Капиталистик ҳазорат оқибатларидан: Канадада мусулмонларга қарши нафрат

176
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик ҳазорат оқибатларидан: Канадада мусулмонларга қарши нафрат

Ал-Жазира нетнинг (ҳижрий 1442 йил 8 зулқаъда, милодий 2021 йил 19 июн шанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейилади:

«Канада бўйлаб норозилик намойишлари жума куни қайта аланга олди. Намойишчилар юртдаги мусулмонларга нисбатан нафратли жиноятларга чек қўйиш учун амалий чоралар кўрилишини талаб қилдилар. Мамлакатнинг турли шаҳарларида тўпланган минглаб намойишчилар исломофобия иллатини қораладилар. Бу намойишлар жорий ойнинг олтинчи куни Канаданинг Онтари провинцияси Лондон шаҳрида мусулмон оилани машина билан қасддан босиб кетиш жинояти ортидан бошланди.

Канада мусулмонар жамияти (МАС) томонидан 100дан зиёд исломий муассасалар ва фуқаровий жамият ташкилотлари ҳамкорлигида уюштирилган ушбу норозилик намойишлари мамлакатнинг ўн битта шаҳрида ўтказилди, жумладан, Оттава, Монреаль, Торонто, Ванкувер, Калгари, Эдмонтон, Китченер, Лондон ва жиноят содир этилган Онтарио каби.

Экстремист йигит ўзининг юк машинаси билан мусулмон оилани эзиб юборган ушбу даҳшатли жиноятни қоралаш учун Канададаги мусулмонлар диаспораси икки ҳафтадан бери тадбирлар ўтказиб келмоқда. Мусулмон оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлган, беш ёшли бола оғир жароҳатланган ушбу ҳодиса ортидан Канаданинг Лондон шаҳри узунлиги 7 километрга чўзилган йирик норозилик намойишларига гувоҳ бўлди. Канада бош вазири Жастин Трюдо «Бу оддий ҳодиса эмас, бу нафратдан келиб чиққан террористик ҳужумдир», деди.

Монреаль шаҳридаги Виктория майдонида ҳам кеча жума куни ёмғир остида юзлаб инсон тўпланиб, мусулмонларга нисбатан тўхтамаётган нафрат жиноятларини қаттиқ қораладилар. Бир неча фаол минбарда нутқ сўзлаб, ҳукуматдан ҳаракат қилишни талаб қилдилар. Намойиш чоғида Монреал Исломий ҳазорат институти ректори Иёд абу Ҳомид Ал-Жазирага интервью бериб, исломофобия, деган иллатга нисбатан жиддий қарамоқ лозим, илгари Канада ҳукумати айни иллатни қоралаб чиққан, бироқ, бу каби жиноятларнинг такрорланиши уларга нисбатан қонуний чора кўриш шартлигини кўрсатмоқда, деди.

Абу Ҳомид ҳукуматнинг мусулмон ташкилотларини назоратга олаётганини ва уларга шубҳа билан муносабатда бўлаётганини қоралади ҳамда мусулмон ташкилотларига ҳам мамлакатдаги мавжуд бошқа ташкилотлар каби ажратмаган ҳолда муомала қилиш шартлигини таъкидлади».

Роя газетасининг 2021 йил 30 июн чоршанба кунги 345-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here