Фаластин масаласи исломий юртлар ҳукмдорларига узоқдан ҳам яқиндан ҳам дахлдор эмас

252
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин масаласи исломий юртлар ҳукмдорларига узоқдан ҳам яқиндан ҳам дахлдор эмас

Босқинчи яҳудийлар делегациясининг Судан пойтахти Хартумга келиши, мисрлик зобитларнинг босқинчи яҳудийларни зиёрат қилиши, бундан олдин ливиялик фельдмаршал Халифа Ҳафтар самолётининг Тель-Авивга қўниши… шу каби воқеаларни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими қуйидагича изоҳлади:

«Босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирувчи режимлар ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик даражаси минтақадаги АҚШ малайларининг қандай ҳамкорлик қилаётганларини кўрсатади. Ҳа, бу ювиндихўр ҳукмдорлар яҳудийларни ўзларига қиблагоҳ қилиб олиб, халқларни бостириш ва қўзғолонларини бўғизлашда улардан ёрдам сўрашмоқда. Улар Ғарбга хизмат қилиб, унинг суверенликни тортиб олувчи ва бойликларни талаб кетувчи мустамлакачилик сиёсатларини ижро этиш эвазига ўзларининг ликиллаб қолган тахтларини сақлаб қолишяпти!».

Матбуот изоҳида яна қўшимча қилинди:

«Кетма-кет келаётган ушбу хабарлардан аён бўлмоқдаки, ҳукмдорларнинг энг олий ғоялари тахтларини ва мустабид режимларини сақлаб қолиш бўлиб, Фаластин масаласи уларга узоқдан ҳам, яқиндан ҳам дахлдор эмас. Балки, бу масала бугунги кунда босқинчи яҳудийлардан хавфсизлик ва ҳарбий соҳада ёрдам олиш учун савдо воситасига айланиб қолди!

Фаластин масаласи, шубҳасиз, Умматнинг бошқа масалалари каби зое кетган масаладир. Бу зое кетиш ҳукмдорлар яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштираётган ва Америка етовидаги Ғарбга малайлик қилаётган бир пайтда бўлди. Мусулмон халқларнинг ва Фаластин масаласининг ечими мана шу режимларни ағдариб, ҳокимиятни холис ва онгли етакчилар қўлига топширилмагунча амалга ошмайди. Ушбу холис ва онгли етакчилар Рошид Халифаликни барпо этадилар, Халифалик Исломни татбиқ қилиб, Ғарб ва унинг таъсирига чек қўяди, Умматни бирлаштириб, яҳудий босқинчиларини илдизи билан қўпориб ташлайди ва муборак заминни уларнинг ёвузлигидан озод этади».

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here