Омонлик берилган ғойридинни ўлдириш, мол-мулкини талон-тарож қилиш ҳаромдир

488
0

بسم الله الرحمن الرحيم

 Омонлик берилган ғойридинни ўлдириш, мол-мулкини талон-тарож қилиш ҳаромдир

  Бугун 30 август куни Хитон элчихонасида портлаш юз берди. Мен бунга таҳлил бермоқчи эмасман, балки шу ишга нисбатан шаръий ҳукмларни эслатиб ўтмоқчиман.

Ҳар қандай чет эл фуқароси бизнинг ўлкаларга қонуний йўл билан кирган бўлса ва уларга омонлик берилган бўлса, уларни ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилиш, тинчлигини таъминлаш давлат зиммасидаги вожиб. Чунки омонлик: зимма (ҳимоя) ва аҳд беришдир. Росулуллоҳ A шундай дедилар:

«الْمُسْلِمُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ وَيَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ»

«Мусулмонларнинг қонлари ўзаро тенгдир. Улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир».

Ҳишом бундай деди: Мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деганларини эшитдим:

«إِنَّ اللَّهَ يُعَذِّبُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُعَذِّبُونَ النَّاسَ فِي الدُّنْيَا»

«Аллоҳ қиёмат куни дунёда одамларни азоблайдиган кимсаларни азоблайди».

Амр ибн Маймун Умар ибн Хаттобнинг вафот этиши чоғида шундай деганини ривоят қилди: «Мендан кейинги халифага фалон-фалон нарсани васият қиламан. Унга Аллоҳ зиммаси ва Росулуллоҳ A зиммасини васият қиламан. Уларга (зиммийларга) уларнинг аҳдлари бўйича вафо қилишини, уларниҳимоя қилиб жанг қилишни, уларни тоқатларидан ташқари нарсага буюрмасликни васият қиламан». Бухорий ривояти.

Шунинг учун “Исломий шахсия” 2-чи китобида:

“Мустаъмин – омонлик сўровчидир. У бошқа юртга омонлик билан кирадиган кишидир. У мусулмон бўладими ёки ҳарбийми, бунинг фарқи йўқ. Масалан агар мусулмон дорул ҳарбга омонлик билан кирадиган бўлса улардаги бирон нарсага тажовуз қилиши ҳаромдир. Чунки мусулмонлар ўз шартларида турадилар, яъни уларга амал қиладилар. Масалан, агар мусулмон одам уларнинг мол-мулкларидан бирон нарсани тортиб олса ёки яширинча ёки ўғирлаб олиб чиқса унга эга бўлиши ҳаром мулк бўлади. У олган нарсасини уларга қайтаради. Чунки тортиб олинган нарса кимдан тортиб олинган бўлса ўшанга қайтарилади. Шунингдек ўғирланган нарса ҳам. Уларнинг барчаси эгасига қайтарилади. У кофир бўладими ёки мусулмонми, бунинг фарқи йўқ. Мусулмон кишининг куфр юртларига омонлик билан кириши жоиз бўлганидек ҳарбийнинг мусулмонлар юртларига омонлик билан кириши ҳам жоиздир. Чунки Росулуллоҳ A Макка фатҳ этилган кунда кофирларга омонлик бериб бундай дедилар:

«مَنْ أَغْلَقَ بَابَهُ فَهُوَ آمِنٌ»

«Ким эшигини беркитиб олса у омондадир». Муслим ривояти. ПайғамбаримизA мушрикларнинг элчиларига омонлик берар эдилар ва омонлик берилган кишига хиёнат қилишни ҳаром қилдилар. Абу Саиддан шундай дегани ривоят қилинган: Росулуллоҳ A дедилар:

«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يُرْفَعُ لَهُ بِقَدْرِ غَدْرِهِ، أَلاَ وَلاَ غَادِرَ أَعْظَمُ غَدْرًا مِنْ أَمِيرِ عَامَّةٍ»

«Ҳар бир ғодир (алдамчи ғаддор) учун қиёмат куни бир байроқ бўлади. У унинг қанчалик ғаддорлигига қараб кўтарилади. Огоҳ бўлингки, омма амиридан кўра катта ғаддорлик қилган ғодир бўлмайди». Муслим ривояти….”

“….Мустаъмин ўз жони учун омонлик олган бўлса бу омонлик унинг моллари учун ҳам омонлик бўлади. Гарчи улар учун алоҳида омонлик олмаган бўлса ҳам. Шунинг учун унинг жони қўриқланганидек мол-мулклари ҳам қўриқланади. Мусулмон одам мустаъминнинг маст қилувчи ичимлигига ва тўнғизига талофат етказган бўлса, унинг қийматини тўлайди. Агар уни билмасдан, янглишиб ўлдириб қўйса дия (хун) тўлаши вожиб бўлади, қасддан ўлдирса ўзи ҳам ўлдирилади. Шунинг учун мустаъминга азият етказишдан тийилиш лозим. Мусулмонни ғийбат қилиш қандай ҳаром бўлса, мустаъминни ғийбат қилиш ҳам шундай ҳаромдир. Чунки унга ҳам зиммийга муомала қилингандек муомала қилинади. Мустаъмин дорул Исломда ўлса, унинг меросхўрлари дорул ҳарбда бўлишса унинг мол-мулки муҳофаза қилинади ва меросхўрлари бу мол-мулкни мусулмонлардан ёки зиммийлардан ҳужжат билан олишади. Чунки у омонлик берилган молдир. Шунинг учун бу мол унинг меросхўрларига топширилади.

Хулоса шуки, кимки мусулмонлардан омонлик сўраса мусулмонларнинг унга омонлик беришлари жоиздир. Бунга далил Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:

وَإِنْ أَحَدٌ مِنْ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْلَمُونَ

«(Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг»  [Тавба 6]…” ҳукмлар табанний қилинган. (муфассал ўрганмоқчилар китобга мурожаат қилишлари мумкин).

Ҳатто элчиларга нисбатан жиноят устида ушлаб олинса ҳам жазо чоралари қўлланмайди, балки уларнинг жиноятлари давлат миқёсида ҳал қилинади. “Ниятимиз яхши”, “ғояга етиш учун” баҳоналар билан шаръий ҳукмга зид иш қилиш мумкин эмас.

Шунинг учун: “Ислом Кониституция лоиҳаси”нинг “7-модда” е) бандида:

“Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага — мусулмон ва ғайримусулмонларга — бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно”

178-модда — Ғоя воситани оқламайди, чунки тариқат фикрат жинсидан бўлади. Вожибга ҳам, мубоҳга ҳам эришиш учун ҳаромни восита қилинмайди. Сиёсий восита сиёсат тариқатига зид бўлиши мумкин эмас, кабилар қабул қилинган.

 Муттақий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here