Матбуот баёноти
Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбийлаштирилган кучларни тузмоқда
Унинг бир қисми Яман ва Суданда фаолият қилади
Германиянинг Deutsche Welle агентлиги томонидан 2024 йил 14 апрелда нашр этилган ҳисоботга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари Африка ва Яқин Шарқни, хусусан, Яман ва Суданни ўзининг ҳарбийлаштирилган кучлари марказига айлантирган. Франциянинг Inteleigence Online газетаси француз армиясининг махсус кучларидаги собиқ аскарларга тарқатилган эълонни ошкор қилган. Газетанинг ёзишича, бу эълон Абу Даби билан алоқаси бўлган Франция махсус кучларининг собиқ офицери томонидан бошқариладиган Манар ҳарбий маслаҳат компаниясидан олинган. Франция нашрининг таъкидлашича, ушбу эълондан Амирликлар 2025 йил ўрталарига қадар 3000-4000 аскардан иборат ўзининг хорижий элита кучларини яратмоқчи эканини хулоса қилиш мумкин. Абу Дабининг бу борадаги биринчи уриниши 2009 йилда амалга оширилган бўлиб, унда Blekwater асосчиси Эрик Принс томонидан Амирликлар ичида 800 аъзодан иборат бригада тузилган эди.
Амирликлар Британиянинг малайи бўлиб, 65 мингга яқин қўшинга эга. У 2016 йилдан ажнабий ёлланма ҳарбийлардан фойдаланишни бошлаб, Американинг «Spear» жанггарилар компаниясидан аскарлар ёллаган. 2015 йил августда Аданни эгаллаб, у ердан Ҳусийларни қувиб чиқаргандан сўнг, масжид имом-хатиблари, сиёсатчилар, ҳарбийлар ва ҳуқуқ фаолларидан иборат Ямандаги ўзининг буйруғига бўйсунмаган 160дан зиёд инсонга суиқасд операциясини амалга оширди… Амирликлар америкалик расмийлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. «Рейтер» ахборот агентлиги 2019 йил Амирликларнинг электрон уруш бўлинмаларини яратишга уринаётганини маълум қилади… Шунингдек, 2022 йилда «Вашингтон Пост» газетаси Амирликлар америкалик собиқ ҳарбийларга хизмат ва маслаҳатлари учун ҳамон маош тўламоқда, деб ёзади. «SIPRI» (Стокгольм Тинчлик Халқаро Тадқиқот Институти)нинг 2023 йилда чиқарган ҳисоботида айтилишича, хусусий ҳарбий хавфсизлик компаниялари феномени 2003 йилдан бери, яъни Blekwater ташкил этилиб, унинг Ироқни босиб олишда ўйнаган ифлос ролидан бери кучайган.
Бугунги кунда Абу-Даби янада жирканч суратга кирди. Яъни Британиянинг Яман ва Судандаги лойиҳаларига хизмат қилиш учун махсус ёлланма ҳарбий бригада тузди. Яман эса, Британиянинг Америка режаларини бузиш ва унга қарши курашдаги Амирликлар режаларига ёрдам бериш учун 2016 йилдан бошлаган унинг суиқасдларини янада кўпайтирган. Суданда эса, Абу-Даби Американинг Бурҳон ва Ҳамидатий дохил ҳарбий малайлари курашидан ҳолдан тойган Озодлик ва Ўзгариш кучларига ёрдам бермоқда. Сомали, Ливия ва бошқа юртларда ҳам худди шундай ишлар қиляпти.
Амириликлар буни ўз хўжайини Британияга хизмат қилиш учун ва Американинг Яқин Шарқдаги режасига мувофиқ амалга оширяпти. У бошқа Кўрфаз давлатлари каби, Британияга содиқлик ва мутлақ қарамликни кўрсатади. Салмон ва унинг ўғлининг ҳукмронлиги остидаги бугунги Саудия эса Америка ортидан эргашмоқда. Амирликларнинг сиёсатида кўринаётган зиддият Британиянинг илмоний-секулярларни қўллаб-қувватлаш ва исломчиларга қарши туриш режасининг натижасидир. Бундан ташқари, Амириликлар Британиянинг махсус ва чуқур сиёсатини амалга ошириб келади. У одатда минтақадаги Америка малайлари ортида туриб олиб, Британия учун ишлайди ва ўша жойлардан Британияга ўз хизматларини тақдим этади.
Шу тариқа мусулмон юртларидаги режимлар Ислом билан ҳукм юртиш ва ғайримусулмонларга Исломни етказишдан узоқлашиб, Ислом ва мусулмонлар душманларининг режалари билан шуғуллана бошлагандан бери мана шундай емирилиб бормоқда. Ғайримусулмонлар учун бошпанага айланиб, уларнинг сони ўз аҳолисининг сонидан ҳам ортиб кетган Амирликлар бугунги кунда Араб ярим оролида шу ғайримусулмонлар учун черковлар, синагогалар ва ҳинду мушрик ибодатхоналарини қурмоқда ҳамда куфр ва кофирларга хизмат қилиш, Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун қўшин ташкил қилмоқда! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿ٱلۡأَعۡرَابُ أَشَدُّ كُفۡرًا وَنِفَاقًا وَأَجۡدَرُ أَلَّا يَعۡلَمُواْ حُدُودَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ * وَمِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ مَن يَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ مَغۡرَمًا وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ ٱلدَّوَآئِرَۚ عَلَيۡهِمۡ دَآئِرَةُ ٱلسَّوۡءِۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ﴾
«Аъробийлар куфру нифоқда қаттиқроқ ва Аллоҳ Ўз пайғамбарига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир. Аъробийлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, қилган садақасини (ўзи учун) зиён деб билади ва сизларга (мўминларга) балолар келишига кўз тутиб туради. (Барча) ёмон бало(лар) ўзларига бўлсин! Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» [Тавба]
Мусулмонларнинг фаолияти ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш умидлари давом этмоқда. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонларни рошид Халифаликни барпо этишга фаолият қилишга, ҳақиқатни рўёбга чиқариш учун бу улуғ даъватга жавоб беришга, рошид Халифаликни барпо этишга ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши қилинаётган ёвуз режаларни йўқ қилишга даъват қилиб келмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман
вилоятидаги матбуот бўлими