Масжидул Ақсо қамал ва олов остида… Ахёр кишилар ҳамияти қачон қўзғалади?!

1004
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

وَإِنِ ‌اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир»

Масжидул Ақсо қамал ва олов остида… Ахёр кишилар ҳамияти қачон қўзғалади?!

Эй мусулмонлар, Масжидул Ақсо борасида Аллоҳдан қўрқинг.

Эй Муҳаммад Aнинг Уммати Пайғамбарингизнинг Исроси маскани тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг!

Эр кишилари ҳамияти қайда қолди?!

Мўминларнинг қизғаниш туйғуси қайда қолди?!

Ақсо масжидидаги такбирлар садоси мусулмон қўшинлар юрагини титратадиган вақт келмадими?!

Муборак заминдаги аёллар нолалари исломий юртлардаги штаб бошлиқларининг штабларини титратиш вақти келмадими?!

Аллоҳ хайрингизни берсин, жавоб беринг, қачон ҳаракатга келасиз?!

Қачон уйғонасиз?!

Қачон сизда исломий ҳамиятлар, мўминга хос қизғанишлар уйғонади?!

Ҳамиятингизни Ақсо масжиди қўзғатмаса, бошқа нима қўзғатади?!

Эй Миср қўшинлари! Орангизда Зоҳир Бейбарс ва Салоҳиддин Айюбий каби фотиҳ мужоҳидлар тарихини такрорлайдиган эр  кишилари йўқми?!

Эй Иордания армияси ўғлонлари! Аёлларнинг Ақсо масжиди майдонида тепкиланиши наҳотки эр кишилик ҳамиятингизни қўзғамаса?!

Туркия қўшинларига нима бўлди?! Ақсо масжидига ёрдам беришдан қўллари кишанланиб, Шомда қўлларига эрк берилди.

Покистон қўшинларига нима бўлди?! Росулуллоҳ Aнинг Исро масканига ёрдам беришдан қўллари кишанланиб, мусулмонларга қарши курашда қўлларига эрк берилди?!

Ҳижоз қўшинларига нима бўлди?! Икки қибланинг биринчиси, икки масжиднинг иккинчиси ва икки ҳарамнинг учинчисига ёрдам беришдан қўллари кишанланиб, Ямандаги мусулмонларни қирғин қилишда қўлларига эрк берилди.

Эй мусулмон қўшинлари!

Биз муборак заминда сиздан бошқага мурожаат қилмаймиз. Чунки сиз Росулуллоҳ Aнинг Исро масканларини озод этишга қодирсиз. Бас, бу мурожаатимизни қабул қиласизми?!

Биз муборак заминда Ислом учун сиздан нусрат талаб қиляпмиз, бошқасидан талаб қилмаяпмиз. Чунки сиз бунга қодирсиз. Бас, бу талабимизни қабул қиласизми?!

Эй мусулмонлар!

Бизнинг муборак заминдан сизга қилган мурожаатимиз шуки, қуролли кучлар сафидаги фарзандларингизга айтинг, улар Аллоҳ Таолонинг

وَإِنِ ‌اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

деган чақириғини қабул қилсинлар.

Бизнинг сизларга мурожаатимиз шуки, қуролли кучлар сафидаги фарзандларингизга фарёд қилинг, улар Аллоҳ Таолонинг ушбу чақириғини қабул қилсинлар:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ‌انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]

Эй мусулмонлар!

Рувайбиза ҳукмдорлар бераётган қоралаш ва қаршилик баёнотлари, саммит ва анжуманлар ўтказиш учун қилган чақириқлари, халқаро ташкилотлардан ёрдам сўрашлари, буларнинг барчаси ана шу ҳукмдорларни ўзларини ағдариш ва уларнинг ёвузликларидан Умматни қутқариш билан қаршиланмоғи даркор. Чунки ҳамма ёмонликнинг боши ва балогардони мана шу ҳукмдорлардир. Айнан шулар яҳудий вужудини қўриқлашмоқда, Умматни парчалаб, бирлашишини олдини оляпти ҳамда динига қарши курашяпти, Уммат фарзандларини кишанлаб, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишларига тўғаноқ бўляпти.

То хоинлар тахтини ағдариб, Умматни уларнинг ёвузликларидан халос этилмагунча Ақсо масжидини озод этиб бўлмайди.

Ҳа, то мусулмонлар армияларини мана шу малайлар хунтасидан қутқарилмагунча Ақсо масжиди озод бўлмайди. Чунки айнан мана шу ҳукмдорлар армияларнинг оёқ-қўлини боғлаб, Масжидул Ақсога нусрат беришларига ва Аллоҳ Таолонинг йўлида жиҳод қилишларига тўсқинлик қилишмоқда.

Эй мусулмонлар!

Бу мағзуби алайҳимлар вужуди заиф бўлиб, қўшинлари бирор бир жангга бардош беролмайди. Чунки ҳаммаси Аллоҳ Таоло сифатлаганидек яшашни қаттиқ яхши кўришади. Ақсо масжидини озод этиш сизлар учун ўйлаганингиздан ҳам яқиндир. Чунки биз Аллоҳнинг нусрат бериш ваъдаси бўсағасида турибмиз. Бас, масалангизни бирлаштириб, армия сафидаги фарзандларингизу ака-укаларингиздан нусрат-ёрдам сўранг. Токи, улар Ислом ва Масжидул Ақсога ёрдам беришдаги бурчларини бажарсинлар. Чунки Исломга нусрат бериб, Ақсо масжидини озод этишга мана шулар қодирдир. Ушбу мурожаатга тескари бўлган барча мурожаатлар ҳаққа тескари ҳамда Аллоҳ ва Росулининг амрига хилоф бўлган мурожаатлардир… Бундай мурожаатлар ҳатто яҳудий вужудининг асл қўриқчиси бўлмиш хоин режимларга мос мурожаатлардир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ислом Уммати ва қўшинларига Аллоҳ уларга фарз қилган иш, яъни Исломга нусрат бериш иши тўғрисида мурожаат йўллаяпмиз, уларга Аллоҳ Таолонинг

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ ‌تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

деган каломи билан хитоб қиляпмиз.

Биз Ислом Уммати ва унинг қўшинларидан Халифаликни барпо қилиш ва Қуддусни озод этиш учун ёрдам сўраймиз. Чунки бу ҳақ нарсадир.

فَمَاذَا ‌بَعْدَ ‌الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» [Юнус 32]

Аллоҳга қасамки, Азиз ва Ҳамид Роббингизнинг сиротул мустақими мана шудир.

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ ‌فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» [Анъом 153]

Аллоҳим, биздан ушбу яхшиликни Ўзинг етказ ва мусулмонлар қалбларини бизнинг ушбу мурожаатимизда келган очиқ ҳақиқат ва ҳикматга очиб бер, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин.

Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.

 Ҳизб ут-Таҳрир Муборак Фаластин замини

15 рамазон 1444ҳ

6 апрел 2023м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here