Ал-Ваъй гуруҳи мавлуди набийга бағишлаб турли тадбирлар ўтказмоқда

285
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ал-Ваъй гуруҳи мавлуди набийга бағишлаб турли тадбирлар ўтказмоқда

Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи Халил, Абу Дис ва политехника университетларида мавлуди набийга бағишлаб тадбирлар ўтказди. Абу Дис университетига қарашли масжидда дарс тадбири, Халил ва политехника университетларида эса варақа тарқатиш тадбирлари бўлиб ўтди. Варақа сарлавҳаси «Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг мавлуди байрам-маросим ўтказиш билан эмас, балки у зотнинг давлат ва Умматни бино қилганини хотирлаш билан бўлади», деб номланди.

Ал-Ваъй гуруҳи ушбу тадбирларда қуйидагиларни таъкидлади:

«Муҳаммад Мустафо ﷺнинг мавлудларини инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматнинг таваллуди билан боғлаш лозим. Зеро, Ислом Умматининг яхшилиги Росулуллоҳ ﷺнинг Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этишларида ҳамда бу давлат ҳаётнинг барча соҳасида Исломни татбиқ қилишида, бутун дунёга адолат, ҳидоят, эзгулик ва раҳмат улашишида, бу билан мусулмонлар куч-қудратга тўлиб, ҳазорат, илм-фан ва маданиятда дунёнинг етакчиларига айланганлигида намоён бўлади. Мусулмонлар Исломдан аввал халқ ва миллатлар орасида ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмаган ва бир-бирларини ёмон кўрувчи қабилалар эди. Ислом келгач, дунёнинг хўжайинига айландилар. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺнинг мавлуди у зот ﷺ бизга барпо этиб кўрсатиб берган давлатни қайта барпо этиш зарурлигини эслатувчи хотира бўлмоғи даркор. Зеро бу давлат орқали Ақсо масжиди озод этилиб, Аллоҳнинг изни ила яҳудийлар ифлослигидан тозаланади ҳамда мусулмон юртларини парчалаб, майда давлатчаларга бўлиб ташлаган чегара ва постлар вайрон қилинади».

Ал-Ваъй гуруҳи политехника университетида қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни илиб чиқди: «Муҳаммад Мустафо ﷺнинг мавлуд хотираси биздан ул зот олиб келган нарсаларга амал қилишни, бузилган суннат ва минҳожларини қайта тирилтиришни талаб қилади», «Пайғамбаримиз ﷺ яшаб вафот этган ва қалбларда гўзал хотираларни қолдирган шунчаки буюк шахс бўлмаган. Балки ул зот тиловат қилинувчи Қуръон ва амал қилинувчи суннат сифатида самодан ваҳи қабул қилиб олувчи Аллоҳнинг элчиси бўлганлар».

Ал-Ваъй гуруҳи, шунингдек, Нажоҳ университетида ҳам мавлуди шарифга бағишлаб тадбир ўтказди. Тадбирда мазкур сарлавҳадаги варақа тарқатилиб, плакатлар илинди ва шу орқали қуйидагилар таъкидланди:

«Росулуллоҳ ﷺнинг таваллуди ўз давлатига эга буюк Умматнинг таваллудидир. Унга қадар эса, бу уммат ўзаро қирпичоқ бўлган ва арзимаган сабаблар билан бир-бирининг қонини тўккан қабилалар эди. Кейин бу Уммат асрлар давомида Исломни татбиқ қилган, мусулмонлар манфаатига риоя қилган, хавфсизликларини ҳимоя қилиб, бутун оламга Ислом ва адолат рисоласини ёйган умматга айланди… Мусулмонлар ҳазорат, илм-фан ва маданият соҳасида дунёнинг хўжайинларига айландилар. Ундан олдин эса, ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ ва бошқа миллатлар орқасидан эргашиб юрар эди».

Ал-Ваъй гуруҳи қуйидагиларни ҳам таъкидлади:

«Муҳаммад Мустафо ﷺнинг мавлуд хотиралари Ислом Умматининг хотираси бўлиши лозим. Токи, Исломий Уммат сарвари олам ﷺ Мадинаи Мунавварада барпо қилган бинони қайта барпо этсин. Зеро, Ислом давлати барпо этилгач, Аллоҳ Таборака ва Таолонинг изни ила, дарҳол муборак Ақсо масжиди озод этилади ҳамда мусулмон юртларини парчалаб, майда давлатчаларга бўлиб ташлаган чегара ва постлар бузиб ташланиб, бор овоз билан Аллоҳу Акбар вал иззату лил Ислам, дея Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги ояти каримаси тиловат қилинади:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

«Айтинг: ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» [Исро 81]

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ * وَعْدَ اللَّهِ لا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَعْلَمُونَ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар» [Рум 4-6]

Роя газетасининг 2021 йил 27 октябр чоршанба кунги 362-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here