Эй муборак замин аҳли, чақириғингизни Уммат ва унинг қўшинига қаратиб, нусрат-ёрдамни ҳам улардан сўранг

1150
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй муборак замин аҳли, чақириғингизни Уммат ва унинг қўшинига қаратиб, нусрат-ёрдамни ҳам улардан сўранг

Эй муборак замин аҳли, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда устун бўлингиз ҳамда доимо жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда ҳозир бўлиб турингиз! Зеро, сиз имонингиз ва саботингиз билан олийсиз. Умматингизга юзланиб, улардан нусрат талаб қилинг. Унинг уйғониш двигатели ва улуғворлигининг манбаи бўлинг. Динингиз ва Умматингизга ҳамда нусрат-ғалабангиз қўлида бўлган Роббингизга ишонинг. Таслим бўлиш лойиҳаларидан ва малай режимлардан воз кечинг. Аллоҳнинг марҳаматидан эса асло ноумид бўлманг.

﴿إِنَّهُ لاَ يَيْئَسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إلاَّ الْقَوْمُ الكَافِرُونَ﴾

«Чунки Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур»                   [Юсуф 87]

Умматингиздан ноумид бўлманг, чунки у қаҳрамонлар ва эр кишилар конидир. Шубҳасиз, ушбу муборак заминдан Ислом Уммати армияларига нидо қилиниб, Халифаликни барпо этиш ва Ақсони озод этиш учун нусрат сўралаётган экан, Аллоҳ Таоло у учун мусулмонлар қалбини очиб беради. Натижада, нусрат ва ғолибликка муштоқ бўлган қалблар унга қулоқ тутади.

Уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи билан нидо қилишдан тўхтаманг:

﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمْ انفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنْ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إلاَّ قَلِيلٌ + إلاَّ تَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلاَ تَضُرُّوهُ شَيْئًا وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»

                                                                                                                           [Тавба 38-39]

Уммат қўшинларининг ҳаракатга келиб, Қуддусни озод қилишлари Аллоҳнинг изни ила албатта амалга ошади. Чунки бу чин ваъдадир.

Аллоҳим, Сенинг ғазабингга дучор бўлганларни ва улар билан дўстлашиб, тил бириктирганларни Ўзингга топширдик. Аллоҳим, уларнинг тадбирларини ўз фалокатларига, макрларини ўз ҳалокатларига сабабчи қил. Умматимизни ва динимизни ҳифз-ҳимоянгда асра. Бизни динингни барпо этиш ва даъватинг шаънини кўтариш учун танланган кишилардан айла.

Роя газетасининг 2023 йил 12 июл чоршанба кунги 451-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here