Мусулмон оилани бузиш динни бадном қилишдир

242
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон оилани бузиш динни бадном қилишдир

Устоз Саид Карамий

Оиша Gдан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ ﷺ

«إِذَا ظَهَرَ السُّوءُ فِي الْأَرْضِ أَنْزَلَ اللَّهُ بِأَهْلِ الْأَرْضِ بَأْسَهُ»

«Агар ер юзида гуноҳ ишлар аниқ кўриниб турса, Аллоҳ бутун ер аҳлига ўз азобини туширади», дедилар. Оиша онамиз «улар орасидаги Аллоҳ Азза ва Жалага итоат қилганларга ҳамми?», дея сўрадилар. Ул зот

«نَعَمْ، ثُمَّ يَصِيرُونَ إِلَى رَحْمَةِ اللَّهِ تَعَالَى»

«Ҳа, кейин улар Аллоҳ Таолонинг раҳматига қовушажаклар», дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).

Мусулмонларнинг ўғил-қизлари, оилалари, жамиятлари, қадриятлари ва намунавий ахлоқларига қаратилган шиддатли ҳужумлар ушбу масалада қўлга қалам олишга ундади. Сиёсатчи ва етакчилар орасидаги кўзга кўринган жиноятчилар тўдаси Ислом ва мусулмонларга, Исломдан балқиб чиққан иффат, поклик ва ор-номусга қарши жадал ва кетма-кет дастурлар ишлаб чиқиш устида ишлашяпти. Уларнинг мақсади бизни бузуқлик ва разолатга ботиришдир.

﴿وَدُّواْ لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُواْ فَتَكُونُونَ سَوَاءً فَلَا تَتَّخِذُواْ مِنْهُمْ أَوْلِيَاءَ

«Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизларнинг ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишингизни истайдилар, бас, улардан ҳеч бирини дўст тутманг»                       [Нисо 86]

Маданият, ҳазорат ва фуқаролик номи остида ишлаб чиқилаётган бундай дастурлар бевосита БМТга тегишли. Дастур ижрочилари эса, мусулмон юртларидаги малай бошқарув режимларидаги раҳбар ва ҳукмдорлардир. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ уларни рувайбизалар, яъни омманинг иши тўғрисида гап сотадиган паст-разил кимсалар, деб атаганлар. Рувайбизалар осий ишлар билан ғурурланишади, мункар қилмишлар билан фахрланиб, уларни ҳимоя қилишади. Бу уларни хорликка етаклади. Хорлик қалбларида муҳрланиб қолди. Зеро, ҳар қандай даюсликка олиб борувчи фаҳш ишни тарғиб қилиб, ота ва акани ўз опа-синлисини, эрнинг ўз хотинини рашк қилишдан нари қилишди. Бунинг учун ота ва ака томонидан келувчи «оилавий зўравонлик», номи остида қонунлар ишлаб чиқишди… Шу билан Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг Суннатлари матнига очиқ қарши чиқишди. Ҳатто динимизни зўравонлик ва террорчиликда айблаб, шариат замонга мос келмайди, Ғарб ҳазорати ва янгизамон маданиятига жавоб бермайди, дейишди! Ахир, Аллоҳ Таоло

﴿وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً

«Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар. Сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг). Сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар»                       [Нисо 34]

демоқда, Росулуллоҳ ﷺ оилани ичкаридан ҳимоя қилиб,

«مُرُوا أَبْنَاءَكُمْ بِالصَّلَاةِ لِسَبْعٍ، وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا لِعَشْرٍ، وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِي المَضَاجِعِ»

«Фарзандларингизни етти ёшда намозга буюринглар. Ўн ёшда (уни адо этмасалар) уларни уринглар. Уларнинг ётоқларини бир-бирларидан ажратиб қўйинглар», дея марҳамат қилмоқдалар.

Даюслик бу сиёсатчи ва етакчиларнинг мазҳабига, уятсизлик ва ярим-яланғочлик  динига айланиб қолди… ва шу билан Аллоҳ Таолонинг жаннатидан, ҳатто унинг бўйидан ҳам маҳрум бўлишди. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«ثَلَاثٌ لَا يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يَنْظُرُ اللَّهُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: الْعَاقُّ وَالِدَيْهِ، وَالْمَرْأَةُ الْمُتَرَجِّلَةُ الْمُتَشَبِّهَةُ بِالرِّجَالِ، وَالدَّيُّوثُ»

«Уч кимса жаннатга кирмайди ва Аллоҳ қиёмат куни уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган кимса, эркакка ўхшаб олган аёл ва даюс». (Имом Аҳмад ривояти). Росулуллоҳ ﷺ яна марҳамат қилганлар:

«إِنَّ اللَّهَ يَغَارُ، وَإِنَّ الْمُؤْمِنَ يَغَارُ، وَغَيْرَةُ اللَّهِ أَنْ يَأْتِيَ الْمُؤْمِنُ مَا حَرَّمَ عَلَيْهِ»

«Аллоҳ рашк қилади, мўмин рашк қилади. Аллоҳ мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган ишга қўл уришидан рашк қилади». (Имом Муслим ва имом Бухорий ривояти).

Ушбу икки ҳадисга назар ташласак, уларнинг ҳужумлари Аллоҳу Роббул оламиннинг ваҳийсига қаратилганига очиқ гувоҳ бўламиз. Зотан, атрофга боқсак, бу каби феминистик ташкилотлар фаоллашиб бораётганига, аёлларнинг ёзги лагерларга, оммавий пляжларга боришаётганига, маҳрамсиз сафарларга чиқишаётганига, ясан-тусан қилган, ярим яланғоч, эркаксифат, жиловсиз ва ҳадсиз аёллар тобора кўпаяётганига, хотин-қизларнинг оталик, акалик, эрлик қадриятларини менсимай, итоатсиз бўлиб қолишганига, аксинча, уларни бузишга уринаётган (ташкилот ва муассаса)ларга итоатгўй бўлиб қолишганига гувоҳ бўляпмиз… Йигитларнинг йиртилган шимлар кийиб, бўйинларига, қулоқларига, ҳатто бурунларига олтин ва кумуш тақинчоқлар тақиб олишганини кўряпмиз… Буларнинг барчаси айтиб, санаб, тугатиб бўлмайдиган қилмишлар бўлиб, Роббул оламиннинг динига ҳужум ва суиқасддир. Чунки бу Аллоҳнинг эҳтиромли нарсаларини оёқ-ости қилиш, аҳкомларини бекор қилиб, эркинлик, маданият ва демократия даъвоси билан уларни йўқ қилишдан ўзга нарса эмас! Олам Роббиси Аллоҳ бундай зийнат ва лаззатлар ҳақида шундай дейди:

﴿وَإِنْ كُلُّ ذَلِكَ لَمَّا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةُ عِنْدَ رَبِّكَ لِلْمُتَّقِينَ * وَمَنْ يَعْشُ عَنْ ذِكْرِ الرَّحْمَنِ نُقَيِّضْ لَهُ شَيْطَاناً فَهُوَ لَهُ قَرِينٌ * وَإِنَّهُمْ لَيَصُدُّونَهُمْ عَنِ السَّبِيلِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ مُهْتَدُونَ

«Зеро буларнинг барчаси фақат ҳаёти дунё матоларидир. Охират эса Роббингиз наздида тақводор зотлар учундир. Ким Раҳмоннинг эслатмасидан кўр бўлиб олса-юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур. Шак-шубҳасиз (шайтонлар, кофирларни Тўғри) йўлдан тўсурлар, (аммо кофирлар) ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар»

                                                                                                                         [Зухруф 35-37]

Қадрли ўқувчи! Биз уларнинг шундай бузуқлик ва бузғинчиликларига қарши туриш учун, шунингдек, динимиз ва Аллоҳ Азза-Жалланинг шариатини бадном қилишларига, ҳабибимиз Муҳаммад ﷺнинг суннатларини ўчиришларига йўл қўймаслик учун албатта режа ва услубларини фош этмоғимиз, уларга бевосита ва очиқ қарши чиқмоғимиз лозим. Чунки энди улар бизга қарши парда ортидан курашмаяптилар, аксинча, уларнинг бизга қарши кураши динимиз, куч-қудратимиз, ҳурмат-иззатимиз, қадриятларимиз ва олийлигимизга қаратилди. Аллоҳ Таоло бизга буларнинг барчасига қаттиқ амал қилишни буюриб, бундай деди:

﴿فَاسْتَمْسِكْ بِالَّذِي أُوحِيَ إِلَيْكَ إِنَّكَ عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ * وَإِنَّهُ لَذِكْرٌ لَكَ وَلِقَوْمِكَ وَسَوْفَ تُسْأَلُونَ

«Бас, сиз ўзингизга ваҳий қилинган нарсани Қуръонни маҳкам ушланг! Албатта, сиз тўғри йўлдадирсиз. Албатта у (Қуръон) сиз учун ҳам, қавмингиз-Умматингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда (Қиёмат кунида бу неъмати илоҳия хусусида) сўралурсизлар»          [Зухруф 43-44]

Бизнинг имонимиз зиёда бўлиши ва биз ҳақиқий мўминлик сифати билан ажралиб туришимиз учун, Аллоҳ бизни ваҳийга амал қилишга, Аллоҳ ва Росулига итоат этишга ҳамда динимизни яхши кўриб, қадрлашимизга ва унга эҳтиром билан муносабатда бўлишимизга буюрмоқда. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ * إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَاناً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ * الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ * أُولَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقّاً لَهُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

«Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз! Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Роббиларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминлардир. Улар намозни барпо қиладилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон этадилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Роббилари ҳузурида (яъни жаннатда, юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир»                                                         [Анфол 1-4]

Динга қарши бундай ҳужумни амалга ошираётганлар Аллоҳ ҳақида ўзлари билмаган нарсаларни гапираётган ва дунёни вайрон этиш учун ўзларини унга илоҳ қилиб олган кимсалардир. Саҳиҳи Муслимда Жобир Gдан Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганлари ривоят қилинган:

«إِنَّ إِبْلِيسَ يَضَعُ عَرْشَهُ عَلَى الْمَاءِ ثُمَّ يَبْعَثُ سَرَايَاهُ، فَأَدْنَاهُمْ مِنْهُ مَنْزِلَةً أَعْظَمُهُمْ فِتْنَةً، يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: فَعَلْتُ كَذَا وَكَذَا، فَيَقُولُ: مَا صَنَعْتَ شَيْئاً! قَالَ: ثُمَّ يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: مَا تَرَكْتُهُ حَتَّى فَرَّقْتُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ. قَالَ: فَيُدْنِيهِ مِنْهُ وَيَقُولُ: نِعْمَ أَنْتَ»

«Иблис аршини денгиз устига ўрнатиб, аскарларини (фитна тарқатгани) юбориб туради. Аскарларидан Иблисга энг яқини-ҳурматлиси энг кўп фитна чиқарувчисидир. Улардан бири келиб, мен фалон-пистон ишларни қилдим, дейди. Иблис – сен ҳеч нарса қилмабсан, дея жавоб беради! Кейин бошқа бири келиб, мен инсонни ҳеч қўймай-қўймай охири хотини билан ажраштириб юбордим, дейди ва бу билан Иблисга яқин бўлади. Иблис унга – жуда яхши иш қилибсан, дейди».

Мусулмон биродарим, эътибор беринг, оилани бузиш, эр-хотинни ажраштириш, фарзандларни бошпанасиз қолдириш, шунингдек, юксак қадриятлар, фазилат, иффат ва покликни емириш энг ёмон фитнадир.

Эй мусулмонлар!

Бу шиддатли курашларга етарлича қарши туришга Халифалик давлати ва унинг Ислом даъватини етказган ва дахлсизликларини ҳимоя қилган қўшинларидан бошқаси қодир эмас. Ҳар бир мусулмон

«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»

«Ҳар бирингиз бошқарувчидир ва ҳар бирингиз қўл остидагиларига жавобгардир», дейилгани каби, ўз жавобгарлигига қайғурмоғи, зиммасидаги Ислом юклаган омонатга риоя қилмоғи ва динимизни бадном қилиб, уни вайрон этишга қаратилган мазкур дастурга қарши курашмоғи даркор. Ушбу кураш эркагу аёл барча Умматга фарздир. Ҳаммадан бу рувайбиза ҳукмдорларга қарши чиқиш талаб қилинган. Чунки улар на динни ҳурмат қилишни биладилар, на ор-номусни қадрлайдилар. Яъни турган-битганлари ёмонлик бўлиб, ҳақиқий хавф-хатар ана шулардир. Агар уларга қарши турмасак, Аллоҳ Таолонинг азоби бизга ҳам етади. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«مَا مِنْ قَوْمٍ يُعْمَلُ فِيهِمْ بِالْمَعَاصِي هُمْ أَعَزُّ مِنْهُمْ وَأَمْنَعُ لَا يُغَيِّرُونَ إِلَّا عَمَّهُمْ اللَّهُ بِعِقَابٍ»

«Бирор халқ орасида осийликлар содир бўлаётган бўлса, улар қодир ва кучли бўла туриб, уларни ўзгартирмасалар, Аллоҳнинг азоби барчаларига баробар етиши муқаррардир». (Ибн Можа).

Роя газетасининг 2022 йил 2 ноябр чоршанба кунги 415-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here