بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Роҳинга мусулмонлари бутпарастлар жиноятлари билан Шайха Ҳасина зулми орасида
Шайха Ҳасинанинг Бангладеш ичкарисидаги лагерда роҳинга қочқин мусулмонлари болаларининг мактаблари ёпиб ташлаши ҳамда Кўксбозор минтақаси лагеридаги мусулмонларга қарашли 3000дан зиёд дўконни бузиб ташлаши ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Бу жинояткор режим роҳинга мусулмонларининг бир-бирларига таянишларига йўл қўймаяпти, аксинча, уларни тирик қолиш учун ажнабий ёрдамларга қарам бўлишга мажбурлаяпти.
Зотан, роҳинга кризиси бенгал ҳукуматига катта молиявий фойда келтирди. Чунки у халқаро гуманитар ёрдамлар ва грантлар олди. Зеро, бу капиталист илмоний ҳукмдорлар қанча кўп кризислар бўлса, шунча кўп пул топишмоқда. Ғарб давлатлари роҳинга гуманитар кризисини қоралашади… аммо бунинг мутлақо маъноси йўқ. Аксинча, улар мусулмон қочқинлари эҳтиёжидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда. Қолган давлатлар эса, кризиснинг давом этишига зимдан рухсат беришяпти, чунки кризислар уларнинг ишларига аралашишга тайёр баҳона. Акс ҳолда, ғарбпараст Ҳасина ҳукумати сафари давомида роҳинга мусулмонлари хавфсизлиги ва яшаш имкониятларини таъминлашни талаб қилган БМТ вакили Том Эндрюс келиши биланоқ уларнинг тирикчилик ва таълим имкониятларини йўқ қилишга журъат қилолмаган бўларди!».
Матбуот баёнотида Бангладеш мусулмонларига мурожаат қилинди:
«Эй Бангладешдаги мусулмонлар! Мудом илмоний бошқарув тузуми ва у ердаги сиёсий доирадан қутулмас эканмиз, роҳинга мусулмонларининг азоб-уқубатларини тўхтата олмаймиз. Бас, шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этиш учун жиддий ҳаракат қилаётганларга қўшилинг. Чунки инсониятни илмоний тоғутлардан қутқаришга фақат Халифалик давлати қодирдир».
Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан