Мисрдан таклиф: Яҳудийлар Ғазодан чиқиб кетади!

2196
0

Мисрдан таклиф: Яҳудийлар Ғазодан чиқиб кетади!

Ўтган ҳафта Қоҳирада бўлиб ўтган Миср ва Ҳамас ўртасида ташкил қилинган учрашувда Миср режими “уч босқичли оташкесим” ва босқичма-босқич барча маҳбусларни озод қилиш таклифини ўртага ташлади. Исроилнинг “The Times of Israel” газетаси Саудия Арабистонининг Ал-Шарқ интернет сайтига таяниб хабар қилишича, бу ҳақида учрашувда иштирок этган манбага мурожаат қилинган.

Таклифга биноан, биринчи босқичда аёллар, болалар, қариялар ва беморлардан иборат 40 нафар яҳудий асирларни озод қилиш режалаштирилган. Бунинг эвазига сионистик режим айни тоифадаги 120 нафар фаластинликни озод этади. Шунингдек, белгиланган даврда “сулҳ ўрнатиш” ва “Исроил танкларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш ҳамда минтақага гуманитар ёрдам етиб боришига имкон бериш” ҳам кўзда тутилган.

Иккинчи босқичда Фаластин гуруҳлари ўртасида учрашувлар ўтказилиб, Ғарбий Соҳил ва Ғазода технократик ҳукумат ўрнатилади.

Учинчи, яъни охирги босқичда “тўлиқ ўт очишни тўхтатиш”га эришилгандан кейин Ғазодаги барча асирлар озод этилади. Бунинг эвазига сони кейинроқ аниқ бўладиган фаластинлик маҳбуслар озод этилади ҳамда бу босқичда Исроил ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетади ва кўчириб юборилган ғазоликларнинг ўз уйларига қайтишига имкон берилади

Изоҳ: Ўтган ҳафта Ҳамас ва Исломий Жиҳод раҳбарларини Қоҳирага чақириб, “Ғазодаги қирғинларни тўхтатиш йўли”ни таклиф қилган Миср режими “яҳудий вужудининг қўриқчиси” вазифасини аъло даражада бажариб келаётган режимдир. Буни ҳеч ким, ҳатто Миср ҳукуматининг ўзи ҳам инкор қилмайди. Бир сўз билан айтганда, Миср режими АҚШнинг содиқ қули ва яҳудий вужудининг энг ишончли қўриқчисидир.

Шундай экан, Миср режимининг “Ғазодаги қирғинларни тўхтатиш ва Фаластин аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини етказиш” каби масалаларни муҳокама қилишдан кўзлаган мақсади нима? Яъни икки ярим ойдан буён Ғазодаги қатлиомларга томошабин бўлиб келган режим нега энди, бугунга келиб, икки тарафни яраштириш, тинчлик учун музокара олиб бориш устида ҳаракат қилмоқда?

Бунинг жавоби шуки, АҚШ армияси Ироқ ва Афғонистон ботқоғига ботиб қолгани каби, яҳудий вужуди ҳам Ғазо ботқоғига ботиб қолди. Бу ҳолат Исроил оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳам ёритила бошлади. Масалан, иброний тилида чиқадиган “Едиот Аҳронот” газетаси аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциялари ортиб бораётгани ҳамда бунга қарши курашадиган ҳамширалар ва психиатрлар гуруҳлари тузилаётгани” ҳақида хабар тарқатди. Ҳааретз газетаси эса реабилитация бошқармаси бошлиғи Лимор Лурианинг “Ғазода уруш бошланганидан буён 2816 аскарнинг реабилитация марказида даволангани” ҳақидаги ҳисоботини чоп қилди. Газетага кўра, ҳақиқий рақам Исроил армияси эълон қилганидан анча кўпдир. Исроил армиясининг матбуот котиби Дониёр Ҳагарий, аскарлар илгари ҳеч қачон дуч келмаган қийин ва мураккаб даврларни бошдан кечираётганини айтиб чиқди.

Демак, АҚШнинг мақсади, нима қилиб бўлса ҳам, яҳудий вужудини ботқоқдан чиқариб олишдир. Чунки бу ботқоқлик фақат яҳудий вужудини эмас, балки атрофдаги араб режимларини ҳам ва ҳатто Ғарб оламини ҳам ўз домига тортиб кетиши мумкин. Ғазодаги инсоний фожеалар ва қирғинлар давомида иккинчи араб баҳори юзага келиш хавфи уларни ташвишга сола бошлади. Шунинг учун бу урушни тўхтатиш пайига тушиб қолишди.

Оз сонли ва имконияти чекланган Мужоҳидларнинг “енгилмас куч” дея танитилган Исроил армиясининг ҳақиқатини фош қилиши ҳамда “гўё бутун дунёни бошқараётган Моссад афсонаси”ни пучга чиқариши ва энг муҳими Ислом Умматининг уйғонишига йўл очиши муъминларнинг қалбини қувончга тўлдирган муваффақият ҳисобланса-да, бироқ ҳақиқий ғалаба бу – муқаддас тупроқлардан нажас яҳудий вужудини битта ҳам қолдирмай йўқ қилишдир. Бу эса албатта иккинчи Рошид Халифалик давлати тикланиши билангина амалга ошади. Бу давлатининг тикланиши нафақат Ғазодаги қирғинларни, балки Сурия, Кашмир, Шарқий Туркистон, Аракан ва ҳоказо бутун дунёдаги ваҳшийликларни бартараф қилиб, мустамлакачиларнинг Исломий ўлкаларидаги ўйинларига чек қўяди.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here