Ақийда, ақийдадан келиб чиқадиган аҳкомлар ҳамда ақийда устига қуриладиган фикрлар – ўзгартиришнинг асосидир

364
0

(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир. китобидан)

Ақийда, ақийдадан келиб чиқадиган аҳкомлар ҳамда ақийда устига қуриладиган фикрлар – ўзгартиришнинг асосидир

Инсоннинг сулуки –  ғариза ва узвий эҳтиёжларини қай тарзда қондириши – унинг кўтариб юрган тушунчаларига боғлиқ. Тушунчалар эса, нарсаларни ва уларнинг хусусиятларини идрок этишдан ҳамда шу идрок устига қуриладиган ёки шу идрокнинг натижаси бўлган бошқа қаноатлардан келиб чиқадиган қаноатлардир.

Тушунчалар икки хил бўлади: Биринчиси; нарсалар хақидаги тушунчалар. Бу тушунчалар масдари-манбаъси айни шу нарсалар бўлган қаноатлар  ёки ҳукмлардир. Мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, олов ёндиради, заҳар ўлдиради, ароқ маст қилади ёки гўшт ейилади, тупроқ эса, ейилмайди, босимнинг кучлилиги портлашни келтириб чиқаради, жамият бир-бирларини доимий алоқалар боғлаб турадиган фардлардан ташкил топади, уйғониш фақат ёрқин фикр билан юзага келади. Демак, мана шу фикрлар масдари-келиб чиқиши айни шу мавзуъларнинг ўзлари бўлган улардаги сифат ва уларга бўлган ҳукмлардир. Ушбу фикрлар тўғри бўлиши ҳам, хато бўлиши ҳам мумкин. Бу уларнинг воқеъга мос ёки мухолиф келишига боғлиқ. Ҳар қандай ҳолатда, ушбу фикрларни тасдиқлаган кишининг олдида бу фикрлар тушунчаларга айланган бўлади. Инсоннинг яшаш тарзи унинг нарсалар хақидаги мана шу тушунчаларига боғлиқ. Шунинг учун таоми захарланганлигига қаноат хосил қилган одам – агар у очликдан ўлим ёқасига келиб қолса ҳам – бу таомга асло яқинлашмайди. Чанқаган одам бошқа нарсага эмас, айнан сувга югуради. Маст бўлишни истаган одам эса, сувга эмас, ароққа ташланади.

Иккинчиси: ҳаёт хақидаги тушунчалар. Булар масдари-манбаъси айни ўша нарсанинг воқеълигидан эмас, ташқаридан бўлган қаноат ёки аҳкомлардир. Масалан, намоз фарз, фирибгарлик ҳаром, ароқ ҳаром, қотиллик ҳаром ва ҳоказо. Ушбу нарсанинг ёки ишнинг ўзи ҳукмларининг масдари эмас, балки булар ҳукм чиқарилаётган мавзулари ҳамда воқеъликлари бўлиб, ҳукмнинг манбаси бутунлай бошқа нарсадир.

Масалан, ароқ маст қилади, деган сўз ароқнинг зотий хусусияти ва унинг сифати бўлиб, бу – нарсага ўзида бўлган ёки унинг таркибида мавжуд бўлган нарса билан ҳукм чиқаришдир.  Ароқ ҳаром, деган сўз эса, нарсага ўзида мавжуд бўлган нарса билан ҳукм чиқариш эмас, балки бу “ҳаром қилиш ҳам, мубоҳ қилиш ҳам” Унинг ҳаққи бўлган Аллоҳ субҳанаҳу томонидан берилган ҳукмдир.

Инсоннинг сулуки унинг ҳаёт хақидаги тушунчаларига ҳам боғлиқ. Агар инсон чўчқа гўшти хақида у ейиладиган нарса яъни уни ейиш мумкин, у оч қолган одамни тўйдиради, деб тушунган бўлса, унинг бу тушунчаси ўша нарса хақидаги тушунчадир. Унинг ҳаёт хақидаги тушунчаси бўйича эса, чўчқа ҳаром, яъни ундан четланиш вожиб. Ким бу ҳукмни идрок этса ва тасдиқласа, бу идрок унинг тушунчасига айланади, бу тушунча эса, ўз навбатида ҳаёт тарзига таъсир ўтказади ва чўчқа гўшти билан очлигини қондиришдан қайтаради.

Кимда ўзининг хавфсизлигига, ризқу-рўзига ва орзу-умидларига маваффақ бўлишига бут санамларнинг ёки ўлган кишиларнинг таъсири бор, деган тушунчалар бўлса, албатта бундай кишини бутлардан қўрқиш ва уларга бўйсуниш хислари қамраб олади-да, ўликлардан ёрдам сўрайди. Аксинча, ким бундай ишларни тасдиқламаса, у бутларнинг таҳқирланишига асло парво қилмайди, ўликлардан ёрдам сўровчиларни хатога чиқаришдан ҳечам чарчамайди.

Шунингдек, инсоний сулук – нарсалар хақидаги тушунчаларга ва ҳаёт хақидаги тушунчаларга боғлиқ. Гоҳида, айрим инсонларда кузатиладиган ушбу боғликликнинг заифлиги (яъни, нарсалар хақидаги тушунчалар билан ҳаёт хақидаги тушунчаларни бир-бирига боғлай олмаслик) мана шу тушунчалардан ғафлатда қолишдан ёки ундан узоқлаштирилганидан ҳамда нафсга учрайдиган бир неча сабабларга кўра гўё булар унинг тушунчалари эмасдек бўлиб қолганидан келиб чиқади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

لا يَزْنِي الزَّانِي حِينَ يَزْنِي وهو مُؤْمِنٌ، ولا يَشْرَبُ الخَمْرَ حِينَ يَشْرَبُ وهو مُؤْمِنٌ، ولا يَسْرِقُ حِينَ يَسْرِقُ وهو مُؤْمِنٌ، ولا يَنْتَهِبُ نُهْبَةً، يَرْفَعُ النَّاسُ إلَيْهِ فيها أبْصارَهُمْ حِينَ يَنْتَهِبُها وهو مُؤْمِنٌ.

“Зинокор зино қилаётган маҳалида мўъмин ҳолида зино қилмайди, ароқхўр ароқ ичаётган маҳалида мўмин ҳолатида ароқ ичмайди, ўғри ўғирлик қилаётган маҳалида мўъмин ҳолатида ўғирлик қилмайди, талончи одамларнинг кўз ўнгида талан-тарож қилаётган маҳалда мўъмин ҳолатида талончилик қилмайди”. Бухори ривояти.

Шу боис, сулукни яхшилаш, уни тўғрилаш учун ҳақиқатларни – нарсаларнинг ҳақиқатларини ва эътиқод ва аҳкомлардан иборат шаръий ҳақиқатларни – инсонларнинг зеҳнларига такрорлаб туриш лозим. Шаръий ҳақиқатларни инсонларга эслатиб туриш лозим. Шунда  улар бу эслатмаларни қабул этиб, сулукларини тўғрилаб оладилар. Аллоҳ таъоло айтади:

وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَىٰ تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

“Эслатинг, албатта эслатиш мўъминларга фойда беради”.[51:55].

Кофирлар эса, бунинг аксидирлар. Чунки, ҳақиқатларни ва шаръий тушунчаларни эслатиш уларга фойда бермайди. Негаки, улар бу ҳақиқатларни ва шаръий тушунчаларни ўз назарларида, ҳақиқат бўлмаган фикрлар қаторида эшитадилар. Бу ҳақиқатлар уларда тушунчага айланмаган. Табиийки, бу ҳақиқатлар ва шаръий тушунчалар  уларнинг сулукига асло таъсир этмайди.

Демак, ҳаёт хақидаги тушунчалар инсонга қандай яшашни белгилаб беради. Шунинг учун инсоннинг мақсади  фақат яшаш, умр ўтказиш эмас, балки қандай, қай тарзда яшашдан иборат бўлади. Унинг ғам-ташвиши эҳтиёжларини тўйдиришгина эмас, балки уларни қайси йўл билан тўйдириш бўлади. Шунинг учун инсоннинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари унинг учун муайян яшаш тарзини белгилаб беради.

Ҳаёт хақидаги тушунчаларнинг масдари айнан ўша нарсалар ва феъллардан ташқарида бўлгани боис, бу тушунчаларни олиш учун албатта, ўша масдарни аниқлаб, уни ҳукм чиқаришга ҳаққи, салоҳияти ёки салтанати бор эканлигига ҳамда унинг чиқарган аҳкомлари саҳиҳ эканлигига қаноат ҳосил қилиш лозим бўлади.

Ислом албатта ҳукм чиқарувчи ҳокимнинг Аллоҳ субҳанаҳу эканлигини ҳамда аҳкомларнинг масдари саййидимиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га нозил қилинган ваҳий эканлигини қарор қилди. Аллоҳ таъоло айтади:

إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ

“Ҳукм фақат Аллоҳникидир. У сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишингизга буюрди”. Юсуф сураси, 40-оят.

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

“Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаганлар, ана ўшалар кофирлардир”. Моида сураси, 44-оят.

Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳар қандай ҳукм тоғутдир-шайтондир. Аллоҳ айтади:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَن يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا

“Ўзларини Сизга нозил қилинган (Қуръон) ва Сиздан олдин нозил қилинган (илоҳий китобларга) иймон келтиран, деб ҳисоблайдиганларнинг ҳукм сўраб, Тоғут (шайтон) ҳузурига боришни ҳоҳлаётганларини кўрмадингизми? Ваҳоланки, уни инкор этишликка буюрилган эдилар. Шайтон эса, уларни (тўғри йўлдан) узоқ (муддат) адаштиришни ҳоҳлайди”.  Нисо сураси, 60-оят.

Демак, ақлнинг ёки инсоннинг ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Бу ақлнинг ролини тортиб олиш ёки унинг қудратини чеклаш эмас. Балки, бунинг сабаби  ақлнинг ҳукм учун лозим бўлган қуролларга эга эмаслигидадир. Чунки, бу ҳукмнинг масдари нарса ёки ўша мавзунинг ўзи эмас-да. Масалан, ҳукм чиқаришни халқ қўлига берадиган кишилар ҳеч қандай далилга суянмадилар. Балки улар тентираб, йўлдан адашиб кетдилар. Натижада, нотўғри ва воқеъси йўқ тушунчани кўтариб олиб, ҳақиқатни инкор қилдилар. Шунинг учун динни ҳаётдан ажратишни баён қилганлар. Бу дегани ҳукм Аллоҳники эмаслигини англатади.

Агар аҳкомларни чиқариш салоҳияти инсон учун берилса, ҳолбуки инсонда ҳукм чиқариш қуроли, қобилити йўқ, албатта у ўзининг хоҳши ҳавосини ҳамда кўзи кўриб турган манфаатларни ҳакам қилади. Унинг кўриб турган манфаатлари эса, ўзгарувчан ва беқарордир. Гоҳида у зиённи фойда деб кўради, касаллик манбайини эса шифо, деб ўйлайди.

Мана шу жойдан Аллоҳга, нубувватга ва Қуръонга бўлган иймоннинг нақадар аҳамиятли эканлиги келиб чиқади. Зеро, ушбу иймон инсоннинг сулукига таъсир ўтказадиган ақийдадир. Ақийда инсон онгида ҳаёт хақидаги тушунчаларни пайдо қилади. Бу тушунчалар инсоннинг қандай яшашини, унинг ҳаётдаги ғоясини белгилаб беради, инсоннинг сулукидан бўлган ғояни яъни ғариза ва узвий эҳтиёжларини Аллоҳ таъоло айтгандек қондириш билан Аллоҳ азза ва жалланинг ризолигига эришишдан иборат  бўлган ғоясини белгилаб беради.

Мана шу жойдан, яна, нарсалар ва ҳаёт хақидаги тушунчалар саҳиҳ ва содиқ бўлиши яъни уларнинг ҳақиқат бўлиши нақадар муҳим эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, инсонлар онгида хато тушунчаларни пайдо қилиш мақсадида чалғитувчи фикрларни тарқатиш, саводсизлантириш ва адаштириш ишларининг нақадар хатарли эканлиги ҳам намоён бўлади. Мана шундай қилмишлар оқибатида инсонлар жаҳолат ва залолат қурбонига айланадилар.

قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُم بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا (103) الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا

“Айтинг, эй Муҳаммад: “Сизларга қилмишларидан  энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъйи ҳаракатлари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар”. Каҳф сураси, 103, 104 оятлари.

Ҳа, қармоқ учига илинтириб қўйилган хўракни ютиб олган пайтда балиқ адашганидек ёки қопқонга қўйилган таомга шошган сичқон адашганидек, шахслар ҳам, халқлар ҳам адашадилар.

Инсон бир йўлда юриб, шу йўл уни ўз ғоясига олиб боришига қаноат қилса-ю, аслида унга қарама қарши йўлда юрган бўлса, бу инсон албатта адашади ва ғоясига ета олмайди.

Шунингдек, инсон жаҳолат ёки нотўғри талқин бериш натижасида ҳаёт хақида хато тушунчаларни кўтариб юрган пайтда ҳам адашади. Масалан, баъзи инсонлар рибони ҳалол ва демократияни Исломдан деб ўйлайдилар ёки уларга шундай талқин қилинади. Шариатни ҳам бошқа касб-ҳунар ва мутахассисликлар каби пул топиш учун ўрганилади, деб ўйлайдилар. Мана шу инсонлар аниқ адашадилар. Ислом ҳақиқатлари йўқолиб, зеҳнларни хато фикрлар қамраб олган пайтда инсон адашади. Масалан, “оммавий эркинликлар” фикрлари, “бузуқ воқеъни ўзгартириш бизнинг замонамизда мумкин эмас ва яқин юз йиллар ичида ҳам мумкин бўлмаса керак”, “воқеъни ўзгартириш Алоҳнинг саҳовати, бизлар фақат уни жим ўтириб кутишимиз керак” ёки “Маҳдийнинг келишини кутишимиз керак” каби фикрлар сабабли ҳақиқатлар унутилган ҳам инсонлар адашади. Мана шундай хато фикрлар билан якка шахслар ҳам, халқлар ва умматлар ҳам лоқайд, дангасалар тўдасига айланиб қоладилар. Бу тушунчаларни уларга ким сингдираётган бўлса, улар шу кишиларнинг етовидаги подаларга айланадилар. “Уларга қарши курашаяпмиз”, деб ўйлаган ҳолларида душманларининг қўлларидаги қуролларига айланадилар.

كَبَاسِطِ كَفَّيْهِ إِلَى الْمَاءِ لِيَبْلُغَ فَاهُ وَمَا هُوَ بِبَالِغِهِ

“Улар кафтларини сувга чўзиб, у сув оғзига етишини кутиб турган бир кимсага ўхшайдилар. Ҳолбуки, у (сув) унинг оғзига етувчи эмасдир”. Раъд сураси, 14-оят.

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَّا يُبْصِرُونَ

“Улар бамисоли бир олов ёққан кимсага (йўловчига) ўхшайдилар: олов унинг атрофини ёритганида, Аллоҳ (беҳос) нурларини кетказиб, уларни зулматлар ичра (хеч нарсани) кўролмайдиган ҳолда қолдиргани кабидир”. Бақара сураси, 17-оят.

Шунинг учун яна такрор айтамизки, сулукни ўзгартириш учун, уни тўғрилаш ва ғояга етказувчи саҳиҳ ва юксак қилиш учун нарсалар ва ҳаёт хақида тўғри тушунчаларни вужудга келтириш лозим. Мана шундагина инсон нарсаларнинг ва уларнинг хусусиятларини муваффқақиятли бўйсундира олади. Ўзининг ғоясига, ғояларнинг ғояси бўлмиш Аллоҳ азза ва жалланинг ризолигига етказувчи сулуки яхшиланади.

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ ۖ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا ۖ وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ

“Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил”. Қасос сураси,77-оят.

Ҳақиқатларнинг энг афзали ва мутлоқо энг муҳими инсон учун ҳаёт хақидаги тушунчаларини тайинлаб берадиган ақийдадир. Ақийда шундан иборатки, нарсаларнинг хаммаси Холиқ бўлмиш Аллоҳ таъолонинг махлуқидирлар. Аллоҳ – субҳанаҳу – расули Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ни Ислом рисолати билан юборди. Бу рисолат инсон учун лозим бўладиган нарсаларнинг барчасини баён қилиб беради. Аллоҳ таъоло инсонни иймон ёки куфр устида, Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – олиб келган нарсага бўйсуниши ёки бўйсунмаслиги устида ҳисоб қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here