Руфижи дарёси тошқинларида инсоний омил мавжуд

49
0

Матбуот баёноти

Руфижи дарёси тошқинларида инсоний омил мавжуд

Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания соҳил минтақасидаги Руфижи ва Кибити вилоятларида содир бўлган сув тошқини қурбонлари оилаларига ўзининг самимий ва холис ҳамдардлигини билдиради.

Ушбу ҳалокатли сув тошқинлари туфайли 23 мингдан ортиқ хонадон ва 33,930,24 гектар экин майдонлари зарар кўрган бўлиб, жами 88 минг киши асосий хизматларга муҳтож ҳолатдалар. Шунингдек иқтисодий ва ижтимоий фаолият издан чиққан.

Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания ушбулардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни баён қилади:

а)   Бу сув тошқинларида инсоний омил мавжуд ва бунга «Жулиус Ньерере» гидроэлектростанцияси ва тўғони лойиҳасидаги носозлик, шунингдек, сиёсатчиларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги сабаб бўлди. 2024 йил март ҳолатига кўра, тўғон 164,8 куб метрга етган эди… Натижада сув омборига оқиб тушадиган сувни сиғдира олмади ва шунинг учун Руфижи дарёсининг тошқинига сабаб бўлган сувни тўкиб ташлашга тўғри келди. Бу эса атрофдаги аҳолига таъсир қилди… Бу ерда бепарволик ва масъулиятсизлик яққол кўзга ташланиб турибди. Чунки тўғоннинг техник гуруҳи ҳукуматни олдиндан огоҳлантириб, кутилаётган вайронагарчиликни башорат қилган эди… Бироқ сиёсатчилар одамларни ҳимоя қилиш ва эвакуация қилиш ўрнига ёрдам хизматлари кўрсатишни кутишган.

б)   Бу сув тошқинлари шундан дарак берадики, ушбу капиталистик лойиҳаларда, хусусан, мега лойиҳаларда халқ фаровонлигидан кўра капиталистлар ва таъмагир сиёсатчиларнинг манфаати эътиборга олинган, халқнинг дард ва ташвиши инобатга олинмаган. Ажабланарлиси шундаки, ушбу лойиҳа бошқа лойиҳалар қатори одамларга ёрдам кўрсатишга қаратилган «стратегик лойиҳалар», деб баҳоланмоқда. Бироқ бу сув омбори ҳали ишга тушмасдан олдин инсонлар ҳаёти ва мол-мулкини вайрон қилиб, қишлоқ хўжалиги фаолиятини йўқ қилди.

в)   Ривожланаётган давлатлар мустақилликка эришдик деб даъво қилишса-да, уларнинг лойиҳалари ҳамон мустамлакачилик мероси намунасини олиб бормоқда. Мустамлакачилик лойиҳалари маҳаллий аҳоли ва уларнинг атрофидаги ҳудудларга фойда келтиришдан кўра, мустамлакачининг иқтисодий манфаатларини кўзлайди.

г)   Тўғри идеологик асосга эга бўлмаган ресурслар инсонлар фаровонлиги бўйича реал ўзгариш олиб келмайди. Масалан, Африка ижтимоий-иқтисодий ҳаётни идеал ҳолатга ўзгартириши мумкин бўлган йирик ресурсларга эга. Бироқ у идеологик мустақилликка эга бўлмагани учун бу ресурслар очкўз сиёсатчиларнинг чўнтагини тўлдириб қўядиган Ғарб капиталистлари томонидан талон-торож қилинмоқда. Мана, Руфижи дарёси 600 километрга чўзилган йирик сув ресурсларидан бири бўлиб, унга қурилган сув омбори Африкадаги учинчи энг катта тўғон ҳисобланади. Лекин ҳали ишга тушмасданоқ вайронагарчилик олиб келди!

Капиталистик системанинг муваффақиятсизлиги унинг илдиз ва тузумларида яширинган. Унинг асосий ташвиши одамларга қайғуриш эмас, балки манфаатдир. Ёлғиз Исломгина Халифалик давлати соясида инсонлар ишларига холислик билан ғамхўрлик қила олади. Чунки у инсоннинг барча дунёвий ишларини охиратга боғлашда руҳий кучга эгадир.

 

Масъуд Мусаллим

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги

матбуот бўлими раиси

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here