Тунис режими Исломга уруш очди Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими 2022 йил 18 январ сешанба куни нашр қилган матбуот баёнотида бундай дейди:

272
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режими Исломга уруш очди

Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти матбуот бўлими 2022 йил 18 январ сешанба куни нашр қилган матбуот баёнотида бундай дейди:

«Тунисдаги ҳукмдорлар Ислом ибодатларини менсимаслик ва Аллоҳнинг динига журъат қилишда ҳаммадан ўтиб тушишди. Исломни бошқарувдан четлатишлари, Аллоҳнинг шариатини давлат ва жамиятдан ажратишлари, «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Исломга қарши уруш очишлари… буларнинг барчаси етмаганидек, бугун жума намозини тўхтатиш билан Исломнинг қолган ибодатларини ҳам бекор қилишяпти. Диний ишлар вазирлиги 2022 йил 13 январ пайшанба куни «коронавирус эпидемияси тарқалишини чеклаш», деган ёлғон даъво билан 14 ва 21 январда икки кун жума намозини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарди. Шубҳасиз, бу 12 январ куни ҳукумат томонидан чиқарилган тўпланишларни тақиқлашга билан боғлиқ қарорга ҳамоҳанг сиёсий қарордир. Мақсад, президентнинг 14 январда намойишга чақирган рақиблари йўлини тўсиш.

Диний ишлар вазирлиги сиёсатчилар қўлидаги шунчаки ўйинчоқ бўлиб, уларнинг хоҳиш-истагини қондириш асосида – гарчи уларнинг истаги Исломдаги буюк ибодатларнинг бирини тақиқлаш бўлса ҳам – фатво чиқаради. Чунки бу Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаётган золимларнинг жума намозини тўхтатишлари на коронавирус пандемиясига алоқаси бор ва на инсонлар соғлиғини сақлашга. Бунинг ўрнига ҳукумат одамларнинг транспорт воситалари, бозорлар, идоралар олдилари каби ерларда тўпланиб қолишини олдини олиши ва уларнинг машаққатларини енгиллатиб, саломатликларига риоя қилиши зарур эди. Бироқ, жума намозини сиёсий курашга аралаштириш Тунис ҳукмдорлари пешонасидаги шармандалик доғи бўлиб қолаверади. Зотан, улар Исломнинг энг сўнгги ришталаридан бирини узишдан ҳам тап тортишмаяпти.

Шу нуқтаи назардан, Таҳрир газетасининг 375 сонида (Таҳрир газетаси Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан чиқарилувчи ҳафталик сиёсий газета) ўзининг бош мақоласида бундай дейилди:

«Ҳақиқий қўзғолонлар узоқ вақтга муҳтож бўлмайди. Ким қўзғолонларга ўнлаб йиллар керак, деган бўлса, унинг бу гапи ёлғон бўлиб, одамларни алдаш учун айтяпти. Бу гап билан энг камида қўзғолончилар маънавиятига зарба бериб, ҳимматларини ўлдиради».

Газетада бундай савол ўртага ташланган:

«Биз мусулмон эмасмизми?! Суюкли Пайғамбаримиз ﷺ биз учун ўрнак эмасмилар?! Айнан ул зот Ислом давлатини барпо этиб, Араб ярим оролидаги зўравон режимни йиқитиб, пойдевори

﴿إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ﴾

«Бошқарув фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир»                                                               [Анъом 57]

оятида мужассамланувчи фикрий асосга тамал тоши қўймадиларми?! Бас, бу иш қанча йил талаб қилди?! Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу давлат бир неча йилдаёқ дунёнинг биринчи давлатига айланди ва қисқа йиллар ичида ўша пайтда энг йирик империя бўлган Форс ва Римни йиқитишга қодир бўлди.

Кучлар мувозанатига келсак, гап мутаносибликдадир, чунки Росулуллоҳ ﷺнинг замонасида ҳам йирик империялар ва уларнинг йирик армиялари бўлган, уларга барча араб қабилалари итоат қилган ва кучлари етмаган, аксинча, улар бу империялар билан майдонларда жанг қилиш у ёқда турсин, ҳатто уларни енгишни ва мустақил бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Қаёқда ҳам енгишсин! Бугун биз яшаб турган замонда ҳам мустамлакачи давлатлар армиялари кучли, қуроллари қирғинбарот… Бироқ, бу мағлуб ожиз ҳукмдорлар бугунги мустамлакачи кучларнинг узоқ йиллар мусулмон халқларга қарши курашиб, уни енгишга қодир бўлолмаганини англашмаяпти».

Таҳрир газетаси хулоса сифатида бундай деди:

«Қўзғолончилар то Росулуллоҳ ﷺ юрган йўлдан юрмас эканлар, ҳаргиз мақсадга етолмайдилар. Зеро, ул зотнинг йўли оддий ва энг кам башарий имкониятларга эга бўлган йўлдир. Кимдир бу йўлни анбиё ва росулларга хос йўл деб айтмаслиги учун Аллоҳ унинг башарий йўл бўлишини истади.

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here