Покистон миллий хавфсизлик сиёсати юртни Ғарб ҳукмронлигига маҳкум қилиб, унинг иқтисодий ва сиёсий тақдирини гаровга қўймоқда

236
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон миллий хавфсизлик сиёсати юртни Ғарб ҳукмронлигига маҳкум қилиб, унинг иқтисодий ва сиёсий тақдирини гаровга қўймоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлимининг 14 январда чиқарган баёнотида бугунги кунда олиб борилаётган миллий хавфсизлик сиёсатидан огоҳликка чиқарилиб, бундай дейилди:

«Бу миллий хавфсизлик сиёсатида Покистон хавфсизлиги ва иқтисоди Ғарб қонунлари ва муассасалари орқали белгиланувчи халқаро тизимга боғлаб қўйилмоқда. Юртнинг миллий хавфсизлик дастури илдизи, аслида, мустамлакачиларга бориб тақалади. Ундан Покистонни Хитой, АҚШ, Британия ва Россия каби йирик мустамлакачи кучлар манфаатига бўйсундириш кўзланмоқда. Амалда, Покистоннинг мустамлака дунё тизимига интеграциялашуви унга кредитлар эшикларини ланг очмоқда. Зотан, Халқаро Валюта Фонди шартларига мувофиқ ва судхўрликка асосланган қарзлар ортгандан-ортиб кетди. Бу шартлар эса, бизни инфляция, қашшоқлик ва ишсизликка ботирмоқда, ўз навбатида, ҳалокатни кафолатламоқда».

Баёнотда Покистондаги мусулмонларга, уларнинг стратегик муассасаларига, хусусан қуролли кучларига бундай мурожаат қилинди:

Бу режа Американинг минтақадаги манфаатларига хизмат қилиш учун йирик бойликларимиз ва потенциалларимизни нишонга олди, бас, унга сиз қарши чиқмоғингиз керак. Шу боис, Ислом Умматининг йирик мустамлакачилардан ўз мустақиллигини қайтариб олишини таъминлашга ва буни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш орқали бажаришга ҳаракат қилинг. Шунингдек, Аллоҳнинг динига ва Халифалик давлатига ёрдам бериш орқали кофирларга, уларнинг муассаса ва қонунларига қарамликдан қутулиш учун биз билан биргаликда фаолият қилинг.

﴿وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга албатта нусрат беради, шубҳасиз, Аллоҳ кучли қудратлидир»

                                                                                                                                 [Ҳаж 40]

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here