Бишкекдаги бинолар 49 йилга Россия чегара хизматига ижарага берилади

614
0

Бишкекдаги бинолар 49 йилга Россия чегара хизматига ижарага берилади

 Хабар: Жогроку Кенешнинг бюджет, иқтисодиёт ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси Бишкекдаги иккита бинони икки томонлама келишув асосида Россия федерал чегара хизматига 49 йилга ижарага беришга рози бўлди. Бу ҳақида давлат мулкини бошқариш фонди раҳбари Мирлан Бакиров маълум қилди.

 “Қирғизистон ва Россия ўртасида 2000-йилда имзоланган келишувга мувофиқ қирғиз томони чегарачиларни турар-жой ва хизмат бинолари билан таъминлаш мажбуриятини олган. Бунинг учун Новопокровкадан бинолар таклиф қилинган, бироқ Россия томони Бишкекдаги бинони хусусий шахслардан ижарага олган. Россия томони бу биноларни сотиб олиш таклифи билан чиқди. Бинони, кўчмас мулк сотиб олишда қонуний тўсиқлар йўқ. Қирғизистон бинога туташ ер участкасини 49 йилга ижарага беради”, – деди Бакиров.

 Россия томонидан сотиб олинадиган бинонинг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ошади. Бишкекнинг Жибек Жолу ва Куронгкеев кўчаларида жойлашган. Агар Россия ушбу бинони сотиб олса, у бу давлатнинг мулкига айланади. Қирғизистонда Россия федерал хизмати тезкор чегара гуруҳининг вафолатхонаси фаолият олиб боради.

Изоҳ: Жорий йилнинг 26-июлига ўтар кечаси Ўш шаҳрида Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Россиянинг Ўшдаги консулхонаси MediaHub журналистик суриштирувлар марказига ҳалок бўлган уч киши Россия фуқароси эканлигини ва Федерал хавфсизлик хизмати қошидаги чегара хизмати ходимлари бўлганини тасдиқлаган эди. Хабарда айтилишича, Hyundai SantaFe автомашинасини тунда бошқариб бораётган Россия фуқароси соатига 150 километр тезликда кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолган ва реклама баннери устунига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи ва автомашинадаги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ўш шаҳрида ҳам Россия Федерал хафсизлик хизмати чегара хизматининг тезкор гуруҳи фаолият кўрсатади. Қизиғи, Россия билан ҳеч қандай умумий чегараларга эга бўлмаган Қирғизистоннинг ҳар икки йирик шаҳрида Россия чегарачилари, аниқроғи, ФХХ фаолият олиб бориши ва унинг ходимлари дипломатик даҳлсизликка эгалиги “мустақил” давлат раҳбарларининг парвойига ҳам келмайди. Бундан ташқари, Қирғизистонда Россиянинг тўрт ҳарбий объекти – Қант авиабазаси, Иссиқкўлдаги синов базаси, сейсмостанция ва РФ ҲДФ (ҳарбий-денгиз флоти)нинг узоқ алоқа тармоғи ҳам фаолият олиб боради ва қирғиз ҳукумати уларнинг фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.

 Бугунги кунда элчихона, консуллик, ҳарбий база ва илмий лабораториялар жосуслар уясига айланган бўлиб, дипломатик дахлсизлик уларни мамлакатда эмин-эркин ҳаракатланиши, мамлакат қонунларини оёқ ости қилиши, содир этган жиноятлари учун жавобгар бўлмаслигини кафолатлаб беради. Шу сабабли ҳам улар кўнгиллари тусаган ишни қилишлари, мамлакатнинг оддий фуқаролари яқинига боришга ҳам журъат қилмайдиган ишларни қилишлари мумкин бўлади. Агар ушбу элчихона, консуллик ёки ҳарбий база ходимлари бирор мустамлакачи давлатга тегишли бўлса, мамлакатда уларнинг мушугини пишт дейдиган одам ёки амалдор топилмайди.

 2017-йилнинг феврал ойида россиялик дипломат иштирокидаги автоҳалокатда қирғизистонлик Евгений Лексин ҳалок бўлган эди. Россия диполматик рақамига эга “Тойота Ленд Крузер” светафорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиб Лексин бошқарувидаги машина билан тўқнашиб кетганди. Ҳалокатга сабабчи бўлган машинани Россия элчихонаси ходими Виктор Пухов бошқарган. Расмий маълумотларда у Россия элчихонасида биринчи котиб бўлиб ишлаши кўрсатилган бўлсада, аслида Пухов Россия Федерал хавфсизлик хизматининг полковниги бўлган. Автоҳалокатдан бир неча куни ўтиб, Пухов Қирғизистондан бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқиб кетган.

 2018-йилнинг 27-августга ўтар кечаси россиялик ҳарбий хизматчи ўзининг “Хюндай Туксон” автомашинасида Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 43 ёшли аёл ва уч ёшли боласини уриб юборди. Бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, аёл эса шифохонага етмай вафот этди. Ҳарбий хизматчи дипломатик дахлсизлик сабабли қўлга олинмади ва жавобгарликдан қутулиб қолди.

 2021-йил сентябр ойида Россиянинг Қантдаги ҳарбий базаси аскари Қирғизистон фуқаросини машинасида уриб юборди. Бу иш билан Россия ҳарбий прокуратураси шуғулланиши хабар қилинди, аммо унга нисбатан қандай жазо қўлланилгани мавҳумлигича қолди.

 2006-йил декабр ойида Америка ҳарбий хизматчиси “Манас” аэропортидаги АҚШ авиабазасида ёнилғи ташувчи қирғизистонлик хайдовчини отиб ўлдирди. Ҳарбий устидан суд Америкада бўлиб ўтди ва ҳакамлар хайъати унинг айбдор эканлигига далил йўқлиги сабабли уни оқлади.

 2007-йили Бишкек-Манас автойўлида “Ганси” авиабазасидаги америкалик ҳарбий пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди.

 2019-йилнинг июн ойида АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ходимаси Марш Кристин Энн “Lexus RX350” машинасида Қирғизистон фуқаросини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. У ҳам дипломатик даҳлсизлик баҳонаси билан жавобгарликка тортилмади.

 2019-йил август ойида эса АҚШ элчихонаси хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган денгиз пиёда қўшинлари ҳарбийлари барда маҳаллий ёшлар билан оммавий муштлашув содир этишди. Табиийки, улар ҳам жавогарликдан қутулиб қолишди.

 Шаръий жиҳатдан, исломий юртларда хориж махсус хизматларининг жосуслик ва қўпорувчилик қилиши, дахлсизликни бузиб, хоинлар сотиб олиш билан шуғулланадиган инлар қуришига йўл қўйишлик жоиз эмас. Мустамлакачи давлатлар босиб, эгаллаб олган ерларини ҳеч қачон ўз ихтиёрлари билан ташлаб чиқиб кетишмайди. Худди шунингдек, гарчи қирғиз ҳукумати бинога туташ ерни 49 йилга ижарага беряпмиз деб иддао қилишларига қарамай, рус босқинчилари бу ерни ўз ихтиёрлари билан белгиланган вақтда ташлаб чиқиб кетишмайди. Уларни фақат ўзидан қудратли бўлган бошқа бир кучгина мажбурлаб чиқариб юбора олади. Аллоҳнинг изни билан тез кунларда қайта барпо бўладиган Ислом давлати амалда уруш ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар учун элчихоналар очишга, мамлакатда бирор бир давлатнинг ҳарбий базаси бўлишига, мустамлакачи давлат ҳарбийлари мамлакатда эмин-эркин изғиб юришига асло йўл қўймайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here