Жўлоний ҳайъати разведкасининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан навбатдаги зўравонлиги

1388
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жўлоний ҳайъати разведкасининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан навбатдаги зўравонлиги

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими томонидан чиқарилган матбуот баёнотига кўра, Таҳрири Шом дея аталган ҳайъатнинг разведка хизмати жиноятчи Асад режимининг разведка аппарати қўллаган нопок услубларга эргашган ҳолда, пайшанба куни Саҳора, Куфри Таҳорим ва Арманаз шаҳарларида яна Ҳизб ут-Таҳрирнинг тўрт аъзосини ўғирлаб кетди. Навбатдаги ушбу зўравонлик ҳайъат ичкарисидаги таранг бир вазиятда юз бермоқда. Айниқса, сиздирилган маълумотлар ҳайъат жисмига суқилиб кириш бўлинишларни келтириб чиқарганини кўрсатди. Зеро, ҳисоботларда айни хавфсизлик хизмати орасида коалиция, Сурия Демократик кучлари ва Асад режимига қарашли унсурлар борлиги айтилмоқда. Ҳайъатнинг бу зўравонлиги – айниқса, унинг қилмишларини танқид қилган ҳар бир кишини таъқиб қилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар ортидан – унинг ичкарида бошдан кечираётган инқироз кўламини кўрсатмоқда. Бу албатта зулмнинг тугаётганидан дарак беради».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Ҳайъат минган машина қўзғолон аҳлининг улуғвор қоясига бориб урилишга оз қолди. Бинобарин, унинг аҳволи ҳам, Шом аҳлининг қояси билан тўқнашган Асаднинг машинаси каби бўлади. Биз холис деб билган барча инсонлар пушаймонлик фойда бермайдиган соат келмасидан олдин ҳаракат қилишга шошилишлари даркор. Ҳайъат ва унинг етакчиларига айтар сўзимиз: Сиз Аллоҳга уруш эълон қилдингиз. Афтидан, бу каби ишларни қилиб ўтган аввалги сиз кабиларнинг қисматидан ибрат олмаган кўринасиз. Шояд, Аллоҳ ўз даргоҳидан ғалаба ато этса ёки Ўз ҳузуридан бундай ишларни шарманда қиладиган бирон иш келтирса.

Роя газетасининг 2023 йил 12 июл чоршанба кунги 451-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here