Суриянинг Жадида қишлоғидаги қирғин жиноятчи «кафил» давлатларнинг яширин келишувларини фош қилди

190
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суриянинг Жадида қишлоғидаги қирғин жиноятчи «кафил» давлатларнинг яширин келишувларини фош қилди

Қонхўр режим аскарлари Идлиб жануби-Жабали Завиядаги Фаркия-Дайр Сунбул йўлида М.Д ракетаси билан бир машинани нишонга олишди… Мудофаа гуруҳлари текширганда зарбада тинч аҳолидан ҳеч ким қурбон бўлмагани маълум бўлди. Аввалроқ режим кучлари Идлибнинг турли районларини бомбардимон қилган эди. Ундан олдин ўтган ҳафта Россия ўзининг ҳарбий самолётлари орқали Идлиб ғарбидаги Жадида қишлоғидаги тинч аҳоли яшовчи уйларга бомба ёғдириб, қирғин қилганди. Бу қирғин Эрон пойтахти Теҳронда Путин-Эрдоган-Раисий иштирокидаги учлик саммитидан сўнг бир кун ўтиб содир этилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими ушбу қирғинга изоҳ сифатида баёнот чиқариб, Шом заминидаги мусулмонларга хитобан қуйидагиларни таъкидлади:

«Қўзғолон бошлангандан бери – айниқса, ҳар сафар анави нопок ниятли «кафил» давлатлар учрашуви ортидан – сизга қарши бундай даҳшатли қирғинларнинг кети узилмаяпти. Жадида қирғини ҳам даҳшат жиҳатидан аввалгилардан фарқ қилмайди. Бу қирғин малъун Американинг яшик чироғи билан ҳамда давлатлараро ҳимоя, БМТ қўллаб-қувватлови ва кафил давлатлар воситасида сиздан ўч олиш ва сизни тиз чўктириш мақсадида содир этилди».

Матбуот баёнотида яна бундай қўшимча қилинди:

«Эй Шомдаги аҳлимиз, сизга бу қирғинларнинг қандай содир этилаётгани сир бўлмай қолди. Хориж билан алоқа қилувчи анави гуруҳ етакчилари бу қирғинлар олдида миқ этмай туришибди… Бу жангчи гуруҳ етакчиларининг қанчалар даражада кофир Ғарбга чин кўнгилдан суянишаётгани, сароб мансаблар йўлида ҳар турли ён беришлар тақдим этишга ўчлиги, эртага вазифаларини бажариб бўлишгандан сўнг уларнинг ҳоли ҳам ўзларидан олдингиларнинг аҳволи каби тугаши сиз учун яққол маълум бўлиб қолди».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Фарзандларингиз қони учун фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога чин кўнгилдан суянаётган ва ёлғиз Роббиларини рози қилишга ўч инсонларгина ёрдам берадилар. Берган шунча қурбонликларимиз учун қарори ўз қўлида бўлган ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг арқонини маҳкам ушлаганларгина интиқом оладилар. Қутулишимиз ўзларини ва молларини Аллоҳга сотган, аммо «донор» ва тил бириктирувчиларга ҳаргиз сариқ чақага сотмаган рижоллар орқалигина бўлади. Бунинг учун биз барча позицияларда тажрибада ўтказган ростгўй онгли сиёсий етакчиларга эргашмоғимиз даркор. Зеро, улар бизнинг тажриба-синовимиздан ўтган бўлиб, очиқ лойиҳага, аниқ тўғри йўлга эгалар… Биз шундай етакчиларга эргашиб, ўзгармас мақсадларимизни рўёбга чиқариш, ғоямизга етишиш, халос бўлишимиз ва азизликка эришишимиз учун улар билан бирга юрмоғимиз даркор. Халос бўлишнинг ягона йўли мана шудир».

Роя газетасининг 2022 йил 3 август чоршанба кунги 402-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here