Рус амалдори Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

3628
0

Рус амалдори Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

Россиялик амалдор Захар Прилепин Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш ғоясини илгари сурди. Прилепин бу ҳақда “Россия сегодня” матбуот марказида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Прилепиннинг фикрича, муҳожирларга рус тилини ўргатиш масаласини ҳал қилиш учун мана шундай йўл тутиш лозим. Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганлигини даъво қилган Прилепин, “жуда кўп фуқаролари Россияга келгани” баҳонасида уларни тўлиқ Россияга қўшиб олиниши зарурлигини таъкидлади.

«Аслида мен меҳнат муҳожирлари келаётган ўша ҳудудларни бутунлай қўшиб олиш ва муҳожирларга бу ерда эмас, балки Ўзбекистоннинг ўзида рус тилини ўргатиш зарурлигини чин дилдан ёқлайман. Мен ҳазиллашаётганим йўқ, жиддий айтаяпман», деди Прилепин.

Изоҳ: Рус сиёсатчиларининг Марказий Осиёга бунчалар қаттиқ эътибор қаратиши, сўнги пайтларда Россиянинг Марказий Осиё республикалари устидан сиёсий ва иқтисодий нуфузини йўқотиб бораётганидан дарак беради. Чунки деярли Марказий Осиёдан бошқа Россиянинг нуфузига бўйин эгган регион қолмади.

Бугунги кунда Россиянинг Марказий Осиёдан ҳам сиқиб чиқаришга бўлган уринишлардан Москва ҳукуматининг хавотирлари ортиб бормоқда. Бундан аввал Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институтининг катта илмий ходими Станислав Притчин ҳам “Россия Марказий Осиё хавфсизлигининг кафолатидир”, дея баёнот берган эди.

Албатта Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон Россия учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки Россия Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар каби, Ўзбекистонни ҳам ўзининг мустамлакаси деб билади, гарчи бу давлатлар йиллар аввал ўз мустақиллигини эълон қилган бўлса ҳам. Шунинг учун Ўзбекистоннинг Рус таъсири остидан чиқиб кетиши Москвани безовта қилиши табиий. Масалан, Ўзбекистон илк марта 1999 йилда КХШТ аъзолигидан чиқиб кетганда Россия ўзини қўярга жой тополмай қолган эди.

Демак Россия ўз чангалидаги минтақаларни Ғарб ёки Хитойга олдириб қўймаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Аслида ҳеч бир мустамлакачи давлат ўз ихтиёти билан мустамлакасини ташлаб чиқиб кетмайди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Куч билан кириб келган мустамлакачилар яна куч билан қувиб чиқарилмагунча асло мамлакатни тарк этмайди. Шундай экан, Халифалик давлати қулатилиши ортидан Ғарбнинг мустамлакаларига айланган Исломий ўлкалар яна қайта Халифалик давлатини тикламай туриб, бу мустамлакачиларнинг босқинидан қутулиши асло умид қилинмайди. Марказий Осиёдаги давлатлар ҳам шулар жумласидан. Қачонки, бутун мусулмонларни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлати тиклансагина мусулмонларнинг қонини зулук каби сўриб ётган мустамлакачиларни Исломий ўлкалардан бутунлай йўқ қилади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here