Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш асослари               

375
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш асослари               

    Замонавий маданий тараққиёт ва соғлиқни сақлаш фанларининг ривожланиши давридаги капиталистик медицинанинг бузуқлиги билан саноат инқилобидан олдинги асрлардаги исломий соғлиқни сақлашни таққослаш билан шунга амин бўламизки, Ислом ўзининг ақлий ақидаси ва шариати билан эътиқод қилувчиларининг дилларида руҳий соғломлик ва бахт-саодатни рўёбга чиқариб қўйди. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَتۡكُم مَّوۡعِظَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَشِفَآءٞ لِّمَا فِي ٱلصُّدُورِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ

“Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди”.[10:57].

Яна айтади:

 فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ 

وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا

  “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, бас у адашмайди ва бахтсиз бўлмайди. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унинг учун машаққатли, қийин ҳаёт бордир”.[20:123-124].

   Қуйида Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш қуриладиган энг муҳим асосларга тўхталиб ўтамиз.

 Ислом фалсафаси – моддани руҳга    аралаштиришдир

   Ислом инсоннинг амалларини шаръий аҳкомлар билан тартиблар экан, инсонга Аллоҳниг махлуқи, деб қарайди. Яъни, у модда бўлмиш инсонниг амалларини унинг Аллоҳга бўлган алоқасини идрок этишига яъни руҳга боғлайди. Бошчароқ айтганда, инсон амални бажараётган махалда у ўз Холиқига бўлган алоқани идрок этади. Мана шу моддани руҳга аралаштириш, дейилади. Соғлиқни сақлаш ҳам шунинг остига тушади. Зеро, имом-давлат бошлиғи томонидан соғлиқни сақлаш ишларини бошқариш шаръий ҳукм бўлиб, имом бу ишларни Аллоҳ таъолога бўлган алоқасини идрок этган ҳолда бажаради. Имомнинг бу ишдан кўзлаган ғояси Аллоҳнинг ризолиги бўлади. Шунинг учун халифа ва бу соха мутахассислари бор куч ва имкониятларини ишга соладилар, жидду-жаҳдларини аямайдилар ва бунинг учун ҳар қандай имкониятдан тўлиқ фойдаланишга харакат қиладилар.

Исломнинг муаммоларни ҳал этишдаги қараши 

  Ислом ўзи ечмоқчи бўлган муаммога – хоҳ у иқтисодий, хоҳ соғлиқни сақлаш муаммоси, хоҳ сиёсий, хоҳ таълим соҳасидаги ёки бошқа ҳар қандай соҳадаги муаммо бўлсин – энг аввало у бу муаммога: тўйдирилиши зарурий ҳолдаги узвий эҳтиёжлар ва ғаризалари мавжуд бўлган инсоннинг муаммоси деб қарайди. Демак, Ислом муаммони фақат инсоннинг муолажага муҳтож муаммоси эканлигига эътибор қаратади. Масалан, Ислом беморнинг соғлиқни сақлашга бўлган эҳтиёжига муайян турмуш тарзида умр кечираётган жамиятдаги инсоний муаммо, деб қарайди. Шунинг учун Ислом соғлиқни сақлаш соҳасини ҳам, иқтисодий соҳани ҳам беъэтибор қолдирмайди. Шу боис, Ислом даволаш ва реабилитация учун зарур бўлган барча имкониятларни тўла-тўкис таъминлашга чақиради. Касаллик ёйилмаслиги учун беморлар ва жамоат ишларига ғамхўрлик қилиш учун маблағ сарфлашни вожиб қилади. Ҳар қандай харажатлардан қатъий назар табиий офатлар каби қийинчиликларни енгиш учун етарли тиббий имкониятлардан фойдаланишни талаб қилади. Шунинг учун Ислом ўзининг нуқтаи-назарини соғлиқни сақлаш ёки иқтисодий жиҳат билан чекламайди.

Соғлиқни сақлаш жараёнида аҳолининг барча қатламига бирдек қараш

  Ислом аҳолининг барча қатламига бирдек қарашни вожиб қилди. Шунинг учун халифалик давлати иш юритаётган пайтда фуқароликка эга бўлган шахсларнинг орасини ҳеч қачон ажратмайди. Шу боис, иш юритилаётганда фуқаронинг дини, жинси, ирқи, ёши ёки турар жойи эътиборга олинмайди. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги сўзлари далил бўлади:

  “Имом бошлиқ ва ўз халқидан масъулдир”.

  Ҳадисда “ўз халқидан” деган лафз келди. Бу сўз умумийликка далолат қилади. Бу ерда уни хослайдиган ҳеч бир ишора йўқ. Шунинг учун у умумийлигича қолади. Худди шундай қилиб, Ислом давлати Мадинада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу давлатни барпо қилганларидан бошлаб, то ўтган асрларнинг бошларида ағдарилгунига қадар бутун аҳолининг ишларини уларнинг фуқаролигидан бошқа ҳеч бир жиҳатига эътибор бермаган ҳолда юритган. Аллоҳнинг изни билан тез орада қад кўтаражак келгуси халифалик давлати ҳам худди мана шу ишни қилади, ишларни шу тарзда бошқаради.

Ҳукм марказлашган,  идора эса, марказлашмаган  бўлади

  Ҳукм – шариат аҳкомларини ижро этишдир. Ҳукм юритишдаги салоҳият Уммат ўз салтанитини унинг қўлига топширган одамнинг қўлида бўлади. Бу одам халифадир. Аммо идора эса, ижрода ишлатиладиган восита ва услублардир. Ушбу услуб ва воситаларни халифа, ноиб, уларга ёрдам берадиган мудирлар ва ходимлар ишлатадилар. Давлат ишларни идораларга, маъмуриятларга тақсимлаб беради. Шу тақсимотга биноан масъул идора соғлиқни сақлаш ишларини марказга мурожаат қилишга эҳтиёж сезмаган ҳолатда бевосита, автоматик равишда ўзи бошқаради. Тўғрироғи, ҳар бир маъмурият одамларнинг эҳтиёжларини ҳисоблаб, ўша минтақада – вабо касаллиги тарқалиши юз берган ҳолатдагидек – имкон қадар тезроқ одамларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади.

Масолиҳ идоралари соддалик, тезлик ва кифоя-етарлилик асосига қурилади

  Халифалик давлатида масолиҳ (манафаатларни, инсон ҳаётини қулайлаштиришликни бошқариш), бошқарма ва идоралар сиёсати низомдаги соддалик, ишларни бажаришдаги тезлик ва идора юритувчилардаги (илм, тажриба, қудратларининг) етарлилигига қурилади. Дарҳақиқат, шариат қонунлари ҳар бир ишни чиройли қилишга, енгиллатишга буюради, қийинлаштиришдан қайтаради. Одамларнинг ҳожатларини чиқаришни ортга суришни қоралайди. Айни ҳолда, идора ходимлари инсонларнинг ишларини пайсалга соладилар. Инсонлар ҳам сарсон бўлиб, уйларига, ишларига кета олмай юраверадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

 مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ الْمُسْلِمِينَ شَيْئًا ، فَاحْتَجَبَ دُونَ خَلَّتِهِمْ ، وَحَاجَتِهِمْ ، وَفَقْرِهِمْ ، وَفَاقَتِهِمْ ، احْتَجَبَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ دُونَ خَلَّتِهِ ، وَفَاقَتِهِ ، وَحَاجَتِهِ ، وَفَقْرِهِ

  “Ким мусулмонларнинг ишларидан бирига масъул бўлса, кейин, уларнинг камчиликларини, етишмовчилик, фақирлик ва муҳтожликларини хал қилишдан қочиб, беркиниб олса, Қиёмат кунида Аллоҳ азза ва жалла унинг ҳам камчилик, етишмовчилик, муҳтожлик ва фақиллиги олдида баркинади”, яъни Аллоҳга илтижо қиламан деганда Аллоҳ ҳам юз ўгиради. Ҳоким Абу Мураймдан ривоят қилган ва исноди саҳиҳ деган.

  Демак, Ислом инсонларнинг ишларини бошқарадиган кишиларга ўша инсонлар орасида, улар билан бирга яшашга, уларнинг эҳтиёжларидан, муаммоларидан хабардор бўлишга буюрди. Уларнинг муаммоларини осонлик, енгиллик, оддийлик ва тезлик билан ҳал этиб беришни вожиб қилди. Уларнинг муаммоларини ҳал этиб, эҳтиёжларини қондирадиган мутахассисларни етарли даражада таъйинлаб қўйишларига буюрди.

  Халифалик давлати барча фуқароларнинг  асосий эҳтиёжларни кафолатлайди ва уларнинг камолий эҳтиёжларини рўёбга чиқаришларига имкон яратади

   Ислом аҳоли шахсларининг ҳар бири учун шахсий ҳамда жамоий бўлган асосий эҳтиёжларини кафолатлаган. “Асосий шахсий эҳтиёж” дейилганда емоқ-ичмоқ, уй-жой ва кийим-кечак эътиборга олинса, “асосий жамоий эҳтиёж” дейилганда хавфсизлик, таълим, медицина соҳалари назарда тутилади. Асосий шахсий эҳтиёжларни меҳнатга қодир шахсларнинг ўзлари руёбга чиқарадилар. Аммо феълан ёки ҳукман меҳнат қилишга қодир бўлмаганларнинг ва шаръан боқувчиси бўлмаган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш эса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари далили билан давлат зиммасига юклатилади:

من ترك مالا فلورثته، ومن ترك كلا فإلينا

 “Ким молу мулкни қолдириб кетган бўлса, бас у мулклар меросхўрларига берилади. Ким етим-есир қолдириб кетган бўлса, бас у етимлар бизларнинг зиммамиздадир”. Бухорий ўз саҳиҳида ривоят қилган.

   Феълан ожиз одам -:ишлашга, мехнат қилишга ярамайдиган кишидир. Ҳукман ожиз эса, мехнат қилишга, ишлашга қодир, бироқ у иш топа олмайди. Бу ҳолда давлат бундай кишини иш билан таъминлаши вожиб бўлади. Иш топпилгунга қадар унга феълан ожиз бўлган кишининг муомаласи қилинади. Шунинг учун давлат бундай кишининг асосий эҳтиёжларини ўз кафолатига олади.

  Аммо умумий асосий эҳтиёжларни эса, давлат аҳоли орасини ажратмаган ҳолда барчага бирдек таъминлайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мрҳамат қиладилар:

 مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا بِحَذَافِيرِهَا

  “Сизлардан кимнинг хотири жам, тану-жон соғ ва кундалик озиқ овқати мавжуд бўлса, гўё у бутун дунёни қўлга киритибди”. Термизий ривоят қилган ва уни ҳасан, ғариб ҳадис деган. Бу ҳадисни Ибн Ҳаббон ҳам ўз саҳиҳида чиқарган. Демак, таълимга қўшимча тинчлик-хотиржамлик ва офият барча инсонларнинг эҳтиёжи бўлиб, бу иккисини давлат кафолатлаши лозим. Аммо инсонларни ҳалок қиладиган пандемияга нисбатан эса, давлат инсонларнинг соғлиқларини сақлаш ишларини шу пандемияларнинг ҳажмига муносиб бўлган усуллар билан бошқариши лозим бўлади.

       Иқтисодий муаммога бўлган қараш

  Ислом “иқтисодий муаммо”ни: ресурсларни инсонларга тақсимлаш – деб билади ва У ер ресурлари ер юзида яшаётган барча инсонларга етишини, кифоя қилишини таъкидлайди. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

وَقَدَّرَ فِيهَا أَقْوَاتَهَا

  “Аллоҳ ерда унинг (яъни ер аҳлининг) озиқ овқатларини тақдирлаб, ўлчаб қўйди”.[41:10].

  Шунинг учун Исломнинг иқтисодий муаммоларни ҳал этиши бойликларни топиш эмас, балки уларни тақсимлашга қаратилади. Бойликларни тақсимлаш учун эса, Ислом ўзига хос низом ишлаб чиққан. Бу низомга кўра, Ислом қодир одамни мехнат қилишини вожиб қилган. Аёл ва болалар нафақасини эрга вожиб қилган. Яқинларнинг нафақасини мерос олувчи яқин қариндошларига вожиб қилган. Фақир ва мискинлар учун закотдан ҳақ ажратган. Умумий мулкда аҳоли учун ҳақ белгилаган. Боқувчиси йўқ, ишга ярамайдиган кишиларни боқишни давлат зиммасига юклаган… Шунинг билан Ислом аҳолининг барча шахсларини асосий эҳтиёжларини тўла таъминлашни кафолатлаган. Мана шундай қилиб Ислом жисмоний ва руҳий соғломликни қўлга киритиш  учун энг тўғри бўлган асосни вужудга келтирди. Айни пайтда эса, капитализмнинг татбиқ этилиши оқибатида бунинг аксига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қашшоқлик, йўқчилик, ишсизлик, пул хазинаси, судхўрлик, депреция, халоватсизлик, ёлғизлик, оила фарокандалиги, ўғрилик, қарзларни вақтида тўлай олмаслик яна буларга қўшимча, озиқланишнинг носозлиги ва унинг оқибатлари, инсон соғлигига мос келадиган турар жойларнинг етишмаслиги ва бундан келиб чиқадиган касалликлар – мана буларнинг барчаси соғликнинг бузулишига олиб келувчи омиллардир.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here