Халифалик давлатида соғликни сақлаш сиёсати

201
0

Халифалик давлатида соғликни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

ٱلَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهۡدِينِ () وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ () وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ () وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ

У мени яратган. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи. Мени ўлдирадиган, сўнгра (Қиёмат кунида қайта) тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.[26:78-81].

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Кириш

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг элчисига, оила-аҳлларига, саҳобаларига ва У Зотни ўзига дўст тутиб, У Зотга эргашганларга дуои-саломлар бўлсин.

Бу китоб айрим биродарларимизнинг ҳаракатлари самараси бўлиб, улар ушбу китобнинг маълумотларини жамлашда, тартиблашда, уларни текшириб чиқишда ҳамда бу маълумотларнинг мавзуларини аниқлашда ва ҳоказоларда катта хизмат қилдилар. Бизларга эса, фақат уларни кўздан кечириб чиқиш, айрим бобларини тўғрилаш ва айримларини ҳазф қилиш-тушириб қолдиришдан бошқа иш қолмади. Умидимиз, ушбу китоб – мундарижасида баён қилинганидек, яхшиликларга, Уммат учун фойдали маълумотларга бой бўлсин.

Албатта бизлар Аллоҳга ҳамд айтамиз. Негаки, У:

عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ

«Билмаган нарсасини инсонга билдирди».[96:5]. Негаки, У шундай қилди:

»لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ فَإِذَا أَصَابَ دَوَاءُ الدَّاءِ بَرَأَ بِإِذْنِ اللَّهِ عزوجل«.

 «Ҳар қандай касалликнинг давоси бор. Агар дарднинг давоси топилса, дардманд – Азиз ва Буюк бўлган – Аллоҳнинг изни ила соғайиб кетади». Муслим чиқарган. Сўнгра меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ Ўзининг шариати билан ҳукм юритадиган имомга – халифага байъат беришни фарз қилиши билан бизларга неъматни камолига етказди. Зеро, Аллоҳнинг шарити билан ҳукм юритадиган халифага байъат беришимиз натижасида жоҳилларча ўлиб кетишдан халос бўламиз:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

«Кимки ўлса ва унинг гарданида халифага байъат берганлик масъулияти бўлмаса, у жоҳилларча ўлган бўлади». Муслим чиқарган.

Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган халифа бизларни соғлик-саломатлигимиз борасида ҳам, азизлик ва кароматимиз тўғрисида ҳам Аллоҳ буюргандек бошқаради:

الإمام رَاعٍ ومسؤول عن رَعِيَّتِهِ

 «Имом-Халифа бошлиқ ва у ўз раъияти(фуқаролари)дан масъулдир». Бухорий чиқарган.

Бунинг натижасида бизлар дунё ва охиратимизда зафарга эришамиз:

ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

 «Ва мана шу буюк зафардир».[9:89].

Сўзимнинг охирида Аллоҳ – субҳанаҳу – дан ушбу китобнинг дунёга келишида беғараз хизматларини аямаган барча биродардаримизга Ўзининг тўла-тўкис ажр мукофотини беришини сўраб қоламан. Буюк Аллоҳ нақадар ҳақ сўзлаган:

وَأَن لَّيۡسَ لِلۡإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَ () وَأَنَّ سَعۡيَهُۥ سَوۡفَ يُرَىٰ () ثُمَّ يُجۡزَىٰهُ ٱلۡجَزَآءَ ٱلۡأَوۡفَىٰ

 «Инсонга ўзи қилганидан бошқа нарса бўлмас. Ва албатта, унинг саъй-ҳаракати тезда кўринур. Сўнгра жазо мукофоти тўлиқ берилур».[53:39-41].

Сўзимнинг хотимаси якунида Сендан; Аллохим! Бизларни билган нарсаларимиз билан фойдалантир,  фойда берадиган нарсаларни бизларга билдир. Илмимизни зиёда қил – деб сўрайман. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ таъолога  ҳамд бўлсин!

Ҳижрий 1443-йил, Зул-ҳижжа.

Мелодий 2022-йил, 26-июль

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here