Ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминлар учун хиёнат ҳисобланган ҳужжатга имзо чекишди

926
0

Ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминлар учун хиёнат ҳисобланган ҳужжатга имзо чекишди

Ҳарбий бошқарув билан Озодлик ва Ўзгартириш кучлари етакчилигидаги айрим арзонгаров фуқаролик бошқаруви кучлари «ўтиш даври учун фуқаролик ҳукумати тузишга йўл очадиган сиёсий асос шартномаси»ни имзолашди. Ушбу иттифоқ Фолькер ва шериклари ҳамда АҚШ, Британия, уларга тобе Саудия, Амирликлар ва Европа Иттифоқи вакилидан иборат сохта гувоҳларнинг гувоҳлигида амалга оширилди.

Лойиҳанинг «Умумий принциплар» сарлавҳали муқаддимасида бундай дейилади: (2 – Судан кўплаб маданиятлар, этник элатлар ҳамда турли хил дин ва тиллар давлатидир. Унинг ўзига хослиги тарихий ва замонавий таркибий қисмларига, геологик ўлчамларига ва етти минг йилга чўзилган ўзига хос маданий меросига, хилма-хиллигига ва бойликлари манбаига асосланган. 3 – Судан фуқаролик, демократик, федерал ва парламентар давлатдир. Бу давлатда хўжайинлик халқники бўлиб, у ҳокимият манбаидир. Унда эркин ва адолатли сайловлар орқали ҳокимият тинч йўл билан ўтказиб берилишида ҳамда бойлик ва ресурсларнинг адолатли тақсимланишида қонун устуворлиги таъминланган).

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Роббисига иймон келтирган Судан халқи билан биргаликда бундай очиқ-ойдин жирканч мункарни Аллоҳ учун инкор этамиз ва қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биринчи: Судан аҳолисининг 98 фоизи мусулмон. Уларнинг Ислом эътиқодининг асосини ташкил этувчи исломий сақофатдан бошқа сақофатлари йўқ. Аммо Ғарб маданиятидан таъсирланган суданлик мусулмон фарзандларга келсак, улар Умматнинг эмас, ўзларининг ва уларни мажбуран Уммат устидан ҳукмрон қилиб қўйган хўжайинларининг вакилидирлар.

Иккинчи: Этник элатлар ва тилларнинг ҳаёт тузумига нима алоқаси бор? Ёки бу адаштириш учун ҳамда Ислом аҳкомларини ҳаётдан узоқлаштириб, Судан халқининг этник келиб чиқиши ва тилига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган мустамлакачи кофир Ғарб тузумини ўрнатиш учун кўзларни шамғалатишми?!

Учинчи: Судан демократик фуқаролик давлатидир, деган матн очиқдан-очиқ «Судан илмоний давлат», демакдир. Судан исломий юртдир. Бу давлат динни ҳаётдан, бинобарин, сиёсат ва давлатдан ажратадиган демократик фуқаролик давлатининг ақидасига эмас, балки «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ» ақидасига асосланиши шарт.

Тўртинчи: Судан «Федерал давлатдир», деган матн исломий юртларни ирқчилик, тарафкашлик ва мазҳабпарастлик асосида парчалаш устида ишлаган америкалик яҳудий Бернард Льюис режаларининг ижросидир. Исломий давлат федерал давлат эмас, балки барча мусулмонларга тегишли ягона давлатдир. Набий ﷺ айтадилар:

«مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ وَاحِدٍ يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ أَوْ يُفَرِّقَ جَمَاعَتَكُمْ فَاقْتُلُوهُ»

«Сизларни битта киши бошқараётган пайтда биров келиб, бирлигингизни бузмоқчи ёки жамоатингизни бўлмоқчи бўлса, уни ўлдиринглар».

Бешинчи: Ислом давлатида хўжайинлик шариатникидир, мазкур сиёсий шартномада келганидек халқники эмас. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا﴾

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»                 [Нисо 65]

Хулоса: Судан аҳлининг зиммасидаги шаръий вазифа бундай шартномани – Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ҳарбийлар ўртасидаги иккилик бошқаруви бўлгани учун эмас, балки ҳам асосдан, ҳам иккиламчи жиҳатдан Исломга зидлиги сабабли – инкор этиш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида жиддий ҳаракат қилишдан иборат. Чунки ёлғиз шаръан талаб қилинган ва Аллоҳ биздан рози бўладиган, барчамиз дунёю охиратда бахтли бўладиган давлат ушбу Ислом давлатидир.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»               [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here