётган тажовузкорлигига жавоб ўрнида амалга оширилишини ҳам таъкидлаймиз», дейилади.

Устоз Муҳаммад Абу Ҳишом Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун ёзган шарҳида бундай деди: «Қудратли армияга ҳамда илғор қуролларга эга бўла туриб Ғарб қўғирчоғига айланган ва баёнотларида аравани қуруқ олиб қочадиган Эрон ҳукмдорлари Ироқ ва Афғонистонга қарши урушда АҚШ тарафида турди. Сурия ва Ироққа минглаб аскарларни жўнатиб, бу икки мамлакатни вайрон қилди. «Қуддус қўшини» номли кучларни тузган бўлишига қарамай, Фаластинга бирорта ҳам аскар жўнатмади. Улар Қассам мужоҳидларидан қонхўр жиноятчи Қосим Сулаймоний ўлдирилгани учун қасос олишларини кутишмоқда. Аммо уларга яҳудийлар кечаю кундуз зарба бериб, Инқилоб қўриқчилари етакчиларини бирин-кетин ўлдираётган бўлсада, улар керакли жойда ва вақтда жавоб зарбасини беришларини айтиб, таҳдид қилиш билан кифояланишмоқда. Шу ўринда савол туғилади: Эрон ўз етакчилари ўлдирилгани учун нега қасос олмаяпти?! Қасос олишдан уларни нима тўсяпти?! Босқинчи давлат энг заиф ҳолатда бўлиб турган бир пайтда, Эрон ҳукмдорлари доим таҳдид қилиб келганларидек, нега уни харитадан ўчириб юборишмаяпти?!

Устоз Абу Ҳишом ўз шарҳида қуйидагича жавоб қилади:

«Кимнинг қўли Ироқ, Сурия ва Яманда мусулмонлар қонига бўялган бўлса, унинг Ғазога ёрдам кўрсатиши ва Фаластинни озод қилишда роли бўлиши мумкин эмаслигини мусулмонлар тушунадилар. Чунки Фаластинни жасоратли ва Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган ўғлонлар озод қилади. Улар Фаластинни озод қиладилар ва яҳудийлар топтаган жойларни поклайдилар. Сизлар, эй Эрон ҳукмдорлари, бу ўғлонлар орасида эмассиз, аксинча, бошқа малай ҳукмдорлар каби, Фаластинга қарши тил бириктирганлар орасидасиз». У Қассам мужоҳидларига мурожаат қилиб, ўз шарҳини якунлади: «Эрон инқилоб қўриқчилари матбуот котиби Ақсо тўфони Қосим Сулаймоний учун қасос олиш операцияларидан бири бўлганини айтди, кейин, буни рад этди. Балки бу Қассам мужоҳидлари ва бошқа гуруҳлар учун ҳеч қандай яхшилик умид қилиб бўлмайдиган бу жиноятчилар билан алоқани узиш имкониятидир. Уларга қарши тил бириктираётган Қатар, Туркия ва Миср ҳукмдорлари билан ҳам алоқани узишлари керак. Зотан, бу ҳукмдорларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, дилларидаги яширган адоватлари эса янада каттароқдир». Уларнинг алоқаси фақат Аллоҳ Таолога мустаҳкам боғланган бўлмоғи лозим. Чунки мужоҳид бандаларига ёрдам беришга ёлғиз Аллоҳ қодирдир.

﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

«Нусрат фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур»     [Оли Имрон 126]

Роя газетасининг 2024 йил 10 январ чоршанба кунги 477-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here