Оли Сауд ҳукмдорлари яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш сари шахдам қадам ташлашмоқда!

176
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Оли Сауд ҳукмдорлари яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш сари шахдам қадам ташлашмоқда!

Саудия Арабистони барча рейсларга, шу жумладан яҳудийлар самолётларига ўз ҳаво йўлларини кесиб ўтишга рухсат бериши ортидан Фаластин масаласи ва фаластинликларга нисбатан позицияси мустаҳкам ўзгармас эканини таъкидлади. Саудия ахборот агентлигига кўра, Саудия «барча авиакомпаниялар учун ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги ушбу қарор унинг халқаро мажбуриятлари билан боғлиқлигини, аммо бу қадам бошқа қадамлар учун дебоча эканини англатмаслигини» таъкидлади.

Ушбу хабарга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтларида қуйидаги мазмунда баёнот нашр қилди:

«Оли Сауд ҳукмдорлари ҳам худди Туркия раҳбари Эрдоган сингари Оқ уйдаги хўжайинидан қарор чиқиши биланоқ яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга ошиқишмоқда. Ўшанда Эрдоган яҳудийлар президентини Усмоний Халифалик диёрида уялмай-ҳаё қилмай кутиб олган пайтида яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш Туркиянинг Фаластин ва Қуддус масаласига нисбатан кенг кўламли позициясини асло ўзгартирмаслигини таъкидлаган эди. Аслида бу – Фаластин масаласига хиёнат билан хизмат қилаётганига бўлган бир ишорадир! Бугун Оли Сауд ҳукмдорлари ҳам шундай ролни айнан ўшандай шармандали позициядан келиб чиқиб бажаришмоқда… Бу гуноҳдан ҳам оғир бўлган бир баҳона-важдир».

Матбуот баёноти қуйидагиларни таъкидлаш билан якунланди

«Мусулмонларнинг барча ҳукмдорлари мустамлакачиларга малайдир. Уларнинг ҳар бири мустамлакачиларнинг режаларига хизмат қилиб, уларнинг буйруқ ва қарорларини бажаришмоқда. Фақатгина Лондон билан Вашингтондаги хўжайинларининг режаси тақозосига кўра, ўйнайдиган роллари баъзан бири бириникидан фарқ қилади.

Фаластинга эса, Аллоҳнинг изни ила яқиндан барпо бўлажак рошид Халифалик ва Уммат армиясидан бошқаси нусрат бермайди».

Роя газетасининг 2022 йил 3 август чоршанба кунги 402-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here