Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми кампанияси

166
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми кампанияси

Бугунги кунда гуноҳ, зино, дахлсиз нарсаларни топташ ҳамда ота-она ва мураббийнинг ғамхўрлик ва бошқарувчилик сифатига зарба беришга мослаштирилган нопок ижтимоий тармоқлар орқали фарзандларимиз ва ёшларимиз қалбида жойлашган Ислом дини қадриятларига ва мусулмонлик ўзлигига қарши систематик равишда ҳужум қилиш «маданият»и ҳукмрон.

Тунисдаги мусулмонлар шундай мураккаб, саросима ҳолатига тушиб қолганларки, одамлар бир бурда нон топиш учун елиб югурадиган бўлиб қолган. Мамлакатда асосий эҳтиёж моллари етишмайди. Фарзандларимиз инфратузилмага эга бўлмаган бугунги таълим тизими остида давомли таълимдан мосуво бўлганлар. Зеро, бундай таълим тизимида зўравонлик ва тартибсизлик ҳукмрон бўлиб, замонавий давлатнинг сурункали лоқайдлик сиёсати остида мураббийлар маънавий ва моддий жиҳатдан таҳқирланади. Давлат эса кризиснинг давосини ҳамма кризисларга сабаб бўлган тизимнинг ичидан қидириб ётибди.

Юртдаги мана шундай мураккаб вазият қаршисида Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими аёллар қисми «Илмонийлик фарзандларимизга тузоқ қўймоқда, уларни қутқариш ўз қўлимизда» номли кампания уюштирмоқда.

Кампания икки қисмдан иборат:

Биринчи қисм: Илмоний таълим дастури иллатнинг манбаи ва юртдаги ахлоқий бузилишнинг сабабчисидир.

Иккинчи қисм: Ислом бутун Уммат, хусусан ёш авлод учун муолажадир.

Роя газетасининг 2023 йил 3 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here