Ливандаги суриялик қочқинлар ва тоифачилар зулми!

277
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливандаги суриялик қочқинлар ва тоифачилар зулми!

Суриянинг ҳамон Россия, Америка ва тоифачи жангарилар босқини остида қолаётганига қарамай, Ливандаги баъзи ирқчи ва тоифачи насроний партияларнинг суриялик қочқинларни мамлакатдан чиқариб, қонхўр Асад режимига қайтаришга бўлган талаблари тобора кучаяётган бир пайтда, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

«Урушлардаги қочқин ва муҳожирлар масаласи гуманитар масала бўлиб, сиёсий ҳокимият томонидан инсоф ва адолатли муносабатда бўлишни талаб қилади. Ливандаги сиёсий ҳокимият эса бу қочқин ва муҳожирларнинг ҳаракат эркинликларини чеклаш ёки уларни нотинч ва яшаш учун яроқсиз лагерларга жойлаштириш орқали уларга нисбатан ҳар доим адолатсиз ва ирқчилик асосида муомала қилиб келди. Дунёга келгандан бери шу ҳолатда бўлган бу партияларнинг ирқчилик ва тоифачилик асосидаги бундай чақириқлари бизни ажаблантирмайди. Балки биз Ливан хавфсизлик аппаратининг ўз ваколатига зид равишда ва ҳеч қандай қонуний асосларсиз қочқинларга нисбатан уруш майдонларида кўриладиган чораларни кўраётганидан, бунга ҳукумат ва унинг вазири миқ этмаётганидан ҳайрон қоляпмиз! Бу эса, Европа давлатларини шантаж қилишга қаратилган америкалик хўжайинларининг режасини амалга оширишда ушбу ҳокимият ва ҳукуматнинг қўли борлигини тасдиқлайди».

Матбуот баёнотида Ливандаги мусулмонларга мурожаат қилиниб, бундай дейилди:

«Бу мамлакат сиёсатчиларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда хавфсизлик хизмати қўлини сурияликлардан тийиб қўйиш учун уларга босим ўтказишдан сиз мусулмонлар жавобгарсиз. Чунки агар қочқинлар мусулмонлар эмас бошқалар бўлганида эди, бу тоифачи элитадан бундай хатти-ҳаракат содир бўлмасди! Миср, Саудия ва Туркия режимларининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириши сизни алдаб қўймасин. Чунки бу режимлар Американинг қарори билан ҳаракат қилишади. Американинг минтақа мусулмонларига нисбатан репрессив муносабатда бўлаётганлигининг сабаби мусулмонларнинг Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Ливан ва Эрондаги Америка думларига қарши қўзғолон қилганликларидир. Ливандаги сиёсий ҳокимиятнинг қочқин ва муҳожирларга қарши шундай ирқчи ва тоифачилик сиёсатини олиб бораётганлиги ҳам айни нормаллашувнинг бир ифодасидир».

Баёнот сўнггида Ливан ҳукуматини бундай сиёсатни давом эттиришдан огоҳлантириб, бундай дейилди:

«Мустамлакачилар қудрати пасайишни бошлади. Улар барча шакл ва малайлари билан қўшиб супуриб ташланмагунча исломий юртлардаги мусулмонларнинг кўнгли хотиржам бўлмайди. Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар. Чунки кунлар айланиб туради».

Бошқа жиҳатдан, Триполи ҳокимлигининг Шом аҳли муҳожирларига нисбатан чиқарган қарорларини рад этган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Триполи ва шимолдаги ирқчилик мантиқини рад этаётган барча инсонларни ҳокимият олдида оммавий норозилик намойиши ўтказишга чақирди. «Шомлик қардошларимизга нисбатан бўлаётган адолатсиз ирқчиликка қарши биз билан бирга бўлинг» номли ушбу намойишнинг ҳижрий 1444 йил 8 шаввол, милодий 2023 йил 28 апрел жума намозидан кейин бўлишини маълум қилинди.

Ҳозирда Ливан армияси Наботия шаҳри қочқинлар лагеридан бир неча суриялик қочқинларни қамоққа олган ва ҳеч ким бунинг сабабини аниқ билмаётган бир пайтда, «Ливан мусулмон уламолари ҳайъати» қуйидагиларни таъкидлади: «Қочқинлар ва муҳожирлар масаласи халқаро Ислом араб масъулияти ҳисобланади. Қочқинни депортация қилиш ёки жиноятчи режимга экстрадиция қилиш гуноҳи кабира бўлиш билан бир қаторда ахлоқий ва қонуний жиноятдир. Бу ҳатто қасддан одам ўлдириш ва инсониятга қарши жиноят даражасига етади». Ҳайъат ўзининг матбуот баёнотида қуйидагиларни қўшимча қилди: «Бу қочқин ва муҳожирларни Ливан халқи, расмийлари, араб ва исломий давлатлар ҳамда бутун дунё ўз бағрига олди, гарчи хато ва камчиликлар бўлса ҳам». Қирғин қилган, ўч олган ва вайрон қилган тоғут жазодан қутулиб қолмаслиги керак, бинобарин, муносабатларни нормаллаштириш билан мукофотланиши ҳам асло мумкин эмас, дея қўшимча қилди. «Ливан мусулмон уламолари ҳайъати», шунингдек, ўзининг қардош Сурия халқи тарафида эканини, уларнинг улуғвор қўзғолонини қўллаб-қувватлашини, ливанликлар билан қочқинлар орасида нафрат ва ирқчилик уруғини сочувчи баёнотларга қаршилигини маълум қилди.

Роя газетасининг 2023 йил 3 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here