Марказий Осиё раҳбарлари Туркманистонда учрашади
Президент Садир Жапаров 5-6-августда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
2018-йили Марказий Осиё раҳбарлари Остонада учрашиб, Ўзбекистон президенти Мирзиёев ташаббуси билан минтақадаги давлатлар ўртасида Кенгаш тузилди. 2019-йилг баҳорида Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин АҚШ давлат котибининг Шарқий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат кенгашини олқишлаган эди. АҚШнинг Ўзбекистондаги ўша пайтдаги элчиси Дэниел Розенблюм эса “С+1” яхши. Бироқ, С5 ҳеч қандай қўшимчасиз ундан ҳам яхшироқ! Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги етакчилиги таҳсинга сазавор”, – деган эди.
Маълумки, Марказий Осиё давлатларининг интеграциялашув ҳаракатлари АҚШ манфаатларига мос келади. Агар АҚШ Толибон билан битим тузиб Афғонистонда тинчлик ўрнатишга муваффақ бўлса ўз мақсадларидан бирига эришади. У “С5+1” форматидан Марказий Осиё давлатларини Афғонистон орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш ва шу билан бу минтақани сиёсий-иқтисодий манфаатларига эга бўлишни мақсад қилган. Шу мақсадда 15-16-июлда конференция бўлиб ўтди ва унда минтақадаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўлини қуришга чақириқлар бўлди. АҚШ бу манфаатлардан ташқари минтақада Хитойга қарши кайфиятни кучайтириш ва Россия таъсирини чеклаш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.
Россия минтақада таъсирини сақлаб қолиш учун ўз етакчилиги остидаги МДҲ, КХШТ, ШҲТ ва ЕОИИ ташкилотларидан фойдаланиб келмоқда. Бироқ, сиёсий ва иқтисодий заифлиги сабабли минтақага АҚШ ва Хитойни кириб келишига жиддий қаршилик қила олмаяпти.
Хитой эса минтақада аввалдан шаклланган кенгайиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу мақсадда минтақа давлатларини қарзлари билан кишанлаб олмоқда. Сўнгги вақтларда ШҲТда ўз таъсирини кучайтирди ва Марказий Осиёда нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳам амалга ошира бошлади.
Хулоса қилиб айтгада, Туркманистонда бўлиб ўтадиган Кенгаш иқтисодий жиҳатдан минтақадаги давлатларга манфаатли бўлиши мумкин. Аммо, ушбу манфаатлар энг аввало мустамлакачи ва халқаро таъсирга эга давлатлар манфаатларига тўғри келиши керак. Акс ҳолда эришилган шартномалар қоғозда қолиб кетаверади! Шу сабабли, минтақани бирлаштириш учун энг аввало устимиздаги халқаро куфр тузумига қарши тура оладиган мафкурага эга бўлишимиз шарт ва уни жамиятга етказиш талаб қилинади. Бундай қувватга эга мафкура фақат Исломда мавжуд. Демак, Ислом соясида бирлашишдан бошқа шиорлар малайликдан бошқа нарса эмас!
Мумтоз Мовараунахрий