Муборак Қурбон ҳайити табриги

5095
0

Муборак Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбарларнинг энг яхшиси саййидимиз Муҳаммад ﷺга, у кишининг оилалари ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ислом Умматига ўзининг энг самимий  табрикларини йўллаб, Аллоҳ Таолодан Умматга шодлик, саломатлик ва тинчликни ҳамиша ҳамроҳ қилишини, уни Ўзининг баракотига буркашини сўраб қолади.

Ўз навбатида мен шахсан ўзимнинг, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раисининг ва матбуот бўлимидаги барча доираларда хизмат қилаётган ака-ука ва опа-сингилларимизнинг табрикларини Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказаётганимдан мамнунман. Мавло эгамиздан амиримизнинг қўли билан Исломий Умматга нусрат бериб, ғолиб-мустаҳкам қилишини сўраб қоламиз.

Мана, Ислом Уммати муборак Қурбон ҳайитини нишонламоқда. Зотан, бу Исломнинг мусулмонлар қалбига жойлаштирган қурбонлик ва хайр-эҳсон тушунчасини ўзида мужассам этган байрамдир. Қурбон ҳайити бизга пайғамбарлар ва уларга эргашган зотларнинг Исломни олий қилиш йўлида тақдим этган фидокорлик ва хайр-эҳсонларини эслатади. Ҳизб ут-Таҳрир Умматга мазкур буюк маъноларнинг аҳамиятини эслатиш учун ушбу муборак ҳайитни бир фурсат деб биляпти.

Сўнгги йилларда Исломий Умматнинг ўзлигини нишонга олган ҳужумлар орқали янги-янги майдонга чорловлар юзага келди. Исломнинг яна ҳаётга қайтиши борасида умидлар янгиланганидан кейин, хусусан, араб баҳори қўзғолонларида намойишчилар «Етакчимиз то абад саййидимиз Муҳаммад», дея ҳайқиришлари ортидан, мустамлакачи кофир Ғарб Умматнинг йигит-қизлари қалбидаги ушбу умидни тириклайин кўмиб ташлашга ҳаракат қила бошлади. Шунга биноан, кофир Ғарб амалга ошираётган ҳозирги ҳужумлардан мусулмонлар маънавиятига путур етказиш ҳамда уларда идеал исломий ҳаётга қайтиш имконияти борасида умидсизлик ҳиссини уйғотиш мақсад қилинган.

Кофир мустамлакачи Ғарбнинг бу сафарги ҳужумидаги янгилик шундан иборатки, у исломий ўзликни очиқдан-очиқ ёки тўғридан-тўғри эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларида исломий тушунчаларни камситиш орқали нишонга олмоқда. Ғарб ўзининг аниқ ва тўғридан-тўғри ҳаракатлари орқали Умматнинг қатъиятини уйғотиб қўймасдан, Уммат иродасини синдиришга ва мусулмонлар қалбида шубҳа ва умидсизликни уйғотишга ҳаракат қилмоқда. Ғарбнинг бу ҳужуми бир қатор ишларда намоён бўлди. Улардан энг муҳими яширинча юборилган номалар орқали, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш сиёсатини жорий қилишдир. Бундан, албатта, муборак заминнинг озодлиги йўлида жиҳод қилиш тушунчасини бекорга чиқариш кўзланган. Ушбу ҳужум, шунингдек, икки ҳарам юртида бузуқлик ва ахлоқсизлик кўринишларини ёйиш учун тинимсиз ва жадал ҳаракатлар шаклида ҳам намоён бўлди. Зеро, мусулмонлар ўзларининг муқаддас нарсаларини ҳимоя қилишда ўзларини ожиз ҳис қилишлари учун сауд хонадони ҳукмдорлари майдонни радикал исломдан нопок илмонийликка айлантиришга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Худди шундай, асрлар давомида Ислом Умматининг қанотлари остида яшаб келаётган кичик этник гуруҳлар Ислом Умматига қарши гижгижланмоқдаки, бундан юртнинг хўжайини мусулмонлар экани, у ердаги ҳокимият, хавфсизлик ва аҳоли устидан ҳам айнан улар жавобгар экани тўғрисидаги туйғуларни йўқ қилиш кўзланган. Бу ҳаракатларнинг барчаси қасддан қилинган ҳаракатлар бўлиб, улардан кўзланган мақсад, илмоний вазиятни ва унинг тамойилларини мустаҳкамлаш ва бунинг натижасида Ислом Уммати ёшлари қалбига Халифаликнинг қайтиши борасида умидсизлик солишдир.

Шу нуқтаи назардан, Ҳизб ут-Таҳрир Қурбон ҳайити ҳамда унинг Аллоҳ йўлида қурбон бўлиш ва ҳақ устида собит туриш ҳақидаги асосий фикрларидан келиб чиққан ҳолда, Ислом Умматини, хусусан, унинг нуфузли кишиларини Ғарб томонидан бошқарилаётган ва исломий юртлар ҳукмдорлари томонидан амалга оширилаётган бу нопок ҳужумга қарши туришга тарғиб қилиб келмоқда.

Ислом Умматининг навбатдаги баҳорга қадам қўйишини олдини олишга Ғарбни гижгижлаётган шайтон васвасаларига келсак, Умматнинг ўз динига ҳурмати ортиб бораётганини ҳамда исломий ҳаёт кечиришга интилиши – худди рошид Халифалик соясида саҳобаи киромлар даврида бўлгани каби – кучаяётганини кўрган пайтларида бу васвасаларнинг барчаси ҳавога учиб кетади.

Ислом Уммати Ғарбга боқар экан, халқларни битта дошқозонда тоблашда юз тутган унинг очиқдан-очиқ муваффақиятсизлигини, Ислом ва мусулмонларга қарши яширолмай қолган ирқчилигини, исломий юртлар бойликларини талон-торож қилиш ва бутун дунё бўйлаб иқтисодларни вайрон қилишдаги очкўзлигини, эркак ва аёлни ажрата олмайдиган даражада телбалигини кўриб турибди.

Уммат золим ҳукмдорларнинг биринчи ва асосий қўллаб-қувватловчиси Ғарб эканини англайдиган бўлиб қолди. У, шунингдек, Ғарбдаги барча бузғунчиликлардан ҳамда унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчасидан хабардор. Шунинг учун Уммат учинчи йўлни изламоқда. Бу учинчи йўл Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликда гавдаланган Исломдан бошқаси эмас. Гарчи Уммат ушбу ечимни айнан ўз номи билан атамаса-да, бироқ унинг компаси ҳар қадамда ва ҳар бир синов-имтиҳонда шу ечимни кўрсатмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَاللهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Аллоҳ – гарчи кофирлар истамасалар-да – Ўз нурини (яъни динини) тўла (ҳар тарафга) ёйгувчидир»                                                                                                                  [Саф 8]

Булардан яққол кўриниб турибдики, Уммат Исломни муқаррар ҳақиқат сифатида, Халифаликни бошқарув тузуми сифатида танлаб бўлган. Бу борада жамоатчилик фикри шаклланиб, Ислом давлатининг вужудга келиши учун ҳам замин ҳозирланиб бўлди. Фақатгина Уммат орасидаги куч-қудрат аҳлининг бу ишга нусрат-ёрдам бериши қолди, холос. Зеро, ўзгартириш иши мана шу куч-қудрат аҳлига боғлиқ нарсадир. Чунки улар малай ҳукмдорлардан ҳокимиятни тортиб олиб, уни Умматга қайтаришга қодирдир. Айни шу нарса ўзини ўзгартириш бўлиб, Аллоҳдан келадиган ўзгартиришни вожиб қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

                                                                                                                                  [Раъд 11]

Бас, эй куч-қудрат аҳли, Аллоҳ ҳаққи, мусулмонларга ёрдам беринг, Аллоҳ ҳаққи саҳифаларингиз ёпилишидан олдин дунёингизни қутқариб қолинг. Акс ҳолда, Аллоҳни, Росулини ва мўминларни рози қилолмай бу дунёни тарк этишингиз мумкин!

Аллоҳ Таолодан ушбу муборак ҳайит шодликларини нусрат ва ғолиблик кунининг башоратчиси қилишини сўраб қоламиз. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларга пайғамбарлик минҳожини маҳкам ушлаб боришга, Халифаликни барпо этиш учун жиддий фаолият қилиш тариқатидан оғишмай, унда собит туришга ваъда берамиз. Аллоҳдан сизу бизларни Ўзининг нусрат ва ғалабасини рўёбга чиқарадиган ишга муваффақ айлашини сўраб қоламиз.

﴿إِنَّ اللهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир»                                                                                 [Талоқ 3]

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here