Атамбаев режими қамоғидан яна бир шаҳид

475
0

Атамбаев режими қамоғидан яна бир шаҳид

 “Одамнинг кимлигини билмоқчи бўлсангамал ёки бойлик бер”деганларидек, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ҳокимият тепасига келгунга қадар “Аллоҳу Акбар дегани учун ҳам одамни жазолаш мумкинми?”, деб “таассуф билдириб” ўзини мусулмонлар ҳимоячиси сифатида намоён қилган эди. Ҳокимият тепасига келиб ўз мавқейини бир оз мустаҳкамлаб олгач эса асл қиёфасини кўрсата бошлади.

 Даставвал даъватчи биродарларимизнинг сақол ва кийимига осилган бўлса, кейинчалик муслима опа-сингилларимизнинг ҳижобларига қарши курашни бошлади. Бу иши билан паралел равшда эса диний эътиқоди ортидан режим қамоқларига ташланган мусулмон биродарларимизга нисбатан зулмларни ҳам кучайтириб борди. Биродарларимизни ўз танлаган йўллари ва эътиқодларидан қайтариш мақсадида уларга босим ўтказишни бошлади. Маҳбус биродарларимизнинг сақолларини мажбуран қириб ташлагани етмаганидек, қонунга хилоф равишда уларни бошқа маҳбуслардан ажратиш баҳонасида ёпиқ тартибли қамоқхонага кўчира бошлади.

 Расмий ҳукумат томонидан қамоқхоналарда биродарларимизга нисбатан амалга ошираётган зулмлар ортидан эса Қирғизистон шаҳдлари сафи кенгайиб бормоқда.

 Маломатчининг маъломати, золимнинг зулмидан қўрқмай ҳақ дин устида собит турган яна бир биродаримиз режим қамоқхоналарида шаҳидлик мартабасига эришди, иншаАллоҳ.

 Исмоилов Маъмуржон Мўминович 1959 йил 24 июнида Ўш вилояти Қорасув тумани Савай қишлоқ ҳукуматига қарашли Тоширов қишлоғида туғилган. Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб Ислом даъватини баралла кўртариб чиқди. Унинг тиним билмай олиб борган даъват фаолияти эса табиийки, расмий ҳукумат ва куч органлари эътиборидан четда қолмади.

 Ҳукумат унинг даъватига чек қўйиш ва қатъиятини синдириш мақсадида кетма-кет қамоққа ташлай бошлади. Дастлаб 2012 йил 20 апрел куни Қирғизистон жиноят кодекисининг 299 моддасида айблаб 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 2012 йилнинг 15 октябр куни Аллоҳ Таоло унга озодликни раво кўрди. Бу кўргуликларни Аллоҳнинг бир синови сифатида кўрган Маъмуржон ака қамоқдан чиқибоқ ўз даъватини янада жиддийлик билан давом эттирди.

 Унинг кейинги ҳаракатларини олдини олиш учун куч органлари уни яна қайта қамоққа олишга мажбур бўлишди. 2013 йил июн ойида куч органлари уни яна қамоққа олишди. Ўш шаҳар ИИВ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида 9 ой ушлаб турлганидан сўнг 2014 йил феврал ойида вилоят суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 2014 йил 6 август куни эса Бишкек шаҳрида жойлашган 47-сонли қамоқхонага жўнатиб юборилди ва Аллоҳнинг инояти билан шаҳидлик мартабасига эришгунга қадар шу қамоқхонада ушлаб турилди.

 Қамоқхонадаги ғайриинсоний шарт-шароит ва зулмлар 1986 йилдан бери бронхит астма касаллиги билан оғриб келган иккинчи гуруҳ ногирони Исмоилов Маъмуржон соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Биродаримизнинг аёли Исмоилова Одинахон опа эрини доимо қўллаб-қувватлаб келди. Эрининг соғлиғи ёмонлашганидан сўнг уни озод қилишларини сўраб турли хил идораларга қилган мурожаатлари ҳеч қандай самара бермади. Бемор, ногирон бир мусулмон кўтариб юрган исломий фикрлардан қўрққан расмий ҳукумат биродаримиз 2016 йил 29 август куни ўз омонатини топширгунга қадар қамоқда ушлаб турди.

 Бизлар биродаримиз Исмоилов Маъмуржон акадан айрилиб қолганимиз туфайли қалблаимиз андуҳга тўла бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўздан ўзга сўзни айтмаймиз:

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

Ўз навбатида биродаримизнинг оила аъзоларига, хусусан икки қизи ва Исмоилова Одинахон опага ўзимизнинг чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.

 Расмий ҳукуматга эса шуни эслатиб ўтамизки, уларнинг зулм ва адолатсизликлари Ҳизб ут-Таҳрир йигит-қизларини ўз эътиқод ва ғояларидан асло қайтара олмайди, инша Аллоҳ. Расмий ҳукумат агар Ҳизб аъзоларига қарши курашяпмиз деб ўйлашаётган бўлса қаттиқ адашишади, улар Ислом ва мусулмонларга қарши, хоссатан Аллоҳ ва Росулига қарши курашишмоқда. Чунки дин Аллоҳники бўлиб, Аллоҳ эса Ўз ишида доимо ғолибдир.

“Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар. Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): “Шак-шубҳасиз Мен Ўз росулларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир, албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир” [Мужодала 20-21]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here