АҚШ: Хитойни дипломатик бойкот қиламиз!

126
0
АҚШ: Хитойни дипломатик бойкот қиламиз!
Хитой Шинжон-Уйғур автоном минтақаси ва бошқа минтақаларда инсон ҳуқуқлари бузилгани учун АҚШ Пекин қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилишини маълум қилди.
«Хитойнинг Шинжонда содир этган геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли Байден маъмурияти 2022-йилги Пекин қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига дипломатик ёки расмий делегацияларни жўнатмайди», деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки кундалик матбуот анжуманида.
Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам Хитойда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳақида ўз хавотирларини билдириб, Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинларини давлат вазирлари ва расмийлари дипломатик йўл билан бойкот қилишларини айтди.
«Пекиндаги Қишки Олимпиада ўйинларининг дипломатик бойкоти самарали татбиқ этилади, ҳеч бир вазир ёки расмийнинг қатнашиши кутилмайди. ” деди Жонсон.
Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ҳам АҚШнинг ушбу байкот ташаббусига қўшилганини билдирди.
Изоҳ: АҚШ бугунги кунда ўзининг асосий рақибларидан деб ҳисоблаган Хитойнинг бошини турли йўллар билан муаммога тиқиш илинжида. Шарқий Туркистондаги уйғурлар масаласи ҳам шулар жумласидан. Бунинг учун Хитойнинг қийноқ лагеридан тирик чиққан баъзи инсонларни оммавий жойларда бошидан кечирганлари ҳақида гапиртириб, Хитойнинг ёвузлигини дунёга фош қилди. Шуни унутмаслик керакки, Америка бу ишларни Мусулмонларга ачингани ёки Шарқий Туркистондаги мусулмон уйғурларнинг ҳимояси учун қилаётгани йўқ, балки Хитойга зарба бериш учун қилмоқда.
Дарҳақиқат Хитой мушриклари Шарқий Туркистондаги мусулмонларнинг бошига тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада оғир фожиаларни солди. Уларни қирғин қилди, эркагу-аёл, ёшу-қари демай ўлим лагерларида инсон вужуди бардош бера олмайдиган оғир қийноқларга солди, қизларини мажбуран хотин қилиб олди. Аммо АҚШ ва Британия ҳам Ислом оламининг бошига не-не кунлар солганини Мусулмонлар ҳали унутгани йўқ! «Сизларга демократия олиб келяпмиз» деган баҳона билан Ироқ ва Афғонистонга бостириб кириб, юз минглаган Мусулмонларнинг ёстиғини қуритди. Абу Ғурайб, Баграм, Гуантанамо қамоқхоналарида амалга оширган ваҳшийликлари дунёга фош бўлди. Британия эса Халифалик давлатини қулатиш билан Мусулмонларга нисбатан энг оғин жиноятни содир этди. Ўша кундан буён бугунги кунгача Мусулмонларнинг бошига келган фалокатлар мазкур жиноятнинг самарасидир.
Бир сўз билан айтганда Хитой ҳукумати Мусулмонлар учун қанчалик душман бўлса, АҚШнинг ҳам, Британиянинг ҳам душманлиги ундан кам эмас. ИншаАллоҳ буларнинг барчаси Аллоҳнинг изни билан яқинда тикланажак Халифалик давлатининг олдида қилган жиноятлари учун бирма-бир жавоб беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here