Ҳолиқназар: Энг долзарб масала минтақада экстремизмга қарши курашиш

605
0

Ҳолиқназар: Энг долзарб масала минтақада экстремизмга қарши курашиш

  29 октябр куни Тошкентда биринчи Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтди.

 Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар Марказий Осиё экспертлар форуми ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилди.

Тожикистонлик экспертининг сўзларига кўра, давлатларнинг стратегик тадқиқот марказлари – икки томонлама муносабатлар, хусусан транспорт, сув энергетика, чегара муаммолари бўйича таклифлар тайёрлаб, экспертлар йиғилишида муҳокама қилинади.

 Экспертлар даражасида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб, ҳукуматга тақдим этилади. Ҳукумат бу таклифлар асосида масалаларни тартибга солиш бўйича истиқболли чораларни белгилайди.

 Экспертлар форуми кун тартибидаги энг долзарб масала – минтақада хавфсизликни таъминлаш, диний экстремизм таҳдидларига қарши курашишдир. Ушбу йўналишлар бўйича ҳар бир давлатнинг ўз тажрибасига эга. Экспертнинг сўзларига кўра, ёшларни диний экстремистлар таъсирига тушишини олдини олиш зарур.

 Худоберди Холиқназар диний мафкуранинг мазмун моҳияти, экстремизм ғояларига қарши курашиш масалаларига бағишланган китоб тайёрлаганини маълум қилди. Бу китобда экстремизмнинг асосий таҳдидлари санаб ўтилган.

 “Диний экстремистлар барча давлатларининг суверенитети ва мустақиллигига қарши чиқишади. Уларни ягона халифатга бирлаштириш ва миллий маданиятини йўқ қилишга ҳаракат қилишади”, – деди Худойберди Холиқназар.

 Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича БМТнинг Минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Туркистон:

Россия президенти Владимир Путин федерал хавфсизлик йиғинида нутқ сўзлаб, “ФХХ “экстремизм”га қарши курашда, миллий хавфсизлик комитаси билан паралел иш олиб бориб, хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнаши керак” деди.

Марказий Осиё давлатлари ҳам Россияга паралел, хавфсизлик масаласини барча тармоқлардан устивор қилиш стротегиясига мослашиб боришмоқда. Марказий Осиё давлатларининг сиёсатчилари ҳали ҳам Россияпараст сиёсий доира (элита) таъсиридан қутила олгани йўқ. Улар Россия таҳдидидан ва унинг сиёсий, иқтисодий таъсир қилиш имкониятларидан ҳали ҳам қўрқишади. Россияда Путин ва Патрушев бошчилигида 1999 йилдаги қатор терактлар уюштирилгани ҳали бу элитанинг ёдидан кўтарилгани йўқ! Ўша пайтда Россия Путиннинг қўл остидан чиқиб бораётган эди.

Энди Марказий Осиёни унинг таъсири остидан чиқиб боряпти! Ҳозирда уни ўз таъсири остида ушлаб қолиш масаласи долзарб мавзуъга айланди. Демак Путиннинг эски услуби ўзгаргани йўқ! У энди Ўрта Осиё минтақасини ўз қўлида ушлаб қолиш мақсадида яна портлатиш амалиётларини бошламоқчи!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here