Американинг Ироқни босиб олиши оқибатлари

2086
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг Ироқни босиб олиши оқибатлари

Устоз Форис Мансур

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқ вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Америка Ироқни мустамлакачиларнинг мавжудлигига таҳдид солаётгани ҳамда бир пайтлар дунёни бошқарган фикрий бойликка, муҳим стратегик жойлашувга, моддий ва инсоний ресурсларга эга эканлиги учун босиб олди. Шунингдек, Ислом Умматининг қайта ўз улуғлиги ва куч-қудратига эришиш учун қилаётган ҳаракатига Ироқ халқининг ҳам ўз ҳиссасини қўшишига йўл қўймаслик ҳамда унинг бойликларини талон-торож қилиш учун бутун юртни бошбошдоқлик ва вайронагарчилик гирдобига ташлади. Бу жиноят кўп даражаларда шундай даҳшатли оқибатларга олиб келдики, қуйида улардан баъзиларини айтиб ўтишга ҳаракат қиламиз:

1)   Жамият даражасида:

Америка Ироқни тоифалар ва миллатлар бир-бирлари билан ҳисоб-китоб қиладиган кураш майдонига айлантирди. Ушбу курашнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида, битта фикр устида келишиб олмасликлари учун уларнинг ҳар бирига ўзларига хос мурожаат қиладиган манбасини тайёрлаб берди. Оқибатда Ироқ аҳли жонлари ва молларининг хавфсизлиги умуман кафолатланмаган ўрмон қонуни остида яшайдиган бўлдилар. Ироқ аҳли учун, шунингдек, динни ҳаётдан ажратиш ақидасини қабул қилган, шахс ва эътиқод эркинлигига урғу бериб, исломий қадриятлар ҳурмат қилинмаган ва бу билан атеизм ва кўплаб офатларга эшик очган ҳамда ихтилоф ва низолар манбаси бўлмиш машъум конституцияни тузиб беришди.

2)   Сиёсий даражада:

Бағдод қулаганидан буён шу кунгача амалдаги ҳукмдор Америка бўлиб келяпти. У Ироқ сиёсатининг умумий йўналишини белгилаб бериш билангина кифояланиб қолмади, балки энг кичик тафсилотларгача аралашди. Мамлакатдаги учта асосий раҳбарият лавозимларини тузилмалар ўртасида тақсимлаб, тоифачилик ва этник асосдаги квоталарга айлантириб қўйди. Яъни бош вазирликни шиаларга, парламент раислигини суннийларга ва давлат президентлигини курдларга берди. Натижада сиёсатни умуман тушунмайдиган ва мансаб эгаллашу омма мулкини талон-торож қилишдан бошқа ғами бўлмаган партиялар тўдаси ҳокимиятни эгаллади. Айни шу тартибдаги квота лавозим ва ўринларнинг сотилишига олиб келди. Шунинг учун бу партияларнинг регионал қўшни давлатлар билан, айниқса АҚШнинг минтақадаги манфаатлари ҳимоячиси бўлган Эрон билан алоқада бўлиши табиий эди… Бу эса – мазкур давлатларнинг манфаатлари ҳар хил бўлгани учун – айни партиялар ўртасидаги курашни кучайтирди.

3)   Иқтисодий даражада: Америка систематик равишда ва ёвузлик билан икки линия бўйлаб ҳаракат қилди:

Биринчиси, инфратузилмани – хизмат кўрсатиш, саноат ва қишлоқ хўжалик каби барча шакллари билан – вайрон этиш, сўнг унинг қайта тикланишига йўл қўймаслик, барча завод-фабрикаларни тўхтатиш ҳамда эгалари қувиб чиқилганидан кейин қуролли тўдалар эгаллаб олган кўплаб қишлоқ хўжалик ерларини вайрон этиш. Иккинчиси, ўғриликлар. Америка асосий ғам-ташвиши мамлакат бойликларини талаш ва объектларини йўқ қилиш бўлган коррупциячилар тўдасини бошқарувга олиб келди. Бу ҳақда БМТнинг Ироқдаги махсус вакиласи Плассхарт гапириб ўтган. Гарчи молиявий коррупция кўламига доир рақамлар қарама-қарши бўлса-да, бироқ уларнинг барчаси 2003 йилдан буён мамлакат бюджетига етказилган ўғриликлар триллион доллардан ошиб кетганини кўрсатмоқда. Шунинг учун Ироқнинг дунёдаги энг коррупциялашган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаганлиги ажабланарли эмас. АҚШнинг бу икки линия бўйича қилган ҳаракатлари ҳалокатдан ҳам ёмон натижаларни келтириб чиқарди. Масалан, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг етишмаслиги ва тўлов балансидаги дефицит сабабли мамлакат кризислар ботқоғига ботди. Шу боис, Ироқ аҳолисининг 40 %дан кўпроғи қашшоқлик чегарасидан ҳам паст даражада яшамоқда. Бунга Ироқнинг электр энергияси, озиқ-овқат ва истеъмол молларини қўшни давлатлардан импорт қилишга таяниб қолгани ҳам қўшимча бўлди. Халқаро Валюта Фондидан қарз олиш ва давлат қарзининг 123 миллиард доллардан ҳам ошиб кетганлиги дард устига чипқон бўлди. Буларнинг барчаси давлатнинг иқтисодий сиёсатда ҳам, қайси соҳаларга сарф-харажат қилишда ҳам, ёқилғи маҳсулотлари каби айрим товарлар нархини белгилашда ҳам, Ироқ динорининг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш қийматини белгилашда ҳам (биз буни динор қийматини пастлаб кетганида гувоҳ бўляпмиз), барча-барчасида хорижий назоратга маҳкум бўлиб қолганини англатади.

Юқоридагиларнинг барчасидан сўнг ечим борми? Ҳа, Аллоҳнинг изни ила, ечим албатта бор. Аммо шуни билишимиз керакки, ҳозирги аҳволимиз Аллоҳ Таоло асло рози бўлмайдиган мункар аҳволдир. Уни жиддийлик, ростгўйлик ва онглилик билан, имкон қадар тезроқ ва бор кучимиз билан ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Ечимнинг ҳақиқати шундаки, биз аввало бузилиш қаерда эканини англамоғимиз даркор. Чунки ким давони истаса эътиборни касалликка қаратиши лозим. Биз бошдан кечираётган энг ёмон касаллик чирик капиталистик тузумдир. Ушбу бадбўй капиталистик тузумнинг энг ёмон кўринишини Америка билан унинг йўлига эргашган сиёсий блоклар тимсолида кўриш мумкин ва бу блок-партиялар Американинг режаларини бизни шу аҳволга олиб келган сиёсий жараёнда иштирок этиш билан ижро этишяпти. Шу сабабдан олдимизда фақатгина Ислом тузуми ва аҳкомларини онгли равишда тушуниш орқали капиталистик тузумга ва унинг илмонийлигию демократиясига қарши қўзғолон қилишдан ҳамда ўзининг ва хўжайинларининг манфаати учун бутун мамлакатни ёқиб юборишга ҳам тайёр бўлган мавжуд сиёсий синфдан нажот изламасликдан бошқа танлов йўқ.

Юқорида баён қилганимиз барча нарсалардан бутунлай қутулишимиз учун капиталистик тузумни илдизи билан қўпориб ташлаш ҳамда ҳаётнинг барча соҳасида Аллоҳ Таолонинг шариатини ҳукмрон этиш лозим. Бу эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Аллоҳ Азза ва Жалланинг шариатига мувофиқ манфаатларимизга ғамхўрлик қилувчи ҳукмдор остида амалга ошади. Шунингдек, куч-қудрат эгалари ҳам ушбу буюк фарзни адо этиш учун холис фаолият қилаётганларга, яъни Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришлари лозим. Зеро, Ҳизб ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган, мана шу иш ва буюк шараф учун ўзини бағишлаган, золимлар зулми ҳам, маккорлар тузоқлари ҳам асло аҳд-паймонидан қайтаролмайдиган етакчидир. У Росули акрам ﷺни ўзига намуна қилиб олган ҳолда айни масалани ўзининг тақдирий масаласига айлантирган Ҳизбдир. Шундай экан, кофирлар лойиҳасини четга улоқтириб, дунё ва охиратда нажот топишингиз учун холис фаолият қилаётганлар карвонига етиб олинг.

Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here