Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(4)

267
0

  Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(4)

   Капитализм сояси остида cоғлиқни сақлашнинг тахминан барча тармоқларида фасод ва бузуқлик кўриниб колди. Тиббий суғурта тизими ва унинг ширкатлари, дори-дармон ишлаб чиқарувчи фармацевтика компаниялари ва уларнинг тадқиқотлари фасод бўлди. Интеллектуал мулк ва патент соҳалари бузилди. Соғлиқни сақлаш тизими ҳам фойда топиш ва моддий манфаъат кўриш йўлида ишлатилиши оқибатида бу тизимнинг умуман фасодлиги, бузилиб битганлиги кўзга ташланиб қолди. Капитализм ўзининг йиртиқ ямоқларини яширишга уринишига қарамай соғлиқни сақлаш тизими бугунги кундаги ачинарли аҳволига тушиб қолди. Мисол учун  биргина каронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш тизимининг нақадар мўрт эканлигини кўрсатиб қўйди. Соғлиқни сақлаш арконлари силкиниб, қулаш даражасида турибди. Аслида бу тизим дунёнинг бир неча давлатларида қулаб ҳам битган. Қуйидаги бобларда капитализм соясида соғлиқни сақлаш низомини қамраб олган фасод ва бузуқликларнинг энг муҳимларига тўхталиб ўтамиз:

   Тиббий суғурта соғлиқни сақлаш ҳаражатларини қоплаш воситасидир. Тиббий суғурта икки ҳил бўлади: биринчи тур суғурта ҳукумат томонидан бўлади. Бунда ҳукумат аҳолига медицина хизматларидан фойдаланишни таъминлаш учун имкон яратади. Бу фуқаро кўтара оладиган даражада хизматлар учун тўлаши мумкин бўлган маълум бир нарҳдаги суғурта тизими орқали ҳамда ҳукумат молиялаштирадиган дастур доирасида амалга оширилади. Ва бу ерда фуқаронинг ўша чиқимларни ўз вақтида тўлаши инобатга олинади. Иккинчи турдаги суғурта саломатликни таъминлаш ширкатлари орқали бўлади. Бунда давлат инсонларнинг саломатлигига доир ишларни бошқаришдаги масъулиятидан қутилади. Чунки давлат, бойу-камбағалга ҳам, кучлигу-заифга ҳам бап-баробар қилиб соғлиқни сақлаш ишларини бевосита ўзи бошқариши ўрнига бу ишларни ширкатларга топшириб қўяди. Одатда суғурта кампаниялари суғурта тўловларидан қочиш йўлларини қидиришади, мажбуриятларини бекор қилиш учун шартлар қўйишади. Кўп ҳолларда соғлиқни сақлаш суғуртаси қисқариб кетади ва иш эгалари ишчилардан ортиқча ҳаражатларни ўзлари тўлашларини талаб қилишади.

  Аммо дори-дармон ишлаб чиқарувчи фармацевтика ширкатлари эса, соғлиқни сақлаш соҳасида хаддан зиёд зўравон бўлишиб қолишган. Негаки, бу ширкатлар дори-дармонга бўлган қаттиқ эҳтиёждан, янги пайдо бўлган касалликларни даволаш учун янги дори-дармонлар ишлаб чиқариш заруратидан очкўз нафслари йўлида  фойдаланадилар. Яна бунга лицензия ва монополия дегани ўзларини оқловчи баҳоналари ҳам қўшилади. Мана шу хусусиятлар препаратни юқори қийматга эга қилади ва уни барча қонуний таварлар орасида энг даромадли товарга айлантиради. Шунинг учун фармацевтика ширкатлари фойдадан бошқа хеч қайси қийматни бир тийинга олмайдилар. Шу сабабли ҳам улар дори-дармон нарҳларини аёвсиз кўтаришади. “Патент”, лицензия баҳонасида бошқаларнинг бу дориларни ишлаб чиқаришларига ва уларнинг нарҳ-навода беллашишларига қаршилик қилишади. Табиийки, бундай аҳволдан камбағал инсонлар ҳамда фуқароларини нарҳлари осмонўпар бўлган дори-дармонлар билан таъминлашга қурби етмайдиган учинчи олам давлатлари зарар кўради.

   2004 – йили нуфузли New England Jornal of Medicine (Янги Англия тиббиёт журнали) тиббиёт журналининг бош редактори бўлган энг дастлабки аёл, америкалик врач Марсия Энджеллнинг  “Фармацевтика ширкатлари атрофидаги ҳақиқат” сарловҳаси остидаги мақоласи чоп этилган. Врач бу мақолада фармацевтика ширкатларининг айбларини, уларнинг босим ўтказиш қабулхоналарини ҳамда мислсиз фойда(даромат)ларини очиб ташлайди. Бундай ширкатларнинг мафияга тенг эканлигини, улар касалларнинг мусибатлари, дардлари устидан даромат топишларини очиб ташлайди.

   Албатта, дори-дармонлар соғлиқни сақлаш фактурасидаги энг тез ўсувчи қисмдир. Энг кўп тарқалган дориларнинг нарҳлари аста секинлик билан кўтарилиб борилади. Гоҳида уларнинг нарҳлари бир йилда бир неча бор кўтарилади. Илмий тадқиқот ва изланишлар йирик фармацевтика компаниялари бюджетларининг нисбатан кичик қисмини ташкил этса-да, бу сон уларнинг маркетинг ва менежментга сарфлаган катта ҳаражатлари олдида арзимасдир. Шунинг учун фармацевтика компаниялари томонидан қўйилган нарҳлар дори-дармонларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан боғлиқ бўлмайди ва бу ҳаражатларни тадқиқот ва изланишларга таҳдид солмасдан сезиларли даражада камайтириш ҳам мумкин бўлади. Фармецевтика компаниялари эса, дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар ўтказиш учун катта маблағ сарфлашларини баҳона қилиб келишади. Лекин, текшириб қаралса, улар даъво қилаётган нарсанинг тўғри эмаслиги маълум бўлади. 2001-йили энг яхши компаниялар рўйхатидан жой олган Американинг 10 та фармацевтика компаниясининг бойлиги Американинг бошқа компанияларникига қараганда ҳайратланарли даражада юқори бўлганлиги қайд этилган. 2002-йили ўша ўнта фармацевтика компаниялари тўплаган фойдалар  35.9 миллиард доллар миқдорига етган. Дори-дармон ишлаб чиқариш саноатининг изланиш ва юксалишга сарфлаган ҳаражатлари эса, сотишдан тушган даромаднинг 14% ни ташкил этган, холос.

  Бугун фармацевтика саноатида айтарли янгиликлар кўринмайди. Негаки, охирги йилларда оз-моз муҳим дорилардан бошқа ҳеч қандай янги дорилар ҳақиқатан сотувга чиқарилмади. Бугунги фармацевтика саноати асосан академик институтларда, кичик биотехнологик компанияларда ёки Миллий Соғлиқни сақлаш институтларида солиқ тўловчилар томонидан  молияштирилган тадқиқотларга таяниб олган. Масалан, Америкадаги дориларнинг кўпи ҳукумат лабараторияларида кашф этилган. 1995-йили “Массачусетс технология институти” (Америка штати) ўтган асрнинг сўнги чорагида фармацевтика ишлаб чиқарувчилари назарида 14 та энг истиқболли дори воситаларидан 11 таси давлат томонидан молияштирилган ишлар натижасида топилганини аниқлаган.

  Америка фармацевтика саноати қайси дорини ишлаб чиқишни мустақил равишда ҳал қилиш ва унга нарҳ қўйиш ҳуқуқига эга. У “Лицензия” ва АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан тасдиқланган  “Экзклюзив маркетинг ҳуқуқлари” номи остида тамоман ҳукумат томонидан берилган монополия сиёсатига таянади. Бу саноат ўзининг йўлига қарши турган ҳар қандай муассани ўзига қаратиш учун бор куч ва имкониятлардан фойдаланади. “Америка конгреси”, “Озиқ-овқат идораси”, “Тиббиёт академияси марказлари” каби идораларни ва керак бўлса тиббиёт касбининг ўзини ҳам ишга солади. Шунинг учун яккаҳокимлик ва чекловлар бу саноатнинг ҳаётий қон томиридир. Бошқа ҳеч бир компания бир ҳил дори дармонни мутлақ маркетинг ҳуқуқларининг амал қилиш муддати тугагунича маълум бир муддатга сота олмайди. Шу нуқтада худди шу дорининг бошқа нусхалари бозорга киради ва нарҳи одатда аввалгисидан 20% дан камроққа тушади.

  Фармацевтика компаниялари инновациялар воситаси бўлиш, янгиликлар яратиш ўрнига эплаб сотиб ўтказиш машинасига айланган. Улар ҳукумат томонидан молияштирилган тадқиқотлар ва монополия ҳуқуқлари соясида кун кўрадилар. Шу билан бирга фармацевтика саноати Америка соғлиқни сақлаш низомидаги асосий ролни эгаллайди. Буларни қайд этар экан, доктор Марсия Энджелл фармацевтика саноати тубдан ислоҳ қилиниши лозимлигини ҳам илова қилади. Унга кўра, ислоҳот нафақат бу саноатда, балки бу саноатни танлаган ваколат ва муассасаларда ҳам юритилиши лозим.  Озиқ-овқат идораси, медицина хизмати ва таълим марказлари ҳам тубдан ислоҳотга муҳтож.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here