Дания бош вазири парламентни мусулмон оилаларга қарши навбатдаги ҳужум билан очди!

232
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дания бош вазири парламентни мусулмон оилаларга қарши навбатдаги ҳужум билан очди!

Дания бош вазири муслима аёллар билан шуғулланувчи қўмита тузиш керак, дея баёнот берди. У 5 октябр куни Дания парламентининг очилиш маросимида қилган нутқида «айрим диний доираларда ва баъзи мигрантлар доирасида кўплаб хотин-қизлар ўзлари истаган эркин ҳаёт тарзи учун курашмоқдалар… Биз жамият сифатида, умумий қадриятларимизнинг, яъни, тенглик ва эркинликнинг ҳамма учун қўлланишига қаттиқ туришимиз керак», деб айтди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Дания матбуот бўлими бунга изоҳ сифатида баёнот нашр қилиб, бундай деди:

«Ҳукумат яна бир бор «ижтимоий назорат» каби сиёсийлашган тушунчалар ниқоби остида муслима аёлларни салбий, Исломни муаммоли қилиб кўрсатмоқда.

Бош вазир мурожаат қилаётган парламентнинг ўзи жинсий тажовуз масалалари ботқоғига ботган бўлиб, бу нарса парламентдаги партияларнинг деярли барчасини ўз домига тортган! Бироқ, Дания бош вазири аёлларга зулм қилиш диний доираларга хос муаммо, деган даъвони қилишга журъат қиляпти!».

Баёнотда қуйидагиларга эътибор қаратилди:

«Ғарб оилалари парчалаб ташланганидек, мусулмон оилани ҳам вайрон қилиш мақсадида мусулмонларга Ғарб ҳаёт тарзини сингдириш учун бирин-кетин сиёсий ташаббуслар илгари сурилмоқда. Масалан, Дания парламентидан туриб, Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат қўзғатувчи баёнотлар беришяпти. Бир вақтнинг ўзида, Дания халқини Исломни холис ўрганиш имкониятидан маҳрум қилишмоқда. Зеро, ғарблик хотин-қизларни тубан дунёқарашдан озод этиши мумкин бўлган ягона ҳаёт тарзи исломий ҳаёт тарзидир.

Роя газетасининг 2021 йил 27 октябр чоршанба кунги 362-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here