Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этсаккина ишимизга ўзимиз эга чиқиб, дунёнинг ҳукмронларига айланамиз

1096
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этсаккина ишимизга ўзимиз эга чиқиб, дунёнинг ҳукмронларига айланамиз

Уммат интилаётган ҳақиқий ўзгариш касалликнинг илдизи ва барча балоларнинг боши бўлмиш Асад режимини таг-туги билан йўқ қилиб, Уммат ақидасидан балқиб чиққан буюк Ислом тузумини барпо этишдан иборат. Зеро, Ислом тузуми шундай тузумки, унда ҳоким ҳам, маҳкум ҳам шаръий ҳукм олдида баробар бўлади, ҳатто ҳоким Умматни орқасини қамчилаб, молини ейдиган зўравон эмас, балки унинг хизматкори бўлади! Бу тузумда сиёсатчилар ва ҳукмдорлар Умматнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик каби асосий эҳтиёжларини таъминлаш учун кунларни тунларга улаб хизмат қилишда бир-бирлари билан мусобақа қиладилар. Бу Росулуллоҳ ﷺнинг

«إنَّهَا أَمَانَةُ، وإنَّهَا يَومَ القِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ، إلَّا مَن أَخَذَهَا بحَقِّهَا، وَأَدَّى الذي عليه فِيهَا»

«Бу омонатдир, қиёмат кунида шармандалик ва надоматдир. Фақат бу омонатни шариатда кўрсатилганидек олиб, бу борадаги ўзининг вазифасини адо этган кишиларгина бундан мустасно», деган сўзларининг тасдиқидир. (Муснади имом Аҳмад).

Бу, шунингдек, биносини Росулуллоҳ ﷺ қуриб берган, кейин ул зотнинг йўлидан саҳобаи киромлар ва буюк халифалар юрган, шу тариқа зулмга тўла дунёни адолатга буркаган Ислом тузумидир. Мана, ўша зулм бугунги кунда капитализм кўринишида қайтиб келди. Шунинг учун, келинг, рошид Халифаликдек Халифаликни қайта тиклайлик. Шундагина дунёда фаровон ҳаёт кечириб бахтли бўламиз, бутун дунё бўйлаб адолатни ёямиз ва шу орқали Роббул оламин биздан рози бўлади.

Роя газетасининг 2023 йил 12 июл чоршанба кунги 451-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here