Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги фуқаролар юзини ўқий оладиган камералар натижасини маълум қилди

3399
0

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги фуқаролар юзини ўқий оладиган камералар натижасини маълум қилди

Хабар: Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 13 июн куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳамкорлигида давлатлараро қидирув эълон қилинган шахсларни видео камералар орқали таниб олиш ва шахсини аниқлаш тизими иш бошлагани, натижада 57 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Хабарга кўра, Россия хавфсизлик кучлари қирғизистонлик ҳамкасбларига давлатлараро қидирувда бўлган 85 минг кишининг суратларини топширган.

Вазирлик фуқаролар юзини ўқий оладиган камералар қайси давлат тарафидан ўрнатилгани ва маълумотлар қайси муассасада сақланиши ҳақида маълумот бермади. Вазирлик томонидан эълон қилинган видео лавҳалардан бирида экранда “Tiandy” сўзини кўриш мумкин. Ушбу компания Хитойда видео кузатув камераларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Изоҳ: Қирғизистон ички ишлар вазирлиги фуқаролар юзини ўқий оладиган камералар қайси давлат тарафидан ўрнатилгани ҳақида маълумот бермаса-да, бу ишлар Хитой тарафидан амалга оширилаётгани кўпчиликка сир эмас.

Ички ишлар вазирлигининг кўчалардаги юзни ўқий оладиган видеокамералар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатилганлиги ҳақидаги даъвоси асоссиздир. Агар ростдан ҳам фуқаролар юзини ўқий оладиган видеокамералар ўрнатишдан кўзланган мақсад фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўлса, бу иш Қирғизистон давлатининг ўзининг ҳам қўлидан келар эди.

Шундай экан, бу лойиҳани амалга оширишга давлатнинг ўзи қодир бўла туриб, хорижий давлатларга топшириш умматни душманга сотиш демакдир. Чунки улар камералар орқали ёзиб олинган тасвирлардан ўзимизга қарши фойдаланади. Хитой Шарқий Туркистонда фуқаролар юзини ўқий оладиган “ақлли камералар” ўрнатиб, бугунги кунда уч миллионга яқин уйғур мусулмонларининг бошига қандай оғир кунларни солаётганига ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Эртага бу зулмларини бизнинг ҳам бошимизга солиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Ҳатто Ички ишлар вазирлигининг хабарига қараганда, Қирғизистон ҳукуматининг ўзи ҳам, ҳозирги пайтда фуқаролар юзини ўқий оладиган камералардан ўз истакларига кўра мусулмонлар ортидан жосуслик қилиш, уларни излаб топиш ва ҳибсга олиш учун фойдаланмоқда. Бу камералар бугунга келиб, уларнинг қўлидаги репрессия қуролига айланиб улгурган.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here