Давлат сектори ва хусусий сектор

5232
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

 Давлат сектори ва хусусий сектор

   Исломий давлатда соғлиқни сақлаш давлат томонидан бепул ва ҳар томонлама бўлиб, давлат беморларни барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва хизматлар билан таъминлаши лозим. Бу ашёларни таъминламаслик беморларга зарар келтиради. Бироқ, Ислом давлатидаги жисмоний шахслар ёки компанияларнинг соғлиқни сақлашда хусусий хизматларини кўрсатишлари, хусусий клиникалар ва хусусий шифохоналар очишлари таъқиқланмайди. Аҳолининг бирортаси хусусий секторларда даволаниши манъ қилинмайди. Бунга Бухорийнинг Анас разияллоҳу анҳудан қилган ривояти далил бўлади. Анас разияллоҳу анҳу айтадилар;

 ‏ ‏دَعَا النَّبِيُّ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏غُلَامًا ‏ ‏حَجَّامًا فَحَجَمَهُ وَأَمَرَ لَهُ بِصَاعٍ ‏ ‏أَوْ صَاعَيْنِ أَوْ مُدٍّ أَوْ مُدَّيْنِ ‏ ‏وَكَلَّمَ فِيهِ فَخُفِّفَ مِنْ ضَرِيبَتِهِ

“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир ғуломни чақирдилар. Ғулом Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳижома қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга бир-икки соъ ёки бир-икки муд беришларига буюрдилар. У хақда гап бўлди ва унинг солиқлари озайтирилди”. Мана бу ердан ғуломнинг ҳижома қилганлиги ва бунинг эвазига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам томонидан хизмат ҳақини олганлиги кўриниб турибди.

  Хусусий секторда соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатувчи шахслардан – хоҳ жисмоний шахс бўлсин, хоҳ ширкат бўлсин – давлат қонунларига риоя қилишлари ва давлат назоратида бўлишлари талаб қилинади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатадиган шахс – хоҳ у давлат секторида, хоҳ хусусий секторда бўлсин – бу соҳа учун лойиқ ва малакали бўлиши шарт қилинади. Ким малакасиз бўла туриб тиббий хизмат кўрсатса, у давлат томонидан таъқиб остига олинади. Аммо агар у бу иши билан бирор кишига зарар етказишгача етиб борса, у ўзининг мутахассислиги бўлмаган нарсага аралашгани учун етказилган зарарни тўлайди.

  Бунга хос ва омм далиллар бор. Омм далил; “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган қоидадир. Зеро, табобат илмидан хабарсиз одамнинг даволаш ёки соғлиқни сақлаш ишлари билан шуғилланиши гоҳида беморга зарар келтиради. Моврудий “Султонлик аҳкомлари” да  ҳисба ҳукмдорлари томонидан хунармандлар орасидан эътиборга олинганлар хақидаги сўз борар экан жумладан шундай дейди;

“Ўз вазифаларини тўла-тўкис ёки нуқсонли бажаришларида кишини вахимага туширадиган, ларзага соладиган касб эгаларидан бири табиблар ва муаллимлардир. Зеро, табиб инсонларнинг жонларига киришади, уларнинг ҳаётлари билан ўйнашади. Унинг бу ишда хатога йўл қўйиши катта талофатга ёки бедаво дардга олиб келиши мумкин. Муаллимлар кичкинтой болаларни тарбиялаб, йўлга соладилар. Кексайгач эса, уларни бу йўлга солиш қийинлашади. Шунинг учун бу соҳалар(яъни табиб-врачлар ва муаллимлар)га ўз ишини пухта билган ва қойилмақом бажарадиган кишилар жалб этиладилар. Енгил-елпи қарайдиганлар бу соҳаларга қўйилмайди. Чунки, бу инсонларнинг жонларига талофат етказиши ва одоб-ахлоқ нормаларига путур етказиши мумкин”. Қарофий “Аз-Захийра” асарида имоми Моликдан мана бу сўзларини келтиради:

 “Имом (Молик) табиблардан маълум ва машҳур бўлмаганларини даволашдан қайтарар эдилар. Уларнинг дориларидан фақат маълумларигина ичилар эди”.

 Аммо хос далилга келсак, Абу Довуд, Нисоий, Ибн Можжа ва бошқалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

مَنْ تَطَبَّبَ وَلَمْ يُعْلَمْ مِنْهُ الطِّبُّ قَبْلَ ذَلِكَ فَهُوَ ضَامِنٌ

“ Ким табиблик қилса, бундан олдин унинг табибликка оидлиги билинмаса, бас у зомин(яъни жавобгар)дир”. Ҳоким бу ҳадисни исноди саҳиҳ деган ва унга Заҳабий ҳам қўшилган. Хитобий айтади; “ Муолажа олиб борувчи агар хаддан ошса, натижда беморга талофат етказса, албатта у зомин бўлади. Бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Ўзи билмаган илмни ёки ишни бошқаларга ўргатмоқчи бўлган одам золимдир. Агар унинг бу ишидан зарар юзага келса, у дия тўлашга мажбур бўлади. Ундан ўч олинмайди. Чунки, у бу ишни беморнинг рухсатисиз бажармайди”.

  Набаий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дори-дармон ишлаб чиқаришга ҳам бош-қош бўлганлар. Ҳоким “Ал-Мустадрок” да Абдураҳмон ибн Усмон ат-Таймийдан чиқарган ва исноди саҳиҳ дейилган ривоятда айтилади:

ذكر طبيب الدواء عند رسول الله صلى الله عليه وسلم، وذكر الضفدع تكون في الدواء، فنهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن قتلها

 “Бир табиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларида бир дори хақида гапирди. У бақанинг даво эканлигини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бақани ўлдиришдан қайтардилар”. Ушбу ҳадисни далил қилиш йўли шундайки, бу ҳадисда давлат дори-дармон ишлаб чиқаришга мутасаддилик қилишига ишорат далолати бор. Чунки ҳадис бақани ўлдиришдан қайтарилганлигини баён қилиш учун келтирилган. Лекин, бу ҳадисда яна давлат дори-дармоннинг ўзига хос турларини ишлаб чиқаришни таъқиқлашига ҳам ишора далолати бор. Ушбу далиллар давлатнинг тиббий хусусий секторларга нафақат мутасаддилик қилишига, ҳатто бу иш давлатга вожиб эканлигига далолат қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here