Суданда кенгайиб бораётган бу машъум урушни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тўхтатади

7714
0

Матбуот баёноти

Суданда кенгайиб бораётган бу машъум урушни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тўхтатади

Армия билан Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида Америка алангалатган уруш тўққизинчи ойига кирди ҳамки, биз ундан одамларни йўқотиш, ор-номуслар топталиши, мол-мулклар таланиши, вайронагарчилик ва азоб-уқубатдан бошқа натижага эришмадик. Судан Шифокорлар касаба уюшмаси қўмитасининг таъкидлашича, «юз минглаб кўчирилган беморлар Жазира вилоятининг Вуд-Маданий шаҳрида номаълум қисматга дучор бўлмоқдалар». (Шарқ, 2023 йил 17 декабр).

Суданда бошқаларнинг дунёси эвазига ўз динини сотиб, ҳокимият учун курашаётганлар Америкадан ўзининг заҳриқотил режасини тузиб, уларга таълимот беришини кутишмоқда… Шубҳасиз, бу Суданда яккаҳоким бўлиш ва юртнинг бошқа бўлинмаган ерларини ҳам бўлиб парчалаб ташлаш режасидир.

Урушнинг сўнгги уч кун ичида содир бўлган ўзгаришлари, унинг ярим миллиондан ортиқ фуқароси кўчирилган Жазира вилоятигача кенгайиб, унинг марказий шаҳри бўлган Вуд-Маданийга ва бошқа шаҳарларга таҳдид солиши урушни бир жойда сақланиб қолмайдиган ва ўчмайдиган кенг қамровли урушга айлантирди. Уруш Хартумда, Кордофаннинг катта қисмида, Дарфурда ва ҳозирда юрт маркази бўлган, Хартум қочоқлари бошпана топган Жазира вилоятида ҳамон аланга олмоқда. Шунингдек, Тамбул бозори ва бошқа жойлар оёқ-ости қилинмоқда.

Бурҳон «беҳуда уруш» деб атаган ва у ҳақида Ҳамидатий «ундаги ғолиб бўлувчи зиён кўргувчидир» деб айтган бу уруш давом этмоқда. Кўплаб аҳоли пунктларида аёллар, қариялар ва болаларнинг артиллерия ва ҳаво кучлари ҳужумига учраши кўпайиб бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Ваҳоланки, одамларнинг ушбу мамлакатда яшаётганидан бошқа айбли йўқки, бу мамлакат Америка қўлида қўғирчоқ бўлган ва унинг «қонли чегаралар» деб номланган режасини амалга ошираётган ҳукмдорлар томонидан бошқарилмоқда.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти аёллар қаноти қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биринчи: биз аёллар, болалар ва фуқаролар ҳаётига, мол-мулклар хавфсизлигига таҳдид бўлаётган ҳар қандай ҳужум учун тўлиқ жиноий, маънавий ва сиёсий жавобгарликни урушда қатнашаётган ҳар икки томондаги кучларга ҳамда уларга алоқадор гуруҳларга юклаймиз. Шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо бўлиши биланоқ, улардан ҳисоб бериш талаб қилинишига ваъда берамиз.

Иккинчи: ушбу машъум уруш тўхтатилиши ҳамда одамларни ўлдириш, қувғин қилиш ва юрту диёрларни вайрон қилиш каби зўравонликларга чек қўйилиши керак.

Учинчи: биз қуролли кучларда хизмат қилаётган фарзандларимиз орасидаги мард ва ғаюр инсонларни ҳамда юрагида иймон оташи ёнаётган ҳар бир эр кишиларни Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бериш орқали бугунги мустамлакачи кофирларга хизмат қилаётган золим бошқарувга чек қўйишга даъват қиламиз. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Уммат билан биргаликда ҳаракат қилмоқда. Ушбу Халифалик барпо бўлгач, албатта адолат ўрнатади, ҳаром уруш ва низоларга олов ёққанлардан ҳамда дахлсиз нарсаларни поймол қилаётганлардан ҳисоб талаб қилади. Шунингдек, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахи бўладиган урушларни Аллоҳнинг йўлидаги жиҳодга ўзгартиради ва шу орқали заифҳолларга ёрдам беради, муқаддас даргоҳларни озод этади, одамларнинг тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кириб, буюк ажрга ноил бўлишларига сабабчи бўлади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Судан вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here