Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятининг илмоний режим сиёсатига қарши намойишлари мустамлакачилар ва уларнинг тобеларини қўрқитмоқда

80
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятининг илмоний режим сиёсатига қарши намойишлари мустамлакачилар ва уларнинг тобеларини қўрқитмоқда

Жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти илмоний режимнинг юртга нисбатан бемаъни, абсурд сиёсатига қарши намойишлар уюштирди. Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Ҳукмрон режим шаҳар майдонларида намойиш ўтказишга рухсат бермади. Кейин Фатҳ жоме-масжидида ўтказилган намойишга одамларнинг қўшилишини олдини олиш учун қатор хавфсизлик хизмати машиналарини юборди. Ҳа, исломий юртлардаги мавжуд режимлар исломий лойиҳанинг жамоатчиликка етиб боришини олдини олиш учун омадсизларча ҳаракат қилиб, бир вақтнинг ўзида Ғарб лойиҳаларини кўтариб чиқаётганларга юртнинг ҳар ерида намойиш ва тадбирлар ўтказишга қўйиб беряпти. Бу эса, уларнинг Ғарб давлатлари қарори билангина ҳокимиятда турганини аниқ исботлайди. Зеро, Ғарб уларга мамлакат ва фуқароларни ўз ҳукмронлиги остида ушлаб туришнинг кафолати деб қарайди. Чунки улар ўзларининг Исломга қарши олиб бораётган урушлари ҳамда Исломни ҳокимият ва қонунчиликдан узоқлаштиришлари орқали айни мана шу нарсага хизмат қилишмоқда».

Матбуот баёнотида Тунис аҳлига бундай дейилди:

«Бурқиба ва Ибн Али ўнлаб йил ҳукмронлик қилди. Улардан кейин Тунис Қайс Саидга қадар демократик парламент бошқаруви остида яшади. Қайс Саид демократик бошқарув тарафдорларини ағдариб, 25 июл куни янги конституцияга мувофиқ президентлик бошқарувини қайта ўрнатди. Бу янги конституция ҳам мустамлакачиларнинг Халифаликни ағдариб, Исломни бошқарув ва қонунчиликдан узоқлаштиргандан сўнг Ислом Умматига зўрлаб тиқиштирган ва инсон томонидан ўйлаб топилган аввалги конституциялардан фарқ қилмайди… Қўзғолондан кейинги конституция қўзғолондан олдинги конституциядан фарқ қилмайди. Зеро, уларнинг бошқарувлари сабабли Умматнинг эришган нарсаси бахтсизлик, мусибат, хавфсизлик чангали, сиёсий ва иқтисодий кризислар бўлди, холос. Шу боис, бугунги аҳволимизнинг ягона ечими қўзғолоннинг ўзгармас асосларини аниқ-тиниқ равишда қайта белгилаб қўйишдан иборат. Дарҳақиқат, қўзғолоннинг ўзгармас асослари режимни илдизи билан ағдариш, мустамлакачи Ғарб нуфузидан озод бўлиш, барчаларимиз Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган ҳамда Китоб ва суннатдан истинбот қилинган очиқ-ойдин сиёсий лойиҳа, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳаси атрофида бирлашишимиздан иборат эди. Ҳозир ҳам худди шу тартибда белгиламоқ лозим.

Роя газетасининг 2021 йил 27 октябр чоршанба кунги 362-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here