БМТ камбағалларни “туя устида ит қопиши”дан огоҳлантирди

365
0

БМТ камбағалларни туя устида ит қопишидан огоҳлантирди

 Хабар: 2022 йилнинг илк ойи давомида дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари нархи рекорд даражада қимматлади. БМТнинг нарх-наво индекси ана шундан далолат бермоқда.

 Январ ойи давомида ўсимлик мойи, гўшт, дон ҳамда сут маҳсулотлари баҳоси кескин кўтарилган. БМТ нарх ошиши кўрсаткичи шу тариқа давом этса, 2011 йилдаги аксилрекорд такрорланишидан хавотир билдирмоқда.

 БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича мулозими Йозеф Шмидҳубер нарх қимматлашувидан энг аввал қашшоқ ва камбағал қатлам азият чекиши, тирикчилик қаттиқлашиб, рўзғор танглашувидан огоҳлантирган.

 Маълум қилинишича, Туркиядан Парагвайга қадар дунё бўйлаб кузатилаётган инфляция вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Украина, Тайван, Эрон каби мамлакатлар уруш хатари остида экани эса товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатига тўсиқ бўлмоқда.  Боз устига, ўтган йили ёғингарчилик кам кузатилди, кўплаб минтақаларда қурғоқчилик рўй берди. Бу эса жорий йилда ҳосилдорлик кўрсаткичи тушишидан дарак беради.

 Иқтисодий таҳлилчилар коронавирус пандемиясидан кейин эндигина оёққа туришга уринаётган учинчи дунё давлатлари нарх ошиши туфайли янги синовга рўбарў келади деган хавотирда.

 Аввалроқ БМТнинг озиқ-овқат идораси 2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси 28 фоизга ўсганини маълум қилган ва дунё давлатларини бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга ундаган эди. 

 Изоҳ: Бугунги кунда дунё аҳолиси дуч келаётган қашшоқлик, очарчилик , қимматчилик ва урушлар учун капиталистик тузум жавобгар эканлиги шубҳасиз. Барча ишларни моддий манфаат устига қуришга асосланган капиталистик тузумда барча сердаромад соҳалар монополия қилиб олинган. Мустамлакачи давлатлар БМТ орқали учинчи дунё давлатларига оғир саноатга эга бўлишни тақиқлаб, станоксозлик ва машинасозлик саноатини ўз назоратлари остига олишди. Натижада асосан қишлоқ хўжалигига асосланган давлатлар қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган техникаларни ҳам улардан қиммат нархларда сотиб олишга мажбур бўлишмоқда.

 Мустамлакачилар фақат оғир саноатни ўз қўллари остида жамлашдан ташқари, қишлоқ хўжалигида асос бўлган уруғчилик тармоғини ҳам издан чиқариб ташлашди. Мустамлакачилар учинчи дунё давлатларига гени ўзгартирилган уруғларни аввал деярли текин ёки арзон нархларда етказиб беришди. Уруғчилик издан чиқиб, маҳаллий навлар йўқолиб, уларга қарамли ошганидан сўнг уруғларни ҳам ўзлари белгилаган нархларда етказиб бериш орқали уруғчилик соҳасини ҳам ўз назоратлари остига олишди. Ўз навбатида гени ўзгартирилган ўсимликлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатишни бошлади. Натижада учинчи дунё давлатлари аҳолиси ўртасида турли хил касалликлар авж олиб, капиталистларнинг яна бир даромадли монополия соҳаси фармацевтика тармоғи ҳам гуллаб-яшнамоқда. Капиталистлар моддий фойдани қўлга киритиш мақсадида шу каби қимматчилик, иқтисодий инқроз ва очарчиликларни сунъий равишда вужудга келтиришади. Бу ишларни бошида турган БМТ эса дунё аҳолисини қашшоқлик, қимматчилик ва очарчилик кутиб турганини башорат қилиб, уларни бу фалокатдан “қутқармоқчи”.

 Оламнинг капиталистлар зулмидан қутқаришнинг ягона йўли ер юзида адолат билан ҳукм юритувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини вужудга келтиришдир. Чунки, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Исломда бугунги қимматчиликларнинг асосий сабабчиси бўлган монополия ҳаром қилинган ва давлат бирор шахсни монополия қилишига йўл қўймайди. Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундайди, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилаган.

Абдураҳмон Одилов 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here