Турк режими билан Асад режими мустамлакачи кучларнинг битта башарасидир!

203
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Турк режими билан Асад режими мустамлакачи кучларнинг битта башарасидир!

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Туркия Асад режими учун Сурия Демократик Кучлари жангариларига қарши курашда барча турдаги сиёсий қўллаб-қувватлов тақдим этишини таъкидлади. Туркия вазири ўз мамлакати илгари террористларни минтақадан чиқариб юбориш масаласида Эрон билан сўзлашувлар ўтказганини айтар экан, «бу хусусда Сурия режими фаолияти учун керакли барча сиёсий ёрдамларни тақдим этамиз», деди. Сўнг «террористларни ўз тупроғидан чиқариб ташлаш Сурия режимининг табиий ҳуқуқи, бироқ, у ердаги мўътадил мухолафатчиларни террористлар, деб ҳисоблаши тўғри эмас»лигини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб Човушўғлининг бу баёнотига нисбатан бундай деди:

«Турк режими ўзининг миллий хавфсизлигини таъминлаш йўлида суриялик шайтонни тўла қўллаб-қувватлашга тайёр. Жангчи гуруҳлар раҳбарларини эса, ўз манфаатларини амалга оширишдан бошқа бир кун ҳам қўллаб-қувватламаган. Уларни ёлланма аскарларга айлантириб, нопок сиёсий пулларни тўкиб қўйган экан, турк режимининг бу баёнотидан сўнг уларнинг позицияси қандай ҳам бўларди?!».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Абдулҳамид Абдулҳамид ҳам қуйидагиларни таъкидлади:

«Турк режими Сурия режимини фақат курд миллий гуруҳларига қарши қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Балки биз унинг қонхўр режимга хавф туғдирувчи ҳар бир жамоага қарши қўллаб-қувватлашга тайёрлигини яхши биламиз. Чунки бу Сурия ва Турк режимлари иккаласи ҳам анави йирик давлатга дўст».

Устоз Абдулҳамид турк режимининг қўзғолон йиллари давомида содир этган қилмишларидан асосийларини келтириб ўтиб, бундай деди:

«Қўзғолон бошланганда Сурия армиясидан ажралиб чиққан офицерларни қисувга олиб, уларни лагерлардан чиқармай ушлаб турди… Туркиядаги меҳмонхоналарни халқаро жосуслик уяларига айлантириб қўйди… Сиёсий пулларга боғлаш орқали жангчи гуруҳ раҳбарларининг қарорларини тортиб олди. Остонада очиқчасига Эрон ва Россия билан қонхўр режим истаган фронтларни музлатиш борасида тил бириктириб, режимни минтақа кетидан минтақага ҳукмрон қилиш мақсадида жангчи гуруҳ раҳбарларига айни келишув бандларини бажариш вазифасини юклади. Ҳалабни топшириш борасида босқинчи руслар билан очиқчасига ҳамкорлик қилди. Ўн минглаб суриялик жангчиларни Ливия ва Озарбайжонда Америка манфаатларига хизмат қилувчи ёлланма жангариларга айлантириш орқали фронтларни бўшатиб берди. Россия кемаларига турк бўғозларидан ўтишга рухсат бериб, озод этилган ҳудудни иккига – ваҳоланки, иккала ҳудуд етакчилари ҳам битта тарафга бўйсунади – бўлиб ташлади. Буларнинг барчасини амалга оширган мана шу Туркия режимидир. Энди табиий савол туғилади: бу очиқ-ошкор ишлар турк режими қўзғолонга қарши қонхўр режимни қўллаб-қувватлаяпти, дейиш учун кифоя қилмайдими?!

Роя газетасининг 2022 йил 3 август чоршанба кунги 402-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here