Россия Ўшда таълим мажмуаси қуради

3868
0

Россия Ўшда таълим мажмуаси қуради

 Хабар: Россия Ўш шаҳрида 1224 ўринли таълим мажмуасини қуради. Бу ҳақда 27-мартда Ўш шаҳар мэрияси хабар қилди.

 Хабар қилинишича, Ўш шаҳар мэри Бакитбек Жетигенов Россиядан келган делегация билан учрашиб, мактаб қурилиши бўйича режалаштирилган лойиҳани муҳокама қилишган.

 Шаҳар раҳбари Жетигенов мазкур ўқув мажмуаси “ўқувчиларга замон талабига мос билим берувчи жой бўлишини ва шаҳар ҳукумати томонидан зарур бўлган барча ёрдамлар берилишини” таъкидлаган.

 Россия президентининг чет ўлкалар билан минтақалараро ва маданият бошқармаси бошчисининг ўринбосари Антон Рибаков Қирғизистоннинг таълим вазирлиги ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда бўлишидан умидвор эканини билдирди. Унинг айтишича, бу объект “рус-қирғиз дўстлигининг рамзи бўлиб қолади».

 “Бу 1224 ўринли замонавий таълим мажмуасида сув ҳавзалари, стадионлар, спорт майдончалари бўлади. Республика бўйича ҳар бир вилоятда, Бишкек ва Ўш шаҳарларида умумий 9 комплекс қурилади. Режага кўра, бу ўқув комплексига маҳаллий рус тили ўқитувчилари ҳам, Россиянинг тегишли педагогика олийгоҳларида керакли ўқишдан ўтган ўқитувчилар ҳам жалб қилинади”, – деди Рибаков.

 Учрашувга Таълим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова ва Қирғиз-рус тараққиёт жамғармасининг раиси Артем Новиков қатнашди. Улар 29-мартда таълим муассасаларини қурилиши бўйича ҳукуматлараро шартнома имзоланишини ва турли тармоқларда “икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ниятини” билдиришди.

 Россия ҳукумати Қирғизистоннинг 7 вилоятига умумий 9 мактаб қуриб бериши ҳақидаги маълумот ўтган йили айтилган. Унга кўра, қурилишни рус ҳукумати назорат қилиб, мактаб битгандан кейин қирғиз томонга ўтказиб берилади. Муассасаларга таълим рус тилида берилади, “агар зарур” бўлса қирғиз тилидаги синфлар ҳам очилади. Бу ерда билим берувчи ўқитувчилар Россияда махсус ўқишдан ўтиб келишади.

  Изоҳ: Март ойи бошида Вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров “Мир” телеканалига берган интервьюсида қирғиз ҳукумати қирғиз тилига қўллов кўрсатиб, бироқ рус тилига зарар келтирмаслиги кераклигини, ҳукумат “давлат тилига рус тилига зарар етказмасдан ёрдам кўрсатиши керак”лигини  айтган эди. Бунга қадар президент Садир Жапаров ҳам рус тили ўлкада расмий тил бўйича қолаверишини, сабаби Россиясиз Қирғизистон учун вазият “оғир бўлишини” айтган эди.

 Сақофат – инсоннинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларини шакллантирадиган, дунёқарашини шакллантирадиган тўрт асосни ўз ичига олади. Булар ақида, адабиёт, тарих ва қонунлардан иборат.  Инсонлардаги дунё қарашнинг шаклланиши ана шу инсонларга берилаётган сақофатнинг қайси ақида ва дунёқарашга асосланганлигига боғлиқ.

Бугунги кунда постсовет республиклари тўлиғича СССР давридан қолган таълим дастури асосида шаклланган бўлиб, ҳозирга қадар таълим дастуридан Дарвин назарияси, рус тили ва тарихи чиқариб юборилмаган. Ўз сақофатини тарғиб қилишнинг энг қулай йўли эса маҳаллий аҳоли орасида ўз тили ҳукмронлигини таъминлаш, мустамлакачи давлат тилида сўзлашишлик маданиятга эришганлик ва ривожланганлик белгиси сифатида намоён қилишга эътибор қаратади. Маълумки, ҳозир барча мактаб ва бошқа таълим муассасалари илм беришда ёшлар онгига етакчи давлат сақофати сингдириш асосига қурилган. Бундан ташқари таълим соҳасида миллийлик ва ватанпарварлик каби саёз ва тор фикр ва дунёқарашлар ҳам бериб борилади. Бугунги кунда Россия Марказий Осиё республикалари устидан сиёсий, иқтисодий нуфузини йўқотиб бораётгани сир эмас. Мана шу шароитда Россия нафақат Қирғизистонда, балки минтақада мамлакатларида рус тили ва рус сақофатини сақлаб қолиш учун республикаларда рус мактаблари қуришга зўр бермоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ибораси билан айтганда: “Россия Федерацияси ҳозирда президент Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан “рус тили, рус маданияти ва рус дунёсининг мавқеини мустаҳкамлаш учун фаол чоралар кўрмоқда”.

 Ушбу чоралар доирасида, Россия 2022-йил янги ўқув йилидан Тожикистоннинг бешта шаҳри – Душанбе, Хўжанд, Бохтар, Кўлоб ва Турсунзода шаҳарларида Россия томонидан қуриб берилган ва рус тилида ўқитиладиган мактаблар очилгани ҳақида расман хабар қилинди. Ушбу мактабларда асосий таркиб россиялик ўқитувчилардан иборат бўлиши ва унда рус дастури ўқитилиши шарт қилинди. Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланмоқда. Бундан ташқари, ўтган йили А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбекистон мактабларининг миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлади. Бу ҳақда Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаева хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Россия олий ўқув юрти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мутахассислар томонидан республика мактабларининг миллий синфларидаги рус тили ўқитувчилари учун 20 номга яқин адабиёт ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тайёрланган. Шунингдек, 6-10-синфлар учун адабиёт дарслигига ўзбек адабиёти (40 фоиз), рус (40 фоиз) ва жаҳон мумтоз адабиёти (20 фоиз) намоёндалари киритилган. Бундан ташқари, 2020 йил октябр ойида Россия маориф вазирлиги, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ва асли ўзбекистонлик Россия олигархи Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамкорлигида “Класс!” гуманитар лойиҳаси доирасида 2021 йилда 100 нафар, 2030 йилгача эса ҳар йили яна 100 нафардан россиялик рус тили ўқитувчиларининг Ўзбекистонга келиши режалаштирилган. Табиийки, Россиядан келадиган ўқитувчилар ўзи билан бирга рус сақофати, рус маданияти ва дунёқарашини ҳам олиб келади ва ўсиб келаётган маҳаллий ёш авлодни шу асосда тарбиялайди.

 Сақофат шундай қувватга эгаки, унинг ўрнини на ҳарбий, на иқтисодий ва на сиёсий қудрат боса олади. Бугунги кунда гувоҳи бўлиб турганимиз Россиянинг Украинга қарши олиб бораётган босқинчилик урушида ёки Грузияда Россияга тақлидан ишлаб чиқилиб қабул қилинган хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ортидан авж олиб кетган норозилик намойишларида ҳам сақофат асосий ўринни эгаллаб турибди. Чунки, қуллик ва қарамликдан энг аввал фикран халос бўлинади.

 Ҳақиқий мустақиллик эса фақат халқ қабул қилган ақида ва шу ақидадан келиб чиқадиган қонунларни ҳаётга татбиқ қилувчи Халифалик давлати билангина қўлга киритиш мумкин. Бу давлатда мусулмонлар исломий сақофат билан суғорилиб, ҳақиқий раҳнамо ким эканлиги, кимдан ибрат олиб, кимга эргашиш зарурлигини англаб етади ва яшашдан кўзлаган мақсад ва ғоясини белгилаб олади. Мана шунда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратида бўлгани каби гарчи дарахт илдизларини ейишга тўғри келсада, ўз ғоя ва йўлидан қайтмайди, қуллик кишанларини бўйнига олишга рози бўлмайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here