Хитой Шарқий Туркистонда Ислом нурини ўчириш учун муслима уйғур аёлларни кофирларга турмушга чиқишга мажбур қилмоқда

437
0

Хитой Шарқий Туркистонда Ислом нурини ўчириш учун муслима уйғур аёлларни кофирларга турмушга чиқишга мажбур қилмоқда

«The Telegraph» газетаси 2022 йил 16 ноябрда Шарқий Туркистонда муслима аёллар дучор бўлаётган мажбурий никоҳ ҳолатлари ҳақида хабар тарқатди. Мақола «Хитойликлар уйғурларни йўқ қилиш режаси доирасида муслималарга уйланиш учун пул мукофоти олмоқда» деб номланади. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Шарқий Туркистон расмийларининг уйғур аёлларини мажбуран турмушга бериш учун уларга таҳдид қилишаётгани ва пора беришаётганини аниқлаган. Маркази Вашингтонда жойлашган «Уйғур Инсон Ҳуқуқлари Лойиҳаси» нотижорат ташкилоти уйғур аёлларининг мусулмон бўлмаган ва ҳеч танимаган хан эркаклари билан турмуш қуришларида уларни шантаж қилиш ва пора бериш ҳолатларини ҳужжатлаштирган. Ҳисобот расмий сиёсий ҳужжатлар, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва хориждаги уйғурлар билан суҳбатларга асосланган. Симина Мистреану ҳисоботига кўра, Шинжон ҳукумати хан эркакларига турмушга чиқмоқчи бўлган уйғур аёлларига уй-жой, таълим, иш ва соғлиқ суғуртаси билан бир қаторда нақд пул беради. Агар рад жавоби олса, аёлларни ёки уларнинг оилаларини концлагерларга жўнатиш билан таҳдид қилади. Бир ҳолатда, маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Ақсу вилоятидаги Каласа қишлоғи расмийлари қишлоқдаги «миллий бирлик, бир оила» кампанияси доирасида уйғур-хан қоришмаси учун эр-хотинга 40 минг юан (4750 фунт стерлинг) таклиф қилган. Худди шундай, расмий ҳужжатларга кўра, эски Қашқар шаҳри «этник никоҳ мукофотлари» учун йилига 20000 юан (2380 фунт стерлинг) ажратган.

Хориждаги фаоллар томонидан юкланган ва Доуйинъ номи билан танилган ТикТокнинг хитойча версиясида тарқалган видеоларда, мажбуран турмушга чиққан муслима аёлларнинг тўй маросимлари акс этган. Хитой расмийлари терроризмнинг олдини олиш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бундай чора-тадбирлар зарурлигини таъкидламоқда. Ҳақиқат шуки, бу Хитой режимининг Ислом динидан ва унинг минтақада кучайиб бораётганидан қаттиқ қўрқаётганини кўрсатади. Муслима аёллар Умматнинг келажакдаги менталитетининг калитидирлар. Бундан ташқари, уларнинг ўз фарзандларини Исломнинг кучли қадриятлари асосида тарбиялаш қобилиятига путур етказиш минтақада исломий ғояларнинг қадимий мавжудлигига путур етказиш учун қўлланиладиган стратегик маневрдир. Бироқ бу беҳуда сиёсий ҳужум бўлиб, мусулмонларни фақат ўз динини ҳимоя қилишга ундайди. Қолаверса, мусулмонларга қилинган зулмлар тарихда ҳеч қачон уларни ўз динидан қайтаришга муваффақ бўлмаган. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳамиша мусулмонлар тарафида бўлган ва Шарқий Туркистондаги муслима аёллар ўзлари дучор бўлган зулмлар эвазига Роббиларидан мукофот оладилар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُم بِغَيْرِ حِسَابٍ﴾

«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур»                                                                                                        [Зумар 10]

Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга маълум қилганидек, зулм – ўлдиришдан ҳам ёмонроқдир. Мусулмонлар ҳукмдорларининг муслима опа-сингилларимизга нисбатан қилинаётган шафқатсиз муносабатларга жим қараб туришлари жиноятдир. Бу эса, уларни ағдариб ташлашни ва опа-сингилларимиз шаънини Ислом душманларидан ҳимоя қилиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашни талаб қилади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here