Ғарб ҳазоратининг қулаши

107
0

Ғарб ҳазоратининг қулаши

Францияда чиқадиган “Телерама” журналининг муҳаррири Оливер Паскал-Мусселлард демократия Францияда оғир дардга дучор бўлганлигини маълум қилди. Ўз мақоласида демократиянинг “нафас олишда қийналаётганига” этибор қаратган Паскал-Моусселларднинг таъкидлашича, Франция халқи сиёсий тушкунликда қолган. Ҳар 4 нафар француздан 1 нафари мамлакатдаги демократия халқни қониқтириш учун етарли эмас деб билади. Унга кўра, Франция ўз демократиясига қарши уруш очган ва ҳозирда умид қилинган демократия билан амалдаги демократия ўртасида катта жарлик бўлиб, бу жарлик ҳар ўтган кун кенгайтиб бормоқда. Паскал-Моусселлард мақоласининг сўнгида «Демократиялар шу тарзда ботқоққа ботиб кетаверадими?» деган саволни ўртага ташлади.

Изоҳ: Ғарб ҳазорати умуман яроқсиз ҳолга келиб қолганини дўстдан илгари душманнинг ўзлари тан олмоқда. Паскал-Моусселларднинг ғарб ҳазорати чўкиб бораётгани ҳақидаги маълумотлари янгилик эмас. Бундан аввал ҳам бир қанча муфаккирлар ғарб ҳазоратининг чириб битгани ҳақида кўплаган далил исботлар келтирган. Фақат фарқи шундаки, аввал бу масала ҳақида узоқни кўра билган муфаккирлар сўз юритган бўлса, бугунги кунда воқеликни кўра оладиган ҳар бир кишининг бунга ақли етмоқда. Яъни Ғарб моддий манфаатдан бошқасини билмайдиган ҳазоратини қанчалар бўяб-безаб кўрсатишга ҳаракат қилмасин, фойдаси бўлмаяпти. Ҳатто баъзи Ғарб давлатларининг аҳолиси бу ҳазоратдан чарчаганлигини айтиб, ундан воз кечишга чақирмоқда.

Бироқ Ғарб ҳазорати, гарчи чириб қулаш арафасига келиб қолган бўлсада, ўзидан-ўзи қуламайди. Чунки ҳаётнинг ҳазоратсиз қолиши ҳаёт қонунларига зиддир. Шунга кўра, ундан кучли ҳазорат келиб унинг ўрнини эгаллаши лозим. Бугунги кунда Ғарб ҳазорати қаршисида турган ягона алтернатив ҳазорат Ислом ҳазоратидир. Чириган Ғарб ҳазоратининг ўрнини Ислом ҳазорати эгаллаши эса, Росулуллоҳ ўзига хос йўл билан тиклаган ва қарийиб 100 олдин хоин Мустафо Камолнинг қўли билан қулатилган Ислом давлатини қайта тикланиши билангина амалга ошади. Бундан бошқа йўли йўқ. Модомики мусулмонлар Аллоҳ Таоло нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритадиган Ислом давлатини қайта тиклаш учун жиддий ҳаракат қилмас эканлар, Ғарбнинг ўша чириб қолган ҳазорати фасод тарқатиб, оламни бузишда давом этаверади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here