Амонатни етказиш кайфияти ва унинг шартлари хақида кенг чизгилар:

426
0

(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир. китобидан)

Амонат ва иймон

Амонатни етказиш кайфияти ва унинг шартлари хақида кенг чизгилар:

Аллоҳ таъоло инсонларни унинг учун яратган ғояни амалга ошириш шундай амалларни бажаришни тақазо этадики, бу амаллар коинот қонунлари бўйича ҳам, нарсаларнинг, жамиятларнинг ва алоқаларнинг хусусиятлари бўйича ҳам ҳамда ҳалол ва ҳаромни таъйинлаб берадиган шаръий аҳкомлар бўйича ҳам айнан шу ғояга олиб келиши лозим. Мана шунинг билан ушбу йўлнинг босқичлари амалий ва шаръий бўлади ҳамда ушбу ғояни амалга оширишга ҳаракат қилаётганлар содиқ, жиддий бўладилар, ушбу ғояни амалга оширишда ўзларини мажбурий деб ҳисоблайдиган, масъулиятли кишилар бўладилар.

Албатта ғоя – Исломнинг ижроий, сиёсий вужудини мавжуд қилиш яъни Ислом давлатини барпо қилишдир. Бу ишни  ўзининг сабабларидан бошқа сабаблар билан ёки умуман бу ишга сабабчи бўлмаган нарсалар билан амалга ошириб бўлмайди. Яъни, нафақат Ислом давлати балки ҳеч қандай давлат қуришга олиб келмайдиган ишлар билан шуғилланиб, бу ишни амалга ошириб бўлмайди. Масалан, муфаккир ёки жидду-жаҳд қилувчининг зеҳнида бу иш мактаб ва мадрасалар қуриш, илм даргоҳлари ва шифохоналар бунёд этиш ёки бойлардан молларни йиғиб, уларни камбағалларга таратиш каби ишларни қилиш билан амалга ошади деган ўй умуман бўлмаслиги керак. Негаки, бунга ўхшаган ишлар гарчи яхши ниятда қилинса ҳам, гарчи бу ишлар мандуб бўлган хайрия ишларидан бўлса ҳам, бироқ бу ишлар тоғутларни, уларнинг тузумларини йўқотишга олиб келмайди. Бундай ишлар на исломий ва на ғайри исломий бирор давлатни қуришга олиб келмайди. Балки, бу ишлар энг яхши аҳволда, нари борса ўз ўзидан тўхтаб қоладиган ишлардир.  Бу ўзига ҳужум қилган душманни камбағаллардан ёрдам сўраш билан ёки масжид ва шифохоналар қуриш билан дафъ этмоқчи бўлаётган кишининг мисолига ўхшайди. Бу – кофирларнинг мусулмонларни жонларига, номусларига ва бойликларига қилаётган тажовузларини хайрия жамиятлари билан қайтармоқчи бўлаётган кишининг аҳволига ўхшайди. Бу иш на амалий ва на шаръийдир. Қолверса, бундай иш куфр режимларига, унинг қонун ва шартларига бўйсунади ва уларга қарам бўлади.

Албатта намоз ва рўза бири бошқасидан беҳожат қилмаганидек, закот, ҳаж ва жиҳод ҳам бири бошқасининг ўрнини боса олмайди. Ҳудди шунингдек, хайрия жамиятлари, молия ва таълим муассасалари Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритишни вужудга келтиришдан беҳожат қила олмайди, унинг ўрнини боса олмайди. Агар бундай жамият ва муассасалар Аллоҳнинг шариатини қоим қилишга йўл қилиб олинса ёки шундай ўйга борилса, албатта бунда Умматга ката хатар бордир. Бу Умматни залолатга олиб келади, бундай ишлар Умматни ухлатади. Табийки, бунинг ортидан ноумидлик пайдо бўлади, динни бузиш юзага келади. Яна бу ишда шундай хатар борки, у харакатларни зое кетишига, ортиқча қулашга ва кофирларнинг ва малайларининг Уммат устидан янада яхшироқ имкон топишларига олиб келади.  Бундай хатоларга йўл қўйилмаслигининг – қисқача – амалий тариқати шундан иборатки, Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукм қиладиганларнинг қўлидан салтанатни тортиб олишни мақсад қилиш лозим. Бунинг учун шу нарсани ўз олдига мақсад қилиб оладиган жамоатни вужудга келтириш лозим бўлади. Натижада бу жамоат Уммат орасида шу ҳадаф-мақсадни тушинтиришга, шу ҳадафга нисбатан қаноат хосил қилдиршга ҳаракат қилади. Турмуш тарзига, ҳаёт низомига, ҳукм ва ҳокимлар низомига алоқадор бўлган фикрларни ўзгартиришга харакат қилади. Мана шу ҳадаф-мақсаднинг фойдасига яхши, ийжобий раъйи оммни вужудга келтиришга уринади. Натижада, мавжуд тузумларнинг қонун-қоидалари ва ҳукмронлари билан бирга қўшиб  улоқтиб юборишга Умматни тайёрлайди. Мавжуд режимларни қулатишга ва уларни таг-томири билан ўзгартиришга, Исломни, Ислом давлатини қувватлашга ва Уни мудофаъа қилишга Умматни тайёрлайди.

Албатта бунинг йўли, тариқати хаёлий эмас, амалий бўлиши вожиб бўлганидек, шунингдек бу тариқатнинг шаръий бўлиши ҳам вожибдир. Негаки, ҳадаф-мақсад қандайдир ҳукмни эмас, балки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритишни қоим қилишдир. Шунинг учун шариат аҳкомларини қоим қилиш байроғи остида шариатнинг ҳурматини топташ ва Аллоҳнинг амрига хилоф чиқиш жоиз эмас. Бунга ўхшаган ишни қилиш ёлғончилик, фирибгарлик ва тўҳматчиликдир. Шунинг учун манфаъатлар алмашуви ёки уларни сақлаб қолиш, зарурат, заифлик ёки ютуқларни сақлаб қолиш баҳонаси билан Ислом аҳкомларини ўзгартириш, аҳкомларда адаштириш ва ажнабийларга малайлик қилиш асло дуруст эмасдир. Буларнинг хаммаси шаръан ҳаромдир. Буларни мусулмонларга хизмат қилиш, Ислом давлатини қуриш ғояси билан оқлаш динга тўҳмат қилиш, Умматни алдаш ва ҳар қандай ўлчовларда хиёнатдир. Аллоҳ айтади:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

“Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”. Ҳуд сураси, 113-оят.

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَٰذَا حَلَالٌ وَهَٰذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

“Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром”, деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар”. Наҳл сураси, 116-оят.

Дарҳақиқат, бизлар Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг  тариқатидан билдикки, бу Зот исломий жамиятни барпо этилишига, Аллоҳнинг шариъати қоим бўлишига иймон келтирадиган ва бунинг учун ҳаракат қиладиган жамоатни пайдо қилиб олдилар. Бу Зот куфр ақидаларини, бузуқ фикрларни, эски-туски одатларни йўқ қилишга ҳаракат қилдилар. Ҳукмни қўлга киритиш учун такрор ва такрор нусрат талаб қилдилар. Аллоҳ таъоло буни у Зотга Мадинаи-Мунавварада муваффақ айлашни ирода қилди ва илк Ислом давлати қурилди. Мана шуларнинг асносида Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – йўлларини тўсилганига, даъват машаққатларига ва ҳар-ҳил таъқиб-изтиробларга дучор бўлишларига қарамай чекиниш, келишиш, тилёғламачилик қилишга умуман яқинлашмадилар. Мана шу барча ишларнинг асносида у Зот очиқ, равшан, ҳақни гапирувчи ўлароқ тик турдилар, олдига мақсад қўйган, жидду-жаҳд қилган ҳамда сабот ва матонат билан турган пайғамбар ўлароқ намуна кўрсатдилар:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. Бақара сураси, 21-оят.

إِنَّ رَبَّكُمُ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَىٰ عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ ۗ أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ۗ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ

“Албатта Парвардигорингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра ўз аршига ўрнашди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парвардигори – Аллоҳ буюкдир”. Аъроф сураси, 54-оят.

أَفَرَأَيْتُمُ اللَّاتَ وَالْعُزَّىٰ (19) وَمَنَاةَ الثَّالِثَةَ الْأُخْرَىٰ (20) أَلَكُمُ الذَّكَرُ وَلَهُ الْأُنثَىٰ (21) تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَىٰ (22) إِنْ هِيَ إِلَّا أَسْمَاءٌ سَمَّيْتُمُوهَا أَنتُمْ وَآبَاؤُكُم مَّا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَانٍ

“(Эй мушриклар, ўзингизча сиғинаётган санамларингиз) – “Лот” ва “Уззо” ва яна учинчилари бўлмиш тубан “Манот” ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми?! (Сизлар ўша бут-санамларни “Аллоҳнинг қизлари”, дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?! У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?! У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас”. Нажм сураси, 19-23 оятлар.

مَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِهِ إِلَّا أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنتُمْ وَآبَاؤُكُم مَّا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَانٍ ۚ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

“Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. Юсуф сураси, 40-оят

إِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ أَنتُمْ لَهَا وَارِدُونَ

“(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у (жаҳаннамга) тушгувчидирсизлар”. Анбиё сураси, 98-оят.

قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ (1) لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ (2) وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ (3) وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَّا عَبَدتُّمْ (4) وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ (5) لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ

“(Эй Муҳаммад), айтинг: “Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!”. Кофирун сураси.

يا عم والله لو وضعوا الشمس في يميني، والقمر في يساري، على أن أترك هذا الأمر، ما تركته حتى يظهره الله، أو أهلك دونه.

“Аллоҳга қасамки, эй амаки, агар улар ўнг томонимга қуёшни, чап томонимга ойни қўйиб, мана шу ишингни ташла десалар ҳам, асло ташламасман. Ҳатто Аллоҳ бу ишни ғолиб қилади ёки мен бу йўлда ҳалок бўламан”.

Дарҳақиқат Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан олдин ўтган пайғамбарларнинг ҳолати ҳам худди шундай эди.

أُولَٰئِكَ الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ ۖ فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ

“Ана ўша (юқорида мазкур бўлган  зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг!”. Анъом сураси, 90-оят.

قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَآءُ مِنكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاءُ أَبَدًا حَتَّىٰ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ

“Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: “Дарҳақиқат бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз, бизлар сизлар (ишониб, “ибодат” қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик, токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир”, дедилар”. Мумтаҳана сураси, 4- оят.

Ҳа, албатта ўзгартиришни ва “Ҳокимият ёлғиз Аллоҳникидир” деган фикратни татбиқ этишни ирода қилувчилар шуни яхши билишлари лозимки, албатта бу иш Ислом давлатисиз – Халифалик давлатисиз асло амалга ошмайди. Бу ишнинг тариқати шаръий, айни пайтда амалий бўлиши зарур. Бу хақдаги фикрлаш ҳам амалий, шаръий қадамлар билан бўлади. Мана шунда тариқат ҳақиқий тариқат бўлади ва мана шу тариқат билан амонат етказилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here