Амалларни Ислом мезонига қўйиш компасингизни шаръий ечим томон йўналтиради

51
0

Матбуот баёноти

Иордания режимининг яҳудий вужудини ҳимоя қилаётганини яширадиган ҳеч нарсаси қолмади

Амалларни Ислом мезонига қўйиш компасингизни шаръий ечим томон йўналтиради

Ғазога қарши уруш бошлангандан бери расмий ахборот воситалари, ижтимоий медиа платформалари ва сунъий йўлдош каналлари воқеаларни шарҳловчи маҳаллий ва халқаро интервьюлар билан тўлиб тошди. Ёлғон ва зиддиятли хабарлар шу даражада кўпайдики, ўз Уммати ва юрт масаласини кузатиб бораётган инсонларни ҳайрат ва даҳшатга солмоқда. Тўғри йўлни излаш, ҳақ йўл компасини аниқлаш, душман мағлубияти ва ҳукмдорлар фитнасидан қутулиш ҳамда Умматни ўз ғурури ва қадр-қимматига қайтариш учун минг бир ғоялар илгари сурилди. Бунинг сабаби исломий халқларнинг воқеаларни баҳолашда бир қанча меъзон ва ўлчовларни қабул қилганлигидир. Шунинг учун бошдан кечираётган қийинчилик ва инқирозлардан қутулиш учун бўлган ечим ва амалий қадамлари борасидаги қарашлари ҳам турлича бўлди. Бу қийинчилик ва инқирозларни кофир душманларининг ҳукмронлиги ва Уммат бойликларини эгаллаб олишлари ҳамда инсониятнинг энг жирканч махлуқи бўлмиш яҳудийлар томонидан Умматнинг улкан қудрати назорат қилинишида кўриш мумкин. Одамларнинг Ислом аҳкомлари ва ўлчовларидан узоқлашиб, юртларининг бўлинишига сабаб бўлган ватанпарварлик ва миллатчиликка ёпишиб олишлари тушунчаларининг бузилишига, кучларининг ҳамда тўғри ечим топишдаги сиёсий йўналишларининг фалажланишига, натижада ўзларининг нажот йўлларидан озишларига бевосита сабаб бўлди.

Бугунги кунда Ислом билан ҳукм юритадиган ва шаръий аҳкомларни татбиқ қиладиган бирорта давлат ёки режим мавжуд эмас. Ҳолбуки, мусулмонларнинг аксарияти Исломга эътиқод қилади. Уларнинг ҳис-туйғулари ҳам ақидалари атрофида бирлашган бўлиб, Ислом аҳкомларининг битта Ислом давлатида татбиқ этилиши учун интилади. Гарчи дунёдаги аксарият мусулмонларнинг фикри шу йўналишда бўлса-да, лекин улар якуний мақсад сари етакловчи шаръий йўлдан адашганлар.

Шунинг учун сиёсий тушунча ва Исломнинг ўзгартиришдаги тариқати зарурий омиллардандир. Чунки у Умматни унинг салтанати, қудрати, айниқса, сиёсий ақидасини кишанлаб қўйган кимсалардан озод бўлиш йўлида бирлаштиради. Натижада Уммат буюк Халифалик давлатини қайта тиклашдек улкан лойиҳаси йўлида тўғаноқ бўлаётганларни эзиб янчиб ташлайди. Улар кофир мустамлакачилар бўладими, ёки бир асрдан кўпроқ вақтдан бери танасига зулукдек ёпишиб олган малай ҳокимлар бўладими фарқи йўқ.

Қуйида 2023 йил 7 октябр ҳужумидан сўнг Ғазо уруши билан боғлиқ ҳамда Эроннинг воқеаларга қисман аралашгани ва ундан кейинги реакцияларга оид асосий маълумотлардан келтириб ўтамиз:

  • Мусулмон юртларидаги режимларнинг бирортаси ҳам ҳокимиятга шаръий йўл билан келмаган. Аксинча, улар Уммат ва мусулмон халқлар ҳокимиятини тортиб олишган бўлиб, шу сабабдан уларга итоат қилиш вожиб ҳисобланмайди. Бу режимларнинг барчаси ўзларининг ички ва ташқи сиёсатлари учун Исломни ўлчов қилиб олмай, аксинча, Уммат душманлари бўлмиш мустамлакачи кофир Ғарбни дўст тутиб келишмоқда ва унга итоат қилиб, мусулмон юртларини назорат қилишига имконият яратиб беришмоқда.
  • Масалан, Эрон Америка орбитасида (унинг таъсир доирасида) айланади ва ҳокимиятга келганидан бери минтақадаги манфаатларини амалга ошириши учун унга имконият яратиб бериб келади. Афғонистон ва Ироқда худди шу нарса рўй берган бўлиб, Эрон раҳбарларининг ўзлари буни эътироф этишган. Бугун минтақа давлатларидаги сиёсий ўйинларда ҳам айни шу нарса рўй бермоқда. У Сурияда Америкага хизмат қилиш учун Шом тоғутини ҳимоя қилишда давом этмоқда. Бунинг муқобилида баъзи имтиёзларни ҳам қўлга киритган.
  • Иордания режими малай ва функционал режим бўлиб, унинг мавжудлигидан мақсад, яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва уни мустаҳкамлашдир. Модомики, унга эҳтиёж бор экан, ҳокимиятда қолади. Иордания мана шу миссия учун яратилган бўлиб, мамлакат аҳлига унинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Ундан фақатгина ҳарбий ва хавфсизлик мақсадларида фойдаланилади. Шунинг учун АҚШ, Британия, Франция ва Германияга ўз ерларида базалар очишига имкон яратиб бермоқда. Зеро, бу давлатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Иорданиядан туриб ўз миссияларини амалга оширишади. Иордания режимининг Эрон томонидан яҳудий вужудига қарши учирилган қанотли ракета ва дронларни уриб тушириши унинг ролини ҳамда очиқ хиёнатининг нақадар катта эканини кўрсатиб турибди. Энди кўрадиган кўзлар ва эшитадиган қулоқлар учун бу режимнинг яҳудий вужудини ҳимоя ва мудофаа қилиши очиқ ҳақиқатга айланди.
  • Шу муносабат билан ижтимоий тармоқлар режимнинг ишларини фош этувчи мақолалар, интервьюлар ва халқаро хабарлар билан тўлиб тошди. Дэвид Хёрстнинг «Middle East Eye» журналидаги мақоласи ва Жорж Галлоуэйнинг Скотт Риттер билан телевидениеда ўтказган суҳбати ана шулар жумласидан. Иордания режими бу нарсани ўз фуқаролари ва ҳаво ҳудудини ҳимоя қилаётгани билан оқламоқчи бўлди. Ваҳоланки, Ғарбдаги барча душман кучлар, айниқса, Америка ва яҳудий вужуди ҳар куни ҳудудларимизни ва ҳаво кенгликларимизни бузиб келади. Arabicpost сайти жума куни тонгда яҳудий вужудининг Эронга жавоб қайтариши чоғида икки яҳудий самолёти Иордания осмонида шимол ва жанубда разведка парвозларини амалга оширганини хабар қилди.
  • Араб режимлари, айниқса, Фаластинни ўраб турган ва унга энг яқин бўлган режимлар ҳам кофир Ғарбга бўлган тобелик ва итоатгўйликда Иордания режимидан қолишмайди. Улар ҳам муносабатларни нормаллаштиришдан тортиб, Ғазо аҳлини қамал қилишгача фақат яҳудий вужуди тарафида туришибди. Айни пайтда яҳудий вужудини Қизил денгиз блокадасидан қутқариш учун Бирлашган Араб Амирликларидан Иордания орқали Саудия Арабистонигача чўзилган савдо йўлаги билан таъминлашмоқда.
  • Бугун Умматга унинг тинимсиз мағлубиятга учрашининг ягона сабаби ҳукмрон режимлар эканлиги очиқ маълум бўлиб қолган экан, ҳеч бир инсон ва минтақа халқлари учун минтақавий ватанпарварлик, алоҳида байроқлар асосида шу режимлар ёнидан жой олишлари, чегараларини муқаддаслашлари, малай раҳбарларни улуғлашлари ёки улар билан ёнма-ён туришлари асло жоиз эмас. Акс ҳолда, мана шу хоин золимларнинг ёрдамчиларидан бўлиб қоладилар. Журналистлар, уламолар, вазирлар ва депутатлар дохил ҳукмдорларнинг гумашталари тилларидан туширмайдиган ватанпарварлик мана шу. Зеро, кофир Ғарб Умматнинг парчаланиши ва бўлинишини кучайтириш ҳамда режимларни ҳимоя қилиш учун ватанпарварликни Умматнинг устунларидан бирига айлантирган. Режимлар эса мусулмон юртларини вайрон қилишда, яҳудий вужудини ва унинг ортидаги Америка ва Европани ҳимоя қилишда, Фаластин аҳлини ёрдамсиз қолдиришда, шунингдек, Америка ва унинг иттифоқлари-ю базаларини исломий юртлардан қувиб чиқаришнинг олдини олишда қурол вазифасини ўтаб келмоқда.

Эй инсонлар, эй Иордания аҳли!

Аччиқ ва бузуқ воқеликдан ечим олишга ҳаракат қилиш, яъни кофир Ғарб ва яҳудий вужудининг ҳукмронлиги, ҳукмдорларингиз муқаддаслаштираётганидек уларга хорларча итоат қилиш, ҳукмдорларингизнинг яҳудийларни ҳимоя қилишга зўр беришлари, бойликларингизнинг талон-торож қилиниши, Фаластин аҳлини қўллаб-қувватламаслик, бўлиб парчалаб ташловчи миллатчилик ва ватанпарварлик асосидаги ечимлар, ҳукмдорларингизнинг таклифи ва розилиги билан мустамлакачи кофирларнинг юртларингизда базалар ўрнатишлари, буларнинг барчаси сизнинг хорлик ва қуллигингизни янада зиёдалаштиради.

Ўз динингизга қайтиб, Халифалик давлатини барпо этиш орқали Ислом аҳкомларини татбиқ қилишингизгина Исломнинг буюк қадриятларини рўёбга чиқаради. Зеро, Ислом давлати сизнинг куч-қудартингиз ва ҳурмат-иззатингиз бўлиб, фақат у билангина малай ҳукмдорларга қулликдан озод бўласиз. У Фаластин ва бошқа босиб олинган юртларни озод қилиш учун армияларингизни сафарбар қилади. Натижада яҳудий вужуди илдизи билан қўпориб ташланиб, мустамлакачи кофирлар юртларингиздан қувиб чиқарилади. Сизлар ҳам оламлар Парвардигорининг розилигига эришасиз. Зулм ва ёвузликка ботган бутун олам раҳмат ва адолатга тўлади.

﴿مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلۡعِزَّةَ فَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ جَمِيعًا إِلَيۡهِ يَصۡعَدُ ٱلۡكَلِمُ ٱلطَّيِّبُ وَٱلۡعَمَلُ ٱلصَّٰلِحُ يَرۡفَعُهُۥۚ وَٱلَّذِينَ يَمۡكُرُونَ ٱلسَّيِّ‍َٔاتِ لَهُمۡ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۖ وَمَكۡرُ أُوْلَٰٓئِكَ هُوَ يَبُورُ﴾

«Ким куч-қудратни истаса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бор ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни беҳуда кетур)»                                                                                                                   [Фотир 10]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here