Уларнинг макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида маълумдир

571
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

وَقَدْ مَكَرُواْ مَكْرَهُمْ وَعِندَ اللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ

«Дарҳақиқат, улар (яъни Макка мушриклари) ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир)»

Ислом Уммати ҳаётга Ислом қайтиб келиб, ўз аҳкомлари билан Умматни бошқарадиган ва золим бошқарув замонига чек қўядиган кунга интилмоқда. Зеро, бу жобир бошқарув замонида Ислом ҳокимият тепасидан ағдарилиб, бошқарув чоклари сўкилди, Ислом ҳаёт ва давлатдан ажратилиб, мусулмон юртларда илмонийлик мутлақ ҳукмрон бўлди. Илмонийлар ўз кўппакларини Умматнинг миясини ғажиш учун қўйиб юборди, шу орқали Умматнинг ақидаси, мероси ва узоқ тарихи ўрнига Ғарб мафкурасини экишга уринишди. Аммо улар бир асрдан зиёд сарфлаган шунча меҳнатлари ҳавога кулдек учиб кетганини кўргач, нима қилишни билмай қолишди… Умматнинг ўз Исломини ҳокимиятга қайтариш ва моддани руҳ билан, сиёсатни Аллоҳнинг аҳкмолари билан қориштириш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини қайта барпо этишда нақадар қатъий турганини кўриб, эс-ҳушларини йўқотиб қўйишди. Бу эса, уларнинг Уммат, унинг ақидаси, мероси, уламолари ва даъватни кўтариб чиқаётганларни ёмон кўришларини очиқ айтишга мажбур қилмоқда. Бироқ, макрлари албатта уларнинг бўғизларига қайтариб урилади ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Умматга яна нусрат бериб, куч-қудратига ва Ўзи истагандек, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат мақомига қайта кўтаради.

Роя газетасининг 2023 йил 5 апрел чоршанба кунги 437-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here