Туркия рус самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди
Туркия Монтро шартномасига кўра Россиянинг йўловчи ташувчи ва ҳарбий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Анқара бу масалада Москва билан мулоқот механизми доирасидан чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишга аҳамият қаратган.
“Россиянинг ҳарбий самолётлари ва ҳатто йўловчи ташувчи самолётлари учун ҳаво ҳудудимизни ёпдик. Уч ой рухсат берган эдик, апрелда муддат тугади. Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам бу ҳақида Владимир Путинни хабардор қилди. Ундан кейин парвозлар тўхтади. Бошқача айтганда, биз Монтро шартномасида ҳам, бошқа масалаларда ҳам, бу жараённи мулоқот орқали олиб бормоқдамиз», деди Чавушўғли.
Изоҳ: Туркиянинг ҳаво ҳудуди рус ҳарбий самолётлари учун шу кунгача очиқ эди. Россиянинг қирувчи самолётлари 2015 йилдан буён бемалол учиб ўтиб, Сурия халқини қатлиом қилаётганда очиқ турган Туркия ҳаво ҳудудини бугунга келиб, ёпиб қўйиш нима учун керак бўлиб қолди? Агар инсоний туйғудан келиб чиқиб, Украинада бегуноҳ инсонларнинг қатл қилинишини олдини олиш учун шундай килинган бўлса, унда Суриядаги қатлиомларга кўз юмишнинг сабаби нимада эди?!
Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад амалга оширган Ҳама қирғинига ишора қилган Ражаб Тоййиб Эрдоған “Иккинчи Ҳама амалга оширилишига асло йўл қўймаймиз”, дея сўз берган эди. Аммо Россия нафақат Ҳамада, балки Суриянинг барча ерларида ваҳшийларча қирғинларни амалга оширди. Тинч аҳолининг устига бомба ҳужумини амалга ошириб, ер билан яксон қилди. Ҳатто аёллар, ёш болалар ва қариялар жон сақлаётгани аниқ бўлган қочқинлар лагерини ҳам кулини кўкка совурди. У ерда оналар ва болаларнинг оловда ёниб, жизғанак бўлиб қолган жасадларига бутун дунё гувоҳ бўлди. Энг ачинарлиси Россиянинг қирувчи самолётлари мазкур қирғинларини айнан мана шу Туркия ҳаво ҳудудидан фойданиб амалга оширди. Бу ҳам етмагандай, Сурия халқини қирғин қилиш учун қўлланилган ҳарбий анжомлар юкланган кемаларнинг ўтиб қайтиши учун бўғозлар ланг очиб қўйилди.
Туркия ҳукумати “Иккинчи Ҳама амалга оширилишига асло йўл қўймаймиз”, деган сўзида туриб, мусулмонларни ҳимоя қилиш у ёқда турсин, Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиш ҳақида бир оғиз сўз айтган эмас. Нима учун? Чунки Туркия ҳукумати Аллоҳга эмас, АҚШга содиқдир. Америка чизган чизиқдан бир қадам ҳам ташқарига чиқмайди. Шу пайтгача Туркия ҳаво ҳудудининг Россия самолётлари учун очиқ туриши ҳам, Туркия ҳукуматининг Россия ва Эрон билан Астанада Музокара столига ўтириши ҳам, Ҳалабдан ўзига тобе Мужоҳидларни чиқариб олиб, уни Асад кучлари тарафидан босиб олинишига йўл очиб бериши ҳам, бугунга келиб Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйиши ҳам, хуллас ташқи сиёсатдаги ҳар бир ҳаракати АҚШнинг истагига амалга ошмоқда.
Аммо бу дегани, Туркия АҚШ чизган чизиқдан бир қадам ҳам ташқарига асло чиқа олмайди, дегани эмас, балки Туркия ҳукумати ўз мабдасидан воз кечиб, яъни Аллоҳнинг ҳукмларини бир четга суриб қўйиб, Ғарбнинг “динни давлатдан ажратиш” тушунчаси асосига қурилган капиталистик мабдасини ушлаб олганлиги туфайли ўша мабда соҳибларининг ортидан ялтоқланиб юришга мажбур бўлмоқда. Агар фақат Ягона Аллоҳга суяниб Ислом мабдасини маҳкам тутганда эди, ўз ортида нафақат турк халқи, балки бутун Ислом Уммати саф тортиб турганига гувоҳ бўлган бўлар эди. Чунки Эрдоған Туркиядан бошқа Ислом ўлкаларига сафар қилганда Мусулмонлар уни қанчалар қўллаб қувватлашини кўрсатмоқдалар. Айниқса Покистон ва Судан каби халқи Исломга мойилроқ ўлкаларда бу нарса яққол кўзга ташланди. Ҳали бу, Эрдоған жума намозларини масжидларда ўқигани, баъзи жойларда Қуръон тиловат қилгани, амалда акси бўлса-да, сўзда яҳуд вужудига қарши эҳтиросли нутқлари учун уммат шунчалик уни қўллаб кувватламоқда. Энди агар Эрдоған Аллоҳнинг Шариатини татбиқ қилишни баралла айтиб, Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини кўтариб чиқса, ҳолат қандай бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг.
Қиёмуддин Шариф