Шарьий ҳадларни жорий қилмаслик

617
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

“Ҳадиси Шариф билан”

Шарьий ҳадларни жорий қилмаслик

Ҳурматли биродарлар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله ﷺ: “‏مَنْ ‏ ‏حَالَتْ ‏ ‏شَفَاعَتُهُ ‏ ‏دُونَ ‏ ‏حَدٍّ ‏ ‏مِنْ حُدُودِ اللَّهِ فَقَدْ ضَادَّ اللَّهَ وَمَنْ خَاصَمَ فِي بَاطِلٍ وَهُوَ يَعْلَمُهُ لَمْ يَزَلْ فِي سَخَطِ اللَّهِ حَتَّى ‏ ‏يَنْزِعَ ‏ ‏عَنْهُ وَمَنْ قَالَ فِي مُؤْمِنٍ مَا لَيْسَ فِيهِ أَسْكَنَهُ اللَّهُ ‏‏رَدْغَةَ الْخَبَالِ ‏حَتَّى يَخْرُجَ مِمَّا قَالَ”. رواه أبو داود في سننه.

“Ким Аллоҳнинг ҳадларидан бир ҳад амалга осшмаслиги учун воситачилик қилса, у Аллоҳга душман бўлади. Ким била туриб ботил ҳақида баҳслашса, ундан узоқлашгунга қадар Аллоҳнинг ғазабида бўлади. Ким бир мўмин ҳақида унда бўлмаган нарсани айтса (ёлғон туҳмат қилса), Аллоҳ уни айтган гапидан чиққунга қадар йиринг ботқоғига солиб қўяди. (Яъни, Аллоҳ Таоло уни дўзах аҳлидан чиққан йиринлар билан азоблайди)”.

Шайх Муҳаммад Шамсулҳақнинг “Авнул-Маъбуд – шарҳи Сунани Абу Довуд” китобида “Пайғамбар ﷺ ҳадисдаги “رَدْغَةَ الْخَبَالِ ” (Радғатул-хабал) сўзи қуйидагича келган: “Радға” сўзи лой деган маънони англатади. Хобал сўзининг маъноси: дўзах аҳлидан оқадиган йирингдир”.

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Инсонлар ўртасидаги муносабатларни ажрим қиладиган ҳукм ҳадлар ва ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солиш ҳақида бўлади. Бу унинг асосий қисми бўлиб, у обрў-эътибори, катта-кичиклиги, кучли ёки заифлигидан қатъи назар, ҳамма учун бирдек ижро қилиниши шарт. Обрў-эътибор ёки мавқега қараб ёки совға-салом олиш ва ҳоказолар билан, вазиятга кўра Шаръий ҳадларни ижро қилмаслик жоиз эмас. Ким Шаръий ҳадларни ижро қилишга қодир бўлса-ю, уни ижро қилмаса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлади. Ким шундай қилса, Аллоҳ Таоло ундан ҳеч нарсани қабул қилмайди. У Аллоҳнинг оятларини арзимаган пулга сотган бўлади. Шунинг учун Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Адолатли ёки адолатсиз-фожир бўлишидан қатъий назар, амир бўлиши лозим”, дедилар. Ундан: “Эй мўминларнинг амири, биз адолатли амирни биламиз, аммо адолатсиз-фожир амир қандай бўлади?” деб сўрашганда, Али розияллоҳу анҳу “У билан чегаралар ҳимоя қилинади, у билан йўллар хавфсиз бўлади, у билан душманга қарши жиҳод қилинади, ўлжалар тақсимланади”, дедилар.

Бугунги кундаги ҳукмдорлар қодир бўла туриб, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаяптилар, қудрати етсалар-да, Аллоҳнинг ҳадларини қоим қилмаяптилар. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш имкони бўлса ҳам, жиҳод қилмаяптилар. Аллоҳнинг динига ёрдам беришга қодир бўла туриб, ёрдам бермаяптилар. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънатига лойиқдирлар. Мусулмонлар ўртасида сунъий чегаралар ўрнатганликларининг ўзи уларнинг ҳокимиятдан қувилишига етарли сабабдир. Улар Аллоҳ ҳаром қилиб қўйган мусулмонларнинг қонини тўкмоқдалар. Мамлакатлар ва халқлар орасида бузғунчилик тарқатаётган кофирларга ёрдам бериб, уларнинг хавфсизлигини таъминламоқдалар. Улар худди ота-оналаридан мерос қилиб олгандек, бойликларини кўпайтириш учун ҳар соҳани монополия қилиб, халқни оч қолдирдилар. Бу хоин, ўғри ҳукмдорлар Халифалик давлатини барпо этиш билангина йўқ қилиниши мумкин. Халифалик давлатики, мусулмонлар ўртасидаги чегараларни йўқ қилиб, хавфсизликни таъминлайди. Исломни бутун дунёга ёйиб, кофирлар билан қилинадиган муоламаларни белгилаб беради. Инсонлар мана шу йўлда ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилмагунча обод бўлмайдилар.

Навбатдаги “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

20 Шаввол, 1445ҳ йил.

29 Апрель, 2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here