Мусулмонларнинг малай, тоғут ва рувайбиза ҳукмдорлари ўз тахтларини сақлаб турган бутларни улуғлашмоқда

462
0

Мусулмонларнинг малай, тоғут ва рувайбиза ҳукмдорлари ўз тахтларини сақлаб турган бутларни улуғлашмоқда

Қудсул Арабий сайти (ҳижрий 1440 йил 15 шаввол, милодий 2019 йил 18 июн сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жазоир армияси қўмондонлиги, юртда кечаётган кризисдан қутулиш ечими сифатида конституцияга амал қилишни тўхтатишга қаратилган ҳар қандай талабга қарши эканини эълон қилди. Армия «Давлат асосларини вайрон этиш», дея бундай ишдан огоҳлантирди. Қўмондонлик эълони Жазоир миллий армияси қўмондони бош зобит Аҳмад Қойид Солиҳнинг сешанба куни учинчи ҳарбий (Жанубий ғарбий) минтақага сафари чоғида берган баёнотида айтилди. Баёнот мазмуни Мудофаа вазирлиги баёнотида келтирилган. «Жазоир тўғри келган кимсалар ўртасидаги омад ўйини ҳам, саргузашт ишқибозларининг дилхушлиги ҳам эмас. Чунки конституция халқнинг ғамхўри ва мустаҳкам қўрғони бўлиб, ҳам унинг миллий менталитети асосларини, ҳам кенгқамровли ўзгармас асосларини ўз ичига олади. Зеро, бу ўзгармас асослар ҳеч қачон қайта кўриш ва ўзгартишга муҳтож эмас», деди Армия қўмондони».

Роя газетаси шарҳи:

Ҳа, мусулмонларнинг тоғут, малай ва рувайбиза ҳукмдорлари одати мана шу, бунга асло шубҳа йўқ. Улар Аллоҳга қуллик қилишни қўйиб, ўзлари ясаган ёки мустамлакачи хўжайинлари ясаб берган бутларга (конституцияга) қуллик қилишяпти. Яъни, шу бутлар мустамлакачиларга имконият яратиб, мусулмон юртларидаги уларнинг манфаатларини ҳимоя қиляпти. Мустамлакачи Ғарбнинг энг муҳим асосий манфаати эса, Исломга қарши кураш ва уни ҳокимиятга келишига йўл қўймасликдир.

Жазоир армияси қўмондони Аҳмад Қойид Солиҳ ҳеч кимдан уялмасдан Жазоир конституциясини улуғламоқда, аммо Қуръон ва Суннатни улуғлаганини ундан бир марта ҳам эшитмадик. У мустамлакачи кофир Ғарб ясаб берган ва миллионлаб шаҳидларни берган ушбу юртга ўрнатиб қўйган бутларни улуғлашни қўзғолончилардан ҳам талаб қиляпти. Негаки у мана шу бутларсиз ушбу буюк юртда ўзи учун ҳам, хўжайинлари учун ҳам ўрин йўқлигини яхши билади.

У Ғарбнинг гуноҳга ботган қўллари тузган мана шу илмоний конституциянинг Жазоир аҳлининг конституцияси эканини даъво қилиш билан, юраклари буюк Исломга ошуфта жасур аҳлимизга туҳмат қиляпти, ёлғон сўзлаяпти.

Барча мусулмонлар мутлақо тортишмайдиган шубҳасиз ўзгармас асослар, буюк Исломдир. Бу малай ва тоғутлар бу динни ҳар қанча майдондан нари қилишга уринишмасин, Ислом албатта майдонга қайтиб келади, қайта мустаҳкамланади. Зотан, диллар таскин топадиган, қалблар ором оладиган ва ақллар қаноат қиладиган ҳам Исломдир.

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here